UZ

Сўнгги янгиликлар

13:22Гарсия "Реал"дан кетадими?  1 12:04"Манчестер Юнайтед" Онана бўйича қарор қабул қилди  1 11:24АПЛ клублари "Бавария" кўзлаган ўйинчини илиб кетмоқчи  0 10:49"Барселона"нинг икки нафар футболчиси турк клубига ўтиши мумкин  6 10:22Ҳиндистон Аргентина билан ўртоқлик учрашуви учун катта миқдорда пул тўлайди ва бир нечта шартлар қўяди  12 09:55"Ливерпуль" Салоҳнинг ўринбосарига 200 миллион евро тўлашга тайёр  3 09:27Флорентино Перес муддатидан аввал президентликдан кетмоқчи  17 09:00Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди  26 08:32Суперлига. Бугун "Динамо" учинчи ўринга кўтарилиб олиши мумкин  9 08:05Миср терма жамоаси устози кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  22 07:39U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун нимчорак финал йўлланмаси учун майдонга тушамиз  10 02:50ЖЧ-2026 саралаши. Хорватия жаҳон чемпионатида, Германиядан ғалаба ва бошқа натижалар  0 01:55U-17 Жаҳон чемпионатида 1/8 финалга чиққан илк иштирокчилар маълум бўлди  12 01:33Одил Ҳамробеков: "Эрон термасидаги жамоадошларим финалга чиққанимиз билан табриклашди"  4 01:15Рустам Ашурматов: "Фабио Каннаваро ўзи билганларини ўргатиб, барчасини бирдек олиб бормоқда"  6

Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Атлетик" устидан қийин ғалабага эришди, Ямаль гол урди Янгиликлар

Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Атлетик" устидан қийин ғалабага эришди, Ямаль гол урди

Ла Лиганинг 2-тури доирасидаги "Барселона" — "Атлетик Бильбао" учрашуви якунланди.

Барселона – Атлетик Бильбао 2:1

Голлар: 1:0 – 24 Ямаль, 1:1 – 42, пенальти Сансет, 2:1 – 75 Левандовски.

24 август, 22:00, "Олимпик Льюис Компанис"

Барселона – тер Стеген, Бальде (Мартин, 90+1), Мартинес, Кубарси, Кунде, Педри, Берналь (Эрик Гарсия, 83), Ферран Торрес (Лопес, 63), Рафинья, Ямаль (Виктор, 90+1), Левандовски.

Атлетик – Падилья, Берчиче, Йерай Альварес, Вивиан, Лекуэ, Прадос (Эррера, 78), Весга (Хаурегисар, 63), Уильямс, Сансет (Унаи Гомес, 62), Беренгер (Арес, 72), Уильямс (Гурусета, 78).

Огоҳлантиришлар: Йерай Альварес (38), Кубарси (41), Берналь (49), Беренгер (56), Левандовски (85), Лекуэ (87), Лопес (90+6), Хаурегисар (90+6), Эррера (90+6).

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди.

90. Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди.

85. Бугун ҳамма нарсага эришган Левандовски ўз ҳисобига сариқ карточка ҳам ёздириб қўйди.

75. ГОЛ! Левандовскининг икки зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтганди, учинчиси тўрга бориб тушди. Чап қанотдан бошланган ҳужум Педрининг зарбаси билан давом этди, дарвозабондан қайтган тўпни польшалик форвард дарвозага аниқ йўллади.


74. "Атлетик"нинг стандарти зарба билан якунланди. Тер Стеген ўз ўрнида.

66. Хавфли вазият! Никонинг рақиб жарима майдонидан йўллаган айланма зарбаси ўзи кутганчалик муваффақиятли чиқмади.

64. Хавфли вазият! Падильядан даҳшатли сейв! "Атлетик" посбони ўз жарима майдонида қанотдан келган узатмага тўхтатмасдан кучли зарба йўллаган Левандовски тепган тўпни қайтарди.

60. Хавфли вазият! Сансетнинг парашют услубида йўллаган зарбаси тер Стегенга ноқулайлик туғдирди, немис посбони қўллари билан тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

57. Хавфли вазият! Учрашувда иккинчи маротаба Левандовскининг зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди.


52. Рафинья ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди. Бир дақиқадан сўнг Ферран шу вазиятга тушиб қолди.

49. Бернал ўзидан ўтиб кетган Сансетни тўхтатиб қолгани учун огоҳлантирилди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

Тайм якунланди.

45. Биринчи бўлимга 6 дақиқа қўшиб берилди.

42. ГОЛ! Сансет пенальтидан ҳисобни тенглаштирди. Ўзидан ўнг томонга ташланган Тер Стеген тўп йўналишини топа олмади.


41. "Барселона" дарвозаси томон пенальти белгиланди.

39. Левандовски рақиб жарима майдонида йиқитилди, кейинги ҳужумда эса "Атлетик" футболчиси йиқитилди. ВАР вазиятни кўриб чиқади.

38. Йерай огоҳлантирилди.

36. Хавфли вазият! Рафиньянинг пасидан сўнг Левандовскининг жарима майдонидан йўллаган зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди.

33. Жамоалар томоқ ҳўллаб, мураббийлардан кўрсатмалар олишди.

30. Ферран рақиб дарвоазбони билан бирга-бир вазиятга чиқиб бориши мумкин эди, бироқ у томон узатилган тўпга Падилья биринчи бўлиб етиб келди.

27. Хавфли вазият! Нико Уильямс чапқанотдан шеригига хавфли узатма амалга оширди, бироқ жамоадоши бироз кечикди, акс ҳолда ҳисоб тезда тенглашиши мумкин эди.

24. ГОЛ! Ямаль олис масофадан чап оёқда рақиб дарвозасининг узоқ пастки бурчагини аниқ нишонга олиб, ҳисобни очди. Тўп йўл-йўлакай рекошет ҳосил қилиб, дарвоза тўридан ўрин олди.


21. Хавфли вазият! Нико Уильямс чап қанотда бир рақибини алдаб ўтиб, кучли зарба йўллади, аммо тўп рақиб ҳимоячисига тегиб, майдон ташқарисига чиқиб кетди. 

18. Хавфли вазият! "Атлетик"нинг бурчакдан йўллаган узатмаси зарба билан якунланди. Вивиан зарбасига бироз аниқлик етишмади.

15. Ямаль рақибини алдаб ўтди, бироқ шу ҳаракати учун йиқитилди.

12. "Барселона" прессинг натижасида яхши имкониятга эга бўлди, бироқ сўнгги лаҳзада меҳмонлар ҳимоячиси тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

11. Ферран Торрес узоқ масофадан ўз омадини синаб кўрди, унинг тепган тўпини Падилья эгаллаб олди.

4. Уильямсга нисбатан майдон марказида қўполлик ишлатилди.

1. Учрашув бошланди.

Жамоалар майдонга чиқиб келишди. "Барселона" бинафшаранг-қизил, "Атлетик" пушти рангли либосларда ҳаракат қилади.

Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика