UZ

Сўнгги янгиликлар

06:11Роналду ҳақидаги хабар ёлғон бўлиб чиқди   0 03:10АПЛ. "Ливерпуль" кутилмаганда сўнгги ўриндаги "Вулверхэмптон"га мағлуб бўлди  15 03:08Италия кубоги. "Комо" ва "Интер" ўртасидаги ярим финалнинг илк ўйинида ҳисоб очилмади  3 03:00Испания кубоги. "Барселона" "Атлетико"ни йирик ҳисобда ютган ўйинда мадридликлар финалга йўл олди  142 00:33Туркия кубоги. "Истанбул Башакшехир" ғалаба қозона туриб мағлубиятга учради ва мусобақадан чиқиб кетди, Шомуродов ва Файзуллаев тўлиқ ҳаракат қилди  21 00:16Атланта шаҳри Жаҳон чемпионати давомида Ўзбекистон миллий терма жамоси базаси вазифасини ўтайди  2 00:05"Барселона" — "Атлетико". Таркиблар маълум  34 23:40Илҳом Мўминжонов: "ПРО-Лига янги мавсуми жуда қизиқарли ўтишига ишончим комил"  0 23:01"Барселона" Бастонини ўз сафига қўшиб олмоқчи. "Интер" нархни эълон қилди  2 22:13"Пахтакор-Фарм" устози Бобур Абдураҳмонов: "Про лига ёш футболчилар учун яхши тажриба бўлади"  0 21:10Родриго учун мавсум якунланди  13 21:01Азамат Алланиёзов: "Арал"нинг мақсади — чемпионлик, мавсум бошланишини сабрсизлик билан кутяпмиз"  0 20:33"Астон Вилла" "Манчестер Сити" дарвозабонига кўз тикди  0 19:58"ТерДУ" устози Элдор Бойматов: "Қуръа яхши бўлди, университет жамоалари кутилмаган совға қила олади"  0 19:34"Милан" Жексонга кўз тикди  4

Қозоғистон терма жамоаси бош мураббийи: "Ўзбекистонинг ўйинига ташриф буюриб, сизларга мухлислик қилмоқчиман. Ўзбекларнинг қўллаб-қувватлашидан кўзимга ёш келди" Янгиликлар

Қозоғистон терма жамоаси бош мураббийи: "Ўзбекистонинг ўйинига ташриф буюриб, сизларга мухлислик қилмоқчиман. Ўзбекларнинг қўллаб-қувватлашидан кўзимга ёш келди"

Футзал бўйича Жаҳон чемпионати 1-туридан ўрин олган Испания - Қозоғистон (1:1) учрашувидан сўнг Қозоғистон терма жамоаси бош мураббийи Рикардо Кака сайтимизга кичик интервью берди.

"Курашларга бой учрашув гувоҳига айландик. Икки терма жамоа ўртасида ҳар доим шундай қизиқарли баҳслар бўлиб туради. Биз бугун Испанияни мағлуб этини истагандик, аммо буни уддалай олмадик. Ўйин давомида кўп йўқотишлар бўлди, ўйиндан олдин ҳам йўқотишлар бўлганди. Биз бор-йўғи 7-8та футзалчи билан ўйнамоқдамиз" - дея фикр билдирди Рикардо Кака

- Қозоғистон ўйиннинг қайси жабҳасида рақибдан устунроқ бўлди деб ўйлайсиз?

- Фикримча, ҳимояда. Биз бугун кўпроқ ҳимояландик. Испания эса ҳужум қилди. Биз "иккинчи" рақамли жамоа бўлдик. Ҳужум ўйинларни ютади, ҳимоя эса совринларни деган гап бор.

- Қозоғистон ушбу Жаҳон чемпионатида ўз олдига қандай мақсад қўйган? Қайси босқичдаги иштирок Қозоғистон учун яхши натижа деб ҳисобланади?

- Ўтган мундиалдан ҳам яхшироқ натижа кутишмоқда. Биз буни ҳис қиляпмиз ва бу бизга босим бўлмоқда, лекин шу босим, аслида бизнинг устунлигимиз ҳисобланади. Ўтган Жаҳон чемпионатида ярим финалда иштирок этгандик. Мухлислар бу сафар ҳам ярим финал натижасини кутишмоқда. Мен жамоамга кўп маротаба такрорлаяпман, бизда аниқ бир мақсад йўқ. Мақсадимиз ҳар бир учрашувда ғалаба қозониш.

- Учрашув давомида "Андижон" спорт комплексига ташриф буюрган барча мухлислар Қозоғистонга мухлислик қилишди. Мухлислар яратган атмосфера ҳақида фикр билдириб ўтсангиз?

- Ўзбекистонлик барча мухлисларга раҳмат айтаман. Бугун ўзимни худди уйдагидек ҳис қилдим. Андижонга етиб келган кунимиздан бери уйда юргандекмиз. Учрашувдан олдин мухлислар "коридор" қилиб ўйинга кузатиб қўйишди. Ҳамма бизни қўллаб-қувватламоқда. Ҳамма ерда Ўзбекистон ва Қозоғистон байроқлари, бу шунчаки ажойиб. Барча бизга ғалаба тиламоқда. Бундай вақтда ўзимни тийиб тура олмадим ва кўзимга ёш келди, тўғриси. Имкон қадар тезроқ Ўзбекистон терма жамоасининг ўйинига ташриф буюриб, уларга мухлислик қилишни кутяпман. Мухлислар трибунасига келиб, Ўзбекистонга мухлислик қилмоқчиман. Ўзбекларнинг бундай ҳурматига қандай жавоб қайтаришни билмаяпман. Айтганча, Ўзбекистон ва Қозоғистон терма жамоалари мусобақани дуранг билан бошлашди.




Абдулвосит Бектемиров суҳбатлашди

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика