37 ёшли Хунтелар Бундеслигага қайтди
19 янв 2021 23:12
Янгиликлар
37 ёшли Хунтелар Бундеслигага қайтди
"Аякс" ҳужумчиси Клас-Ян Хунтелар "Шальке" футболчисига айланди, дея хабар берди немис клуби матбуот хизмати.
37 ёшли нидерландиялик футболчи гельзенкирхенликлар билан жорий мавсум охирига қадар шартнома тузди. У "Шальке" сафида 2010-2017 йилларда ўйнаб, жамоа билан Германия кубоги ва суперкубогида зафар қучган эди.

Хунтелар давом этаётган мавсумда "Аякс" учун 11 ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол урган бўлса, "Шальке" Бундеслига мусобақа жадвалининг охирги поғонасини банд қилиб турибди.
Ҳавола :
Янгиликларни Телеграмда ўқинг!
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. Голларга бой ўтган Мадрид дербисида "Реал" "Атлетико"ни мағлуб этди
Англия Лига кубоги. "Манчестер Сити" "Арсенал"ни мағлуб этди, Ҳусанов Англиядаги илк совринини ютди!
ЛаЛига. Араухонинг голи "Барселона"га уч очко келтирди
Альваро Арбелоа: "Тарихдаги энг яхши дарвозабон жароҳат олди. Лекин бизда яна бир фантастик кипер бор"
Фикрлар