ФИНАЛгача...

Tolibjon Qosimov
22 май 2024
Бугун Европа лигаси финали бўлиб ўтишидан хабарингиз бор.

Европа лигаси финалигача бўлган айрим қизиқарли маълумотлар ва расмларни шу саҳифада кузатиб боришингиз мумкин.

ЯНГИЛАШ


Стадиондаги атмосфера:


Жамоалар ўйин учун бошланғич таркибларини эълон қилишди:

"Аталанта" (Италия) – "Байер" (Германия)

22 май, 23.59, «Авива-Стэдиум»

Аталанта – Муссо, Дзаппакоста, Джимшити, Колашинац, Хин, Руджери, Копмейнерс, Эдерсон, де Кетеларе, Лукман, Скамакка.

Байер – Коварж, Станишич, Та, Тапсоба, Инкапиэ, Гримальдо, Фримпонг, Джака, Паласиос, Виртц, Адли.

Европа лигасининг барча финалларидаги натижаларни ёдга оламиз:


Мухлислар фан зонада турли шоуларни кузатиш билан бирга суратга ҳам тушишмоқда.



Дублинда мухлислар учун фан зонада собиқ юлдузлар иштирокида турли шоу ўйинлар ташкиллаштирилмоқда. Суратда чапдан ўнгга: Луис Гарсия, Дэвид Жеймс, Бэрри Мёрфи, Гаиска Мендиета, Флориан Клейн, Гарет Фаррели, Стеффен Фреунд, Робер Пирес, Диего Форлан ва Эшли Коул.


УЕФА расмий сайти бугунги финалга қуйидаги тахминий таркибларни келтирган:

"Аталанта": Муссо; Жимшити, Хин, Колашинац; Заппакоста, Эдерсон, Коопмейнерс, Руджери; де Кетеларе, Пашалич; Скамакка

Ўйнамайди: Хольм (жароҳат), де Роон (сон)

Сўроқ остида: Толой (сон), Колашинац (сон)

"Байер": Коварж; Тапсоба, Та, Инкапье; Станишич, Паласиос, Жака, Гримальдо; Вирц, Фримпонг, Адли.


Финалда ўйналадиган расмий тўп.


Ушбу соврин бугун Италияга кетадими ёки Германияга? Ўз вариантларингизни ёзиб қолдиришингиз мумкин.


Ўз тарихида илк бор финалга чиққан "Аталанта" мағлубиятсиз одимлаётган "Байер"га қарши. Европа лигаси финали учун превью


Дублин шаҳридаги "Авива стэдиум" бугунги финалга тайёрланмоқда.


Европа лигаси

Финал

22.05.2024, 00:00

"Авива стэдиум", Дублин

Бош ҳакам: Иштван Ковач

"Аталанта" - "Байер"


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: Championat.asia