UZ

Сўнгги янгиликлар

00:00"Реал" расман тасдиқлади: Мбаппенинг тизза пайлари чўзилган, унга операция керак эмас  0 23:39Ла Лига, 26-тур. "Реал Мадрид"нинг асосий таркиби маълум!  2 23:11"Буффон мени жуда яхши биларди, уни ҳайрон қолдиришим керак эди" — Зидан ЖЧ-2006 финалидаги "паненка" ҳақида  1 22:49Финалиссима-2026 хавф остида: Аргентина ва Испания ўйини Қатардан бошқа давлатга кўчирилиши мумкин  5 22:28"Асосийси — ғалаба қозониш!" — Росеньор Слотнинг АПЛдаги стандартлар ҳақидаги танқидига жавоб қайтарди  0 22:00Назорат учрашуви. "Ғазалкент" Анталиядаги сўнгги ўйинда Қозоғистон клубига имкониятни бой берди  0 21:21"Биз у ерда бўлишга ҳақлимиз!" — Эрон АҚШ билан можароларга қарамай ЖЧ-2026 га боради  8 19:57"Арсенал" Бастони трансферига кўз тикди: "Интер" салмоқли нарх айтди  1 19:30Флорентино Перес Арбелоага кутилмаган ўринбосар топди  3 19:01Лиам Росеньор "Челси" футболчиларининг тез-тез майдондан четлатилиши ҳақида фикр билдирди  1 18:34Артета "Арсенал"нинг асосий ўйинчиси ҳолатидан хавотир билдирди  3 18:09Эрондаги легионерларимиз Суперлигага қайтиши мумкинми? Диёр Имомхўжаев жавоб берди  15 18:06"Реал" Винисиус Жуниорнинг келажаги бўйича қарор қабул қилди  6 17:38"Боруссия" Дортмунд футболчиси оғир жароҳат олганини тасдиқлади  0 17:11Шоу "Манчестер Юнайтед"да 29-жароҳатини олди  3

"Пахтакор" Элит Чемпионлар лигаси ўйинларини "Бунёдкор"да қабул қилади Янгиликлар

"Пахтакор" Элит Чемпионлар лигаси ўйинларини "Бунёдкор"да қабул қилади

"Пахтакор" стадиони халқаро учрашувларни ўтказиш талабига жавоб бермайди.

Стадион трибуналари авария ҳолатида эканидан келиб чиқиб, 2023 йилнинг 9 апрель куни трибуналарнинг тахминан 70 фоизи қисмига мухлислар киритилмаслиги бўйича қарор қабул қилинганди.

Шу йил сентябрь ойидан бошлаб ОФК янги форматдаги Элит Чемпионлар лигаси ўйинларини бошлайди. Унда Ўзбекистон шарафини мамлакатнинг амалдаги чемпиони сифатида "Пахтакор" ҳимоя қилади.

ОФК платформасига "Пахтакор" уй учрашувларини қабул қилувчи стадион сифатида "Бунёдкор" аренасини юклашга мажбур бўлди. Куз фаслидаги уч ой давомида бир қатор юлдузлар Тошкентга ташриф буюриши мумкин. Айни вақтда пойтахтда кўплаб футбол мухлисларини сиғдира оладиган ва халқаро талабга жавоб берадиган стадион "Бунёдкор" ҳисобланади.

"Бунёдкор" клубидан ташқари бу аренада "Локомотив" Суперлига учрашувларини ўтказади. Шунингдек, ФИФА кунларида Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳам ундан фойдаланади. Лига учрашувлар тақвимини шакллантиришда стадион майсасига нафас ростлаш имконини бериш устида ҳам ишлайди.

Рейтинг: -9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика