Иброҳимҳалил Йўлдошев: «Осиё кубогига келишим жуда қийин бўлди»
19 апр 09:26
Янгиликлар
Иброҳимҳалил Йўлдошев: «Осиё кубогига келишим жуда қийин бўлди»
Ўзбекистон олимпия терма жамоаси аъзоси Иброҳимҳалил Йўлдошев Осиё кубоги ва жамоасидан келиб қўшилиши ҳақида фикр билдирди.
"Ушбу чемпионатда доим кучли жамоалар ҳаракат қилган. Ўзбекистон ҳам ушбу мусобақада яхши иштирок этиб келган.
Кечаги ўйинга келсак, ўзи ҳар доим биринчи ўйин қийин бўлади. Малайзия ҳам яхши жамоа экан. Тўпни назорат қилишда анча ишончли ўйнашга интилишди. Осиё кубогига келишим жуда қийин бўлди. Сабаби клубим мени қўйиб юборишни истамади. ЎФАдан 2-3 марта хат жўнатилди, бироқ улар рад жавобини беришди. «Қайрат» мени 20 апрелдан сўнг қўйиб юборишни истади, бироқ ЎФАнинг ҳаракатлари эвазига мен жамоага 14 апрель куни келиб қўшилдим.
У ерда асосий таркибда ўйнаганим сабабли, улар мени қўйиб юборишлари жуда қийин эди".
Ўхшаш янгиликлар
23:12
Камолиддин Тожиев: "Ҳаводан узатилган тўп дарвозамизга кириб кетди. Бугун бизнинг кунимиз эмас экан" 23
Фикрлар