UZ

Сўнгги янгиликлар

17:09Евро-2024. Словения - Сербия: Асосий таркиблар маълум  0 16:37"Ливерпуль" Хвича Кварацхелияни ўз сафига қўшиб олмоқчи   3 16:12ЦСКА икки футболчисини ижарага бериб юбормоқчи  3 15:30Стив Купер — "Лестер" бош мураббийи  0 15:17"Сурхон" 10 киши бўлиб суперкамбэк намойиш этган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 14:47Ўзбекистон U-20 термаси Францияга қарши иккита ўйин ўтказади  4 14:20ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон яна 2 поғона кўтарилди  14 13:56"Штутгарт" "Челси" хавбекини ижарага олмоқчи  0 13:22Бруно Гимарайнш – "Арсенал"нинг асосий трансфер мақсади  1 12:45Кроос Европа чемпионатлари тарихида аниқ узатмалар бўйича ажойиб натижа кўрсатди  1 12:22"Янги Месси" жамоасиз қолди  4 11:46Журналист Сербия иштирокидаги учрашув вақтидаги ҳаракати учун жазоланди  5 11:08«Астон Вилла» «Челси» футболчисини 35 миллион фунтга сотиб олади  3 10:45Мейсон Гринвуд фаолиятини қаерда давом эттириши маълум  4 10:23«Реал Мадрид» келаси мавсум Карвахалнинг ўрнига кимни олиб келиши маълум  2

Суперлига. Водий дербисида "Навбаҳор" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Нефтчи"ни мағлуб этди Янгиликлар

Суперлига. Водий дербисида "Навбаҳор" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Нефтчи"ни мағлуб этди

Суперлига 8-тур доирасидаги "Навбаҳор" — "Нефтчи" ўйини якунланди.

"Навбаҳор" – "Нефтчи" 1:0

19 май. Наманган. "Марказий" стадиони. 19:00

Бош ҳакам: Азиз Асимов

Қанот ҳакамлари: Аваз Абдуллаев, Ойбек Калахўжаев    

Захира ҳаками: Фарруҳ Янсупов

VAR: Рустам Лутфуллин 

AVAR: Зиёдулло Абдураҳмонов

Назоратчи: Константин Смирнов  

Комиссар: Шоҳруҳ Саид

Гол: 1:0 — 90+4, Филип Иванович (Русланбек Жиянов)

"Навбаҳор": 1. Ўткир Юсупов, 7. Азимжон Аҳмедов (с), 9. Одилжон Ҳамробеков, 10. Жамшид Искандеров, 11. Асадбек Собиржонов (17. Русланбек Жиянов, 66), 13. Филип Иванович, 14. Жамшид Болтабоев, 22. Тома Табатадзе, 23. Йован Жокич, 34. Фарруҳ Сайфиев, 77. Аброрбек Исмоилов (6. Иброҳим Йўлдошев, 90+7)

Захира: 12. Александр Лобанов, 8. Сияваш Ҳақназари, 19. Шерзодбек Абдулбориев, 21. Гиорги Никабадзе, 24. Достонбек Абдулҳаев, 33. Шодиёр Шодибоев, 71. Наврўзбек Иминжонов.

"Нефтчи": 1. Ботирали Эргашев, 2. Зоир Жўрабоев, 7. Жасур Жалолиддинов (11. Жавоҳир Қаҳрамонов, 70), 8. Каталин Карп, 10. Шоҳруз Норхонов (77. Билолхон Тошмирзаев, 46), 18. Михаи Роман (99. Нсунгуси Эффионг, 64), 20. Анваржон Ғофуров (с), 21. Муҳсинжон Убайдуллаев, 23. Диёржон Туропов (9. Ҳусайн Норчаев, 65), 55. Манучеҳр Сафаров, 70. Аббосжон Ғуломов (14. Хуршидбек Мухторов, 84)

Захира: 35. Санжар Қувватов, 3. Жалолиддин Жумабоев, 4. Боян Цигер, 17. Санжар Қодирқулов.

Огоҳлантиришлар: Михаи Роман (59), Жасур Жалолиддинов (59), Каталин Карп (67), Фарруҳ Сайфиев (69), Нсунгуси Эффионг (85), Самвел Бабаян (86).

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!

90+4. ГОЛ! Иванович бурчакдан узатилган тўпни бош билан "Нефтчи" дарвозасига жойлаб қўйди!

90+2. Меҳмонларнинг кетма-кет зарбаларига аниқлик етишмади.

90+1. Норчаев рақиб жарима майдонида йиқилди, аммо ҳакам пенальтига асос топмади.

90. Иккинчи бўлимга 8 дақиқа қўшиб берилди.

86. Самвел Бабаян огоҳлантирилди ва у Муҳсин Убайдуллаевга сени деб сариқ карточка олдим дея ишора қилмоқда.

85. Эффионг рақиб футболчисига нисбатан қўполлик ишлатгани учун огоҳлантирилди.

83. Ғуломовга тиббий ёрдам кўрсатилди.

79. Табатадзе ҳам бугунги анъанага амал қилиб, жарима зарбасидан "жонли девор"ни ноишонга олди.

74. Аҳмедов юқорига тепишда Жалолиддинов рекордини янгилаган кўринади.

70. "Нефтчи"да ўзгариш: Қаҳрамонов Жалолиддинов ўрнига майдонга тушди.

69. Сайфиев рақиб посбонига халақит бергани учун сариқ карточка олди.

67. Карп Жияновнинг юзига уриб юборгани учун огоҳлантирилди.

66. "Навбаҳор"да ўзгариш: Жиянов Собиржоновни алмаштирди.

64. "Нефтчи" таркибида икки ўзгариш рўй берди.

59. Михай Роман ва Жасур Жалолиддинов йўқ жойдан сариқ карточка ишлаб олишди.

56. Тошмирзаев жарима зарбасидан жамоадошларидан биринчи бўлимдаги аламини олди ва "жонли девор"ни пойлади.

53. ЗАРБА! Собиржоновнинг ўнг оёқда йўллайдиган зарбалари яхши эди. Чап оёқдагиси эмас.

49. ЗАРБА! Табатадзенинг кучли зарбасини Эргашев муштлари билан уриб юборди.

48. Мезбонларда 20 метр масофада стандарт вазият юзага келди.

46. Иккинчи бўлим бошланди. "Нефтчи"да Норхонов ўрнига Тошмирзаев майдонга туширилди.

Биринчи бўлим якунланди. Гарчанд учрашувда ҳисоб очилмаган бўлса-да, ўйин шиддати ва стадион атмосфераси ажойиб кўриниш ҳосил қилган. Шундай томошадан қуруқ қолган кишилар мана шундай образ ҳосил қилишса, ажабмас.

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

44. ЗАРБА! Ўнг қанотдан узатилган тўпга Ғуломов бош билан зарба йўллади, унинг уринишига бирозгина аниқлик етишмади.

43. "Нефтчи"нинг қарши ҳужуми Аҳмедов томонидан тўхтатиб қолинди.

39. Жалолиддинов бугун гол уришга эмас, ўйин сўнгига қадар юқорига тепиш рекордини янгилаш учун ҳаракат қилади, шекилли. 

38. ЗАРБА! Ғуломов "Навбаҳор" дарвозасининг яқин пастки бурчагини мўлжалга олди, Юсупов ўз маҳоратини намойиш этди.

36. Мезбонларда стандарт вазият юзага келди. Аммо бу уриниш доллар курсининг пасайишини кутиш сингари бесамар якунланди. 

30. Бабаян қўл остида ҳаракат қиладиган Ивановичнинг қўли майдон марказида рақиб футболчиси оёғи остида қолиб кетди.

25. Искандеров стадионга ТИР хонасидан чиқиб келяпти, менимча. Бу сафар Норчаев юзидан Ҳасанбой Дўстматов кучига тенг зарба қабул қилиб олди. "Нефтчи" футболчилари ортга бошсиз қайтмаса бўлгани.

24. "Нефтчи" футболчисининг кучли зарбасидан сўнг Табатадзе оёғини ушлаб, майдонга қулади. 

21. Сўнгги янгиликларга кўра, Жалолиддинов "Навбаҳор" марказий стадиони учида учиб юрган қушлардан бирининг умрига зомин бўлди. 

18. Табатадзе болалигида қуёнлар севувчи сабзавотни кўпроқ истеъмол қилганида, Сайфиевнинг узатмасини бош билан голга айлантирган бўларди.

17. "Нефтчи" жарима майдонида тўп меҳмонлар футболчисининг қўлига теккан кўринади. Ҳакам ВАРга қўнғироқ қилди ва қарорини ўзгартирмади. 

14. Искандеров жаримадан дарвозани эмас, Жалолиддиновнинг юзини аниқ нишонга олди.

12. "Навбаҳор" жарима майдонига узатилган тўп Ғуломовнинг приёскани силаб ўтди. 

9. Жалолиддиновнинг зарбасига шамол тўсқинлик қилди дея уни оқлаб қўямиз.

7. Бурчак зарбаси якунида Исмоилов томонидан йўлланган зарба нарх-наволарни ёдга солиб юборди.

6. "Навбаҳор"да жарима зарбаси юзага келди. Искандеровнинг узатматган тўпини меҳмонлар майдон ташқарисига чиқариб юборди.

1. Мезбонлар тўпни майдон марказидан бошлаган ҳужум натижасидаёқ зарба йўллашди, аммо тўп йўналиши ноаниқ кўриниш олди.

Голларга бой ўтиши кутилаётган учрашув бошланди ва аллақачон 1-дақиқа ортда қолди. Ҳисоб эса ҳалиям ўзгармади.

Жамоалар майдонга чиқиб келишди. "Навбаҳор" футболчилари кўк,"Нефтчи" ўйинчилари эса сариқ-қора рангли либосларда ҳаракат қилишади.

Рейтинг: +14   

Фикрлар

+46   
19 май 21:03:46
ArsaBarsa
Neftchiga salgagam sariq, lekin Navbahorga kelganda sariq kartochka yo’qmi? Norchayevni vaziyatini ko’rib ham o’tirmadi. Chiziqdan chiqmagan vaziyatda burchak zarbasi berildi. Mayli Navbahorga bunaqa qilinsa portalgacha chiqishadi. Lekin g’alaba shunaqa kelsa mazza qilishadi
+41   
19 май 20:57:03
M L
ВАР борми нимага спорный моментда ВАР ди курмеди? Дабба судья
+40   
19 май 20:59:00
M L
Судя чичиб ташади
+37   
19 май 21:04:48
M L
Навбааорга сарик бериш мумкинмасми Асимов?
+37   
19 май 20:59:33
BOBIRBEK_URINOV
Бабаян ташкиллаштиришига гапйук. Асимов факат Навбахорга босди...
+36   
19 май 20:55:49
M L
Судя ВАР ди курмесанми ланати
+33   
19 май 21:05:10
Jasurbek Shokamolov
Yana o'sha gap Shu sudya qachon faolyatini tugatarkin.
+33   
19 май 20:24:16
Абдугофур1984
Навбахор уйинчилари шунча купол уйнаса хам сарик бермяпти Асимов
+32   
19 май 20:59:25
Dima
Asimov va uning jamoasini topganlari xarom bolib farzamdlariga ursin
+32   
19 май 20:58:14
Muhammad Umar
Asimov Navbaxor darvozasi tamon penalty bersa babayan oq qiladi oʻgʻlini
+31   
19 май 20:58:28
Otabek Ravshanovich
Asimovtan boshqa hakam yoʻmi?
+31   
19 май 20:29:18
Абдугофур1984
Кут Асимов Нефтчини 3та уйинчисига йук жойдан сарик берди
+29   
19 май 21:07:36
Samarkanets
Хакам уйинги Бир тарафлама килди лекин эртага рефере тайм нима деркан билмадиму хакам чичворгани аник
+28   
19 май 21:10:18
Rijjol Gayratovich
Санвел асимов ва азиз бабаян нефтчини бир амаллаб ютишди. 100% пенальти берилмади нефтчига.
+28   
19 май 20:52:55
Ibragim Nishanov
4 та сариқ Нефтчига. Асимов пенальти беришга имкон топа олмаяпди.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика