UZ

Сўнгги янгиликлар

13:13Ферран Торрес Испания терма жамоасидаги 23-голини урди ва Рамос ҳамда Ди Стефанога етиб олди  0 12:38"Манчестер Юнайтед" Аюб Буадди билан шартнома имзолашга яқин турибди  0 12:13"Ливерпуль" ван Дейкка ўринбосар топди  0 11:28"Манчестер Юнайтед" "Порту" хавбеки учун "Атлетико" билан курашади  0 10:53ESPN Европанинг энг яхши ёзги трансферлари рейтингини эълон қилди  1 10:21Англия терма жамоаси сардори ЖЧ фаворитлари ҳақида гапирди  0 09:48Де ла Фуэнте бошчилигидаги Испания терма жамоаси рекорд ўрнатди  0 09:14Переснинг "Реал"даги тақдири маълум  8 08:40"Насаф" Ўзбекистон МТЖ аъзосига қизиқиш билдирмоқда  7 08:06Sofascore. Кечаги учрашув қаҳрамонлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  4 07:40"Арсенал"нинг асосий футболчиси жароҳат олди  2 03:48Ислом Исмоилов: "Италия билан бир жойда яшаяпмиз. Саудия Арабистони билан ҳам шундай бўлганди"  14 03:03ЖЧ саралаши. Швейцария ва Грецияда ғалаба, Дания ўз уйида Беларусни мағлуб этолмади ва бошқа натижалар  0 02:03ЖЧ саралаши. Испания Грузияга жавобсиз 4 та гол урди, Туркия, Австрия ва Уэльсда ҳам ғалаба  0 01:17U-17 ЖЧ. Нимчорак финал ўйинлари вақти маълум бўлди  15

Иккита гол бекор бўлган, "Машъал" иккита гол урган баҳсда муборакликлар "Бунёдкор" билан 1:1 ўйнади Янгиликлар

Иккита гол бекор бўлган, "Машъал" иккита гол урган баҳсда муборакликлар "Бунёдкор" билан 1:1 ўйнади

Суперлига 11-туридан ўрин олган "Машъал" – "Бунёдкор" якунланди.

Суперлига, 11-тур

"Машъал" – "Бунёдкор" 1:1

Гол: 25 - Нуржаҳон Музаффаров (автогол), 90+2 - Шерзод Файзиев (Муҳаммадали Алиқулов), 

Бош ҳакам: Достон Раҳмонов

Ёрдамчи ҳакамлар: Шоҳнур Йўлдошев, Сардор Умирзоқов

Захира ҳаками: Жаҳонгир Норалиев

Назоратчи: Олег Дачев

VAR: Абдурашид Худойберганов

AVAR: Ислом Азимов

Комиссар: Диёр Хотамқулов

"Машъал": 1.Умиджон Ҳамроев, 5.Самандар Очилов, 6.Жавоҳир Абдуалимов (8.Сардор Абдураимов, 59), 7.Исломбек Баратов, 10.Ҳумоюн Муртозаев, 15.Муҳаммадали Алиқулов, 18.Дилшод Раҳматуллаев ( 2.Мудасиру Салифу,46), 19.Ислом Шарипов ( 96.Иброҳим Нўъмонов.80), 22.Нуржаҳон Музаффаров (30.Шоҳназар Норбеков, 90), 28.Эргаш Исмоилов, 37.Шерзод Файзиев.

Захира: 35.Достонбек Тўхтабоев, 9.Иброҳим Ғанихонов, 17.Анвар Муродов, 24.Авазхон Маматхўжаев, , 34.Шаҳбоз Жўраев,

"Бунёдкор": 13.Ҳамидулло Абдунабиев, 2.Николоз Мали, 6.Бобур Йўлдошев, 7. Одил Ҳамробеков, 8.Мартин Шролер (10.Расул Йўлдошев, 46), 9.Имеда Ашортиа (4.Нажмиддин Нормуродов, 83), 15.Марко Бугарин, 21.Носир Абдусаломов (57.Амир Тўрақулов.67), 25.Итсуки Урата, 74.Луис Качорри (19.Фарруҳжон Қодиров,80), 77.Музаффар Олимжонов (30.Сардор Абдунабиев, 80).

Захира: 1.Абдумавлон Абдужалилов, 5.Александр Зевадинов, 11.Темирхўжа Абдухолиқов,  22.Азизбек Амонов, 

Огоҳлантириш:  32 - Мартин Шролер, 40 - Шерзод Файзиев,


ЯНГИЛАШ


Учрашув якунланди

Ҳакам меҳмонларнинг голини ҳам инобатга олмади

90+8. ГОООЛ. Фарруҳжон Қодиров ҳисобни ўзгартирди

90+5. Нормудоровнинг узоқдан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади

90+2. ГОООЛ. Шерзод Файзиев ҳавода "учди" ва боши билан ажойиб гол урди

90. Абдунабиев бугун ҳам жуда катта "қовун" тушириши мумкин эди. Дарвозабонинг бахтига меҳмонлар сардори бу совғани қабул қилмади

90. Ҳакам иккинчи бўлимдаги тўхталишлар учун 9 дақиқа қўшиб берди

83. Нормуродов Ашортианинг ўрнига майдонга тушди

81. Очиловнинг зарбаси ноаниқ кетди

80. Шариповнинг ўрнига Нўмонов майдонга тушди

80. Ўзгаришлар.Качорри ва Олимжонов майдони тарк этди, уларнинг ўрнига Қодиров ва Абдунабиев майдонга тушди

76. Баратовнинг навбатдаги узатмасини Бугарин қайтармоқда

70. Мезбонларнинг голи бекор бўлганидан сўнг ҳакам беш дақиқа ўтмасдан туриб яна ВАРга борди. Бу сафар меҳмонлар пеналти тепиши мумкин эди. Ҳакам мониторда бўлган ҳолатни кўрди ва ўйинни давом эттиришга қарор қилди. Барчаси жойида

68. Амир Тўрақулов Носиржон Абдусаломовнинг ўрнига майдонга тушди

65. ВАР голни бекор қилмоқда

64. Ҳакам ВАРни тингламоқда. Гол бўлган вазиятда мезбонлар қўполлик ишлатган бўлиши мумкин

62. ГОООЛ. Мезбонлар иккинчи бўлимни анча ҳужумкор ўтказди ва ўз ниятига етди. Муртозоев, Абдураимов жарима майдончасида ажойиб ўйнашди. Сўнгги нуқтани Баратов қўймоқда.

59. Абдураимов Абдуалимовнинг ўрнига майдонга тушди

51. Бобурбек Йўлдошевнинг боши билан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди

48. Мезбонлар иккинчи бўлимни ҳужумкор бошлашди. Алиқуловнинг ажойиб зарбасини Абдунабиев қайтармоқда

47. Баратовнинг узоқдан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди

Иккинчи бўлим бошланди

Мезбонларда ҳам ўзгариш бўлди. Салифу Раҳматуллаевнинг ўрнига майдонга тушди

Иккинчи бўлим аввалида меҳмонларда ўзгариш бўлди. Мартиннинг ўрнига Расул Йўлдошев майдонга тушди

Биринчи бўлим якунланди

45. Ҳакам биринчи бўлимдаги тўхталишлар учун 5 дақиқа қўшиб берди

42. Ашортианинг жаримадан йўллаган зарбасини Абдуалимов боши билан бурчакка чиқариб юборди

40. Файзиев огоҳлантирилди

37. Шариповнинг жаримадан йўллаган зарбасини Абдунабиевиккинчи уринишда ушлаб олди

32. Oгоҳлантириш. Мартин Шролер Шариповга қарши қўпол ўйнади ва ҳакам томонидан сариқ карточка берилди

29. Меҳмонлардан навбатдаги ажойиб ҳужум. Бугариннинг зарбаси бироз ноаниқ кетди

25. ГОООЛ. Меҳмонлар олдинга чиқиб олди. Ашортианинг зарбасини Ҳамроев қайтарди, қайтган тўпга яна меҳмонлар вакили зарба берди. Музаффаров эса ўз дарвозасига тўпни жойлаб қўйди

21. Бугун жамоалар жуда кўп бурчак зарбасига эга бўлишмоқда, бироқ ҳеч бири хавфли чиқмади

16. Шариповнинг узоқдан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди

15. Шариповнинг бурчакдан узатган тўпидан сўнг Муртозоев зарба йўллади, тўп ҳимоячига тегмоқда

8. Бурчакдан узатилган тўпни Йўлдошев боши билан зарба йўллади, тўп ҳимоячига тегди ва тошкентликлар яна бурчак зарбасига эга бўлишди

4. Качорри қулай имкониятга эга бўлди, бироқ ҳужумчи йиқилиб тушди ва имкониятидан фойдалана олмади

Учрашув бошланди!

Рейтинг: -3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика