UZ

Сўнгги янгиликлар

00:49"Интер" Депайга таклиф юборди  3 00:22Дуглас Коста "Флуминенсе"ни тарк этди  2 23:45Куртуа — жирафа, Рюдигер — псих, Менди — генерал. "Реал Мадрид" футболчилари бир-бирларини қандай чақиришади?  4 23:28"Барселона" Фликни бош мураббий сифатида таништирди  12 23:01Ўзбекистонлик ўсмирлар Японияни тор-мор этди  8 22:44Париж-2024. Ўзбекистон ОТЖ легионери терма жамоа ихтиёрини вақтинчалик тарк этди  17 22:22Ўртоқлик ўйини. Бразилиялик футболчини кўрикдан ўтказаётган "Динамо" "Бунёдкор"ни мағлуб этди  6 22:05"Ювентус" ўз футболчисини "Борнмут"га 18 миллион еврога сотади  1 21:48"Реал" Кепа эвазига Лунинни "Челси"га қўйиб юборишга тайёр  2 21:31Гвардиола "Реал Мадрид" футболчилари "Олтин тўп"га фаворит эканлигини айтди  20 21:14Франциянинг 6 карра чемпиони профессионал клуб мақомидан маҳрум қилинди  5 20:57УEФА Евро-2024 ўйинларида мухлисларни ирқчилик ва камситувчи хатти-ҳаракатлари учун етти давлатни жаримага тортди  3 20:30Назорат учрашуви. Ўзбекистон U-21 терма жамоаси Суперлига клубига ютқазди  2 20:13Париж-2024. Рақиб футбол жамоаси машғулот майдонига дрон учирган мамлакат ходимлари турнирдан четлатилди  0 19:55Азмун БАА клубига ўтади  13

Евро-2024. Ямаль ва Ольмонинг голлари Испанияни финалга олиб чиқди Янгиликлар

Евро-2024. Ямаль ва Ольмонинг голлари Испанияни финалга олиб чиқди

Испания ҳамда Франция ўртасида Евро-2024 ярим финал баҳси якунига етди.

ЯНГИЛАШ


Испания

Ламин Ямаль - 21', Дани Ольмо - 25'

ЕВРО - финал . Semi Finals-тур

10/07/2024, 00:00

1
:
2
Тугади

Франция

Рандаль Коло-Муани - 9'

Стадион: Allianz Arena, 62042 томошабин

Бош ҳакам: Slavko Vincic

45'
90'
14'  Хесус Навас
21'  Ламин Ямаль
25'  Дани Ольмо
58'  Хесус Навас (Даниэль Вивиан)
76'  Дани Ольмо (Микель Мерино)
76'  Альваро Мората (Микель Ойарсабаль)
90'  Ламин Ямаль
90'  Ламин Ямаль (Ферран Торрес)
90'  Нико Уильямс (Мартин Зубименди)
9'  Рандаль Коло-Муани
9'  Килиан Мбаппе
60'  Орельен Тчуамени
62'  Адриен Рабьо (Эдуардо Камавинга)
62'  Н'Голо Канте (Антуан Гризманн)
62'  Рандаль Коло-Муани (Брэдли Баркола)
79'  Усман Дембеле (Оливье Жиру)
89'  Эдуардо Камавинга

Испания – Франция 2:1

"Альянц-Арена"

Голлар: 0:1 – 8 Коло-Муани, 1:1 – 21 Ямаль, 2:1 – 25 Ольмо.

Испания – Унаи Симон, Навас (Вивиан, 58), Начо, Лапорт, Кукурелья, Фабиан Руис, Родри, Ольмо (Мерино, 76), Уильямс (Субименди, 90), Ямаль (Ферран Торрес, 90), Мората (Ойарсабаль, 76).

Франция – Меньян, Кунде, Упамекано, Салиба, Эрнандес, Канте (Гризманн, 62), Рабьо (Камавинга, 62), Тчуамени, Дембеле (Жиру, 79), Мбаппе, Коло-Муани (Барколя, 63).

Огоҳлантиришлар: Навас (14), Тчуамени (60), Камавинга (89), Ямаль (90+1).


УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!

95. Францияда охирги дақиқа қолди.

93. Испанияда иккита ўзгариш: Ферран Торрес ҳамда Субименди ўйинга қўшилишди. Ямаль ҳамда Нико Уильямслар майдонни тарк этишди.

91. Ямаль қарши ҳужумни бузгани учун сариқ карточка олди.

90. Учрашув асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди.

89. Камавинга Кукурельяга нисбатан қўпол ўйнади ва ҳакам томонидан сариқ карточка билан жазоланди.

86. МБАППЕЕЕ... Килиан қаршисидаги рақибини алдаб, дарвозага зарба берди. Бироқ тўп трибунага учиб кетди.

85. Ляпорт ўрнидан турди, унинг бурнига зарар етган экан.

83. Ляпорт Жирунинг елкасига урилди ва унинг юзида қон пайдо бўлди. Шифокорлар майдонга тушиши керак.

81. Ямаль яна ўша услубда узоқ бурчакни нишонга олишга уринди, бироз ноаниқ.

80. Начо ҳамда Барколья дуэлида "Реал" футболчисининг қўли баланд келди. У тўпни майдондан ташқарига чиқариб юборди.

79. Францияда ўзгариш: Дембеле ўрнига Жиру майдонга тушди.

77. Ўзгаришлар: Оярсабаль ва Меринолар баҳсга қўшилишди. Мората ҳамда Ольмо захирага олинди.

76. Эрнандес қулай вазиядан, аммо ноқулай оёқ билан тўпга зарба берди. Ўнг оёқда берилган зарбадан сўнг тўп дарвоза устидан ўтиб кетди.

71. Барколья чап қанотдан рақиб жарима майдончасига ёриб кирди, аммо пас ноаниқ бўлди.

69. Дембеле рақибни алдашга уриниб, сирпаниб кетди ва Моратага кичик жароҳат етказди.

63. Франциянинг бурчак зарбаси ноаниқ зарба билан якун топди.

62. Ўзгариш: Камавинга, Гризманн ва Барколья майдонга тушди. Рабьо, Канте ва Коло Муанилар захирага олинди

61. Францияда уч кишилик ўзгариш тайёрланяпти.

60. Унаи Симон Дембеленинг кутилмаганда дарвозага берган зарбасини қайтариб қолди. У узатма бўлди деб ўйлаган эди.

58. Майдонга мухлис тушиб кетди, шу сабабли ўйин бир дақиқага тўхтаб қолди.

57. Ўзгариш: Испания терма жамоаси "отахони" - Хесус Навас майдонни тарк этди. Унинг ўрнига Вивиан баҳсга қўшилди.

56. Нико ҳамда Жюль ўртасидаги тезлик курашида Уильямс ҳимоячидан қочиб кета олмади. 

55. Ямаль ҳимояда жамоасига ёрдам бериб, аут ишлаб олди.

53. Нико Уильямс ҳимояга яқин ҳудудда тўпни олдирди ва францияликлар бу қарши ҳужумдан бурчак тўпи ишлаб олишди. Бурчак тўпи зарба билан якун топди. Чуаменининг бош билан берган зарбасидан сўнг Унаи Симон қийинчиликсиз тўпни эгаллаб олди.

50. Кукурельянинг чап қанотдан ерлатиб узатган тўпига Мората улгурмади. 

47. Нико Уильямс рақиб посбонидан тўп билан қочиб кетиши мумкин эди, аммо Меньян тўпни аутга яқин ҳудудда тўхтатиб қолди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

- Ламин Ямаль Евролар тарихида энг ёш гол урган футболчи!

ТАНАФФУС!

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

44. Францияликлар эга бўлган стандарт вазият зарбасиз якун топди, испанлар ҳаводан келаётган тўпни боши билан уриб юборишди.

40. Ямаль яна уша услубда гол уришга яқин келди, аммо тўп рақиб футболчисига тегиб, майдондан чиқиб кетди.

36. Руис зарба берадиган позицияга чиқди ва зарбадан сўнг тўпи ҳимоячиларга тегиб, майдонни тарк этди.

31. Биринчи голдан бироз довдираб қолган Испания рақиб дарвозасини икки бор ишғол қилганидан сўнг жудаям ишончли ўйин намойиш этиб, рақиб дарвозаси олдида кўплаб хавфли ҳужумлар ташкил қилмоқда.

25. ГОООЛ! Кунде Ольмонинг зарбасидан сўнг тўпни ўз дарвозасига буриб юборди. Испанлар 5 дақиқа ичида 2та гол уриб, ҳисобда олдинга чиқиб олди.

21. ЯМАААЛЬ! 1:1! Ламин Ямаль узоқ масофадан дарвозага супер зарба берди. Тўп устунга тегиб, дарвоздан жой олди.

16. Жарима зарбасини Мбаппе ижро этди, аммо тўп жонли деворга тегиб қайтди.

14. Хесус Навас қочиб кетишга уринаётган Рабьони йиқитди ва сариқ карточка билан жазоланди.

12. Франция терма жамоаси ҳимоячиси Моратанинг бошига келаётган тўпни оёғи билан "ечиб" кетди.

8. ГОООЛ! Франция ҳисобни очди! Мбаппенинг чап қанотдан ҳаволатиб узатган тўпини Коло Муани дарвозага боши билан жойлаб қўйди. 0:1

7. Тўп учун дастлабки пойгада "отахон" Навас Мбаппени таслим қилди ва дарвозаси олдидаги хавфни бартараф этди.

5. ЗАРБААА... Ямалнинг хавфли узатмасидан сўнг Руис тўпни дарвозага боши билан жойлаши керак эди, аммо у адашди.

3. Фабиан Руиснинг узатмаси ҳужумчиларга бироз ноқулай бўлди ва хавфли вазият зарбасиз якун топди.

1. Учрашув бошланди.


Баҳс стартидан аввал кичик фейрверк бўлиб ўтди.


Килиан Мбаппе бугун майдонга махсус ниқобсиз чиқди.

Рейтинг: +27   

Фикрлар

+17   
10 июл 01:57:06
Muhammad Umar
Ispanya xaqli edi finalda oʻynawga
+13   
10 июл 01:55:17
Haqiqatparvar
Хоин Дембеле у.н хурсандман баттар бул соткин
+12   
10 июл 01:55:16
{ CHELSEA }
Ispaniya haqiqatan bugun oʻyin bermadi... Haqli gʻalaba...
+12   
10 июл 01:07:26
Tohir P
Качон бу шархловчиларни чайнашни тухтатасизла , шунакаям майда гап латтачайнар буласламиэй
+12   
10 июл 00:24:28
Inomjon Boltayev
Агар Хавини нимадир килдими дейишса Ямални кашф килди деган болардим бу бола 2 йилга жарохатлар олмаса хакикий барсани лидер болади бу бола
+11   
10 июл 01:57:05
barselona7
Ламин Ямаль ва Нико Уильямс агар жароҳатлар панд бермаса келажакда ёндиради.
+11   
10 июл 01:19:47
Шерзод. М
Вечний шархловчилардан нолийдиган гнидалар ёқмаса қазақ спорт, туркман спорт, тожик спорт, қирғиз спорт, уч тўртта рус футбол каналлари, украина спорт каналлари оберяпди кўрларин ўша канллардан, ўзинг шархлаш уёғда турсин иккита жумлани бир-бирига қўшиб ёзолмайсан. Ўзбек футбол лигаси бўлгани йўқку... выбор кўпку кўришга агар чин дилдан ишқбоз бўлсанг((
+11   
10 июл 00:36:44
Xushnud Roʻzimov
Ispaniyani barsa oʻyinchilari oldinga olib chiqdi
+11   
10 июл 00:27:18
Санджар
Гооооол, Гол, Гол... ИСПАНИЯ!
+11   
10 июл 00:15:30
SHM
Узбек шархидан нолийдиган нонкурлар узи шуям йук эди зур тв обермаганда.
Кадимда подшох халкни рози киламан деб хар битта фукорога биттадан куй берса санларга ухшаган нонкурлар касрдан ташкарига чикиб аркони билан бермади деган экан.
+10   
10 июл 02:05:57
ishonch
Мбаппе турнирдан қорасини ўчирганидан жуда хурсанд бўлдим
+10   
10 июл 02:04:29
Özil10
Mbappe Vinisius Oltin to’pdan uzoqlashdi ertangi o’yinda Angilya finalga chiqomasa Belingem ham uzoqlashadi agar shunqa bosa Yamalga berilarmikin yoki Carvahalga buyog’i qizu bovotti
+10   
10 июл 00:55:56
Магафуров Ринат
Испанияга омад !!!
+10   
10 июл 00:25:56
Rasul Matkarimov
Yamaljone bop ketti oziyam malades...Yulduzlik kasaliga chalinmasa jarohatlar bolmasa Futbolda yana Daxshatlo era boshlanyapdi Mbapppe Bellingham Vinisius Rodrygo Valverde Lamin Yamal Fermin lopes Pedri Frenkie Saka Martinelli Musiala Fayzullayev Palmer va yana boshqalar
+9   
10 июл 02:06:40
rivaldo-1979
Яшавор Ямал. Испания финалда. Лекин Реални химоячилари хакикатдан хам бетон экан. Начо, Карвахал. Кукурелья хам роса югурди. Пасларга яхши экан. Барса у́йинчилари хужумда, Реал у́йинчилари химояда кучли экан. У́ртада Басклар: Бильбао ва Сосьедад.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика