UZ

Сўнгги янгиликлар

22:12Иван Бошкович: "Таблодаги ҳисоб ҳаммасини айтиб турибди"  0 21:57Андрей Шипилов: "Бугун мағлубиятга лойиқ эмасдик"  1 21:44Александр Хомяков: "Чиройли ўйинларимиз ҳали олдинда"  3 21:35Суперлига. "Бухоро" – "Қўқон-1912" 1:0   0 21:13Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" - "Коняспор" баҳси асосий таркиблари маълум қилинди  9 20:56Суперлига. "Пахтакор" ўз майдонида "Қизилқум"ни мағлуб этди  81 20:42Суперлига. "Андижон" ўз майдонида "Сўғдиёна"ни тор-мор этди  49 20:02"Ўйин куни" — "Нефтчи" клуби билан бирга   4 19:57Суперлига. "Бухоро" ўз майдонида "Қўқон-1912"ни мағлуб этди  39 19:42"Ливерпуль" "Манчестер Юнайтед" билан "Аякс" истеъдоди учун курашади  0 19:08Шерзод Эсанов - 2026 йилги Суперлиганинг дастлабки голи муаллифи  0 18:58"Металлург" бразилиялик ҳужумчини олиб келди  1 17:36Европа Лигаси 1/8 финалига қуръа ташланди  6 16:54Расман: "Навбаҳор" собиқ футболчиси "Металлург"га ўтди  1 16:12ЕЧЛ 1/8 финал босқичига қуръа ташланди: "Реал" яна "Сити" билан ўйнайди  94

Футзал бўйича ЖЧ. Ўзбекистонлик Анатолий Рубаков бош ҳакамлик қилган ўйинда Аргентина Хорватияни ютди ва энди чорак финалда Қозоғистонга рақиблик қилади Янгиликлар

Футзал бўйича ЖЧ. Ўзбекистонлик Анатолий Рубаков бош ҳакамлик қилган ўйинда Аргентина Хорватияни ютди ва энди чорак финалда Қозоғистонга рақиблик қилади

Мундиаль нимчорак финалидан ўрин олган баҳс якунланди.

Жаҳон чемпионати

1/8 финал

Аргентина – Хорватия 2:0 

Тошкент. "Ҳумо Арена". 20:00

Голлар: Алан Бранди 2', Матиас Роса 22'

Аргентина (дастлабки бешлик): 1.Николас Сармиенто, 3.Анхель Клаудино, 10.Константино Вапораки, 11.Алан Бранди, 14.Пабло Таборда. 

Захира: 12.Кравецки, 2.Лукаас Триподи, 4.Боло Алемани, 5.Агустин Плаза, 6.Себастьян Корсо, 7.Матиас Роса, 8.Лусиано Гауна, 9.Кристиан Борруто, 13.Кевин Арриета.

Хорватия (дастлабки бешлик): 1.Зоран Примич, 3.Кристиан Чекол, 9.Лука Перич, 10.Тихомир Новак, 14.Кристиан Пострузин.

Захира: 2.Филип Баскович, 4.Дуе Кустура, 5.Нико Вукмир, 7.Франко Еловчич, 8.Дарио Маринович, 11.Антонио Секулич, 12.Йосип Юрлина, 6.Марко Курая, 13.Давид Матая.

Огоҳлантиришлар: Кристиан Чекол (6), Константино Вапораки (7), Пабло Таборда (12), Франко Еловчич (26), Антонио Секулич (30).


САҲИФАНИ ЯНГИЛАШ 


БАҲС ЯКУНЛАНДИ! АРГЕНТИНА ЭНДИ ЧОРАК ФИНАЛДА ҚОЗОҒИСТОН БИЛАН ТЎҚНАШ КЕЛАДИ!

37. Хорватия Вапоракини ўйновчи дарвозабон сифатида ўйнатмоқда, аммо бундан самара чиқмаяпти. 

34. Ууух! Дарвозабон Зоран Примичнинг кучли зарбасини Николас Сармиенто қайтарди! Яхши зарба – аъло сэйв! 

30. Рақибга нисбатан қўпол ўйнаган Антонио Секулич сариқ карточкага лойиқ кўрилди. 

27. Зарбаааа! Лука Перичнинг яқин масофадан берган зарбаси сал ноаниқ чиқди.

26. Бирга-бир ҳолатга чиқиб бораётган Матиас Росани йиқитган Франко Еловчич сариқ карточка олди.

24. Зарба! Тихомир Новакнинг чап оёқда йўллаган зарбасига аниқлик етишмади. 

22. ГОЛ! Матиас Роса ҳимоячининг хатосидан сўнг дарвозабон билан бирга-бир чиқиб борди ва тўпни устунга йўллаган ҳолда гол урди – 2:0. Чиройли гол! 



21. Иккинчи тайм бошланди! 

20. Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча ҳисоб – 1:0. Танаффус! 

18. Хорватия яхши вазиятни кўкка совурди, Константино Вапораки қулай нуқтадан нотўғри зарба йўллади. 

15. Ууух! Антонио Секуличнинг яқин масофадан берган зарбасини Николас Сармиенто бартараф этди! 

13. Зарба! Қизиқ ҳолат! Пабло Таборданинг зарбасидан сўнг Анхель Клаудино Хорватияни голдан қутқариб қолди, яъни тўп унга тегиб қайтди. 

12. Пабло Таборда рақибни туртгани учун огоҳлантирилди. 

8. Зарба! Кристиан Борруто билан ўзаро комбинациядан сўнг Пабло Таборда хавфли, аммо ноаниқ зарба йўллади.  

7. Константино Вапораки қўполлик қилгани учун сариқ карточка олди.

6. Кристиан Чекол қўполлик ишлатгани учун огоҳлантирилди. 

5. Ууух! Хорватиянинг кам сонли бўйт паст футзалчиларидан бири Кристиан Пострузин дарвозани кетма-кет икки бор нишонга олди, бирида дарвозабон қайтарди, бирида ҳимоячилар жонбозлик кўрсатишди.

4. Зарба! Матиас Росанинг кутилмаганда йўллаган зарбаси дарвоза тўсини тепасидан ўтиб кетди. 

3. Хорватия ҳакамлардан нималарнидир талаб қилмоқда. Ҳакам дарвозабонни оғзаки огоҳлантирди. 

2. ГОЛ! Бранди бош билан гол уриб, ҳисобни очди! 



1. Учрашув бошланди! 


Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика