Эшитдик-да! Франция ФФ Ўзбекистон терма жамоасининг барча харажатларини ўзи кўтаради
26 июн 2024 12:49
Янгиликлар
Эшитдик-да! Франция ФФ Ўзбекистон терма жамоасининг барча харажатларини ўзи кўтаради
Хабарингиз бор, 5 июль куни Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Парижда Франция терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади.
Франция аёллар терма жамоаси айни пайтда ФИФА рейтингида 2-ўринда турибди. Championat.asia сайти маълумотига кўра, Франция футбол Федерацияси мазкур ўйиннинг барча харажатларини (Ўзбекистон делегациясининг Парижга учиб бориш ва қайтиши чипталари, Парижда яшаш, овқатланиш ва машғулот ўтказиш ваҳоказо) ўзи кўтарган.
Маълумот учун, катта делегациянинг Парижга бориб қайтиш чипталари нархи тахминан 30-35 минг АҚШ доллари бўлади.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Фикрлар