

Championat.asia маълумотларига кўра, "Ланс" устози Франк Эз "Ницца"да ишлаши аниқ бўлиб улгурган. Клуб тез орада тайинлов ҳақида эълон қилади.
Аввалроқ "Ницца" бош мураббийи Франческо Фариоли "Аякс"га йўл олганди. "Ницца" Лига 1 жорий мавсумини 5-ўринда тугатди ва Европа Лигаси йўлланмасига эга чиқди.
Маълумот ўрнида, Абдуқодир Ҳусанов тўп тепадиган "Ланс" жамоаси эса ушбу мавсумни 7-поғонада якунлади ва Конференциялар Лигасида қатнашадиган бўлди.



