UZ

Сўнгги янгиликлар

23:50ЕЧЛ финали. ПСЖ - "Интер" 1:0 (матнли трансляция)  28 23:10Раҳмоналиев экстра-таймларда майдонга тушган ўйинда "Сабаҳ" "Қорабоғ"ни енгиб, Озарбайжон кубоги соҳиби бўлди! Клуб Европа лигаси саралашида иштирок этади  0 22:50Баҳром Ҳайдаров: "Селекция ишлари ҳар бир жамоада мунтазам давом этади"  0 22:33Виталий Левченко: "Чемпионатда танаффус юзага келганида шу каби ўртоқлик ўйинлари жамоа учун фойдали бўлади"  0 22:05CAFA U-17 Championship 2025. Ўзбекистон 120 дақиқа давом этган финалда Тожикистонга аламли тарзда ютқазди  56 21:20Назорат учрашуви. "Нефтчи" Фарғонада "Қўқон-1912" билан дуранг ўйнади  1 20:55Ўзбекистон U-23 назорат ўйинида "Хоразм"ни мағлуб этди  1 20:22Бугун финал! УЕФА Чемпионлар Лигаси бош соврини кимга насиб қилади?  22 20:11ОФК вакиллари 2 юлдузли "Бунёдкор" академиясига қандай баҳо беришди?  2 20:00Холид Ал Данҳани: "Бор эътиборимиз Ўзбекистон билан ўйинга қаратилган"  3 18:50Ўзбекистон Кубоги финали олдидан: "Оил Стар" ва БМБ бош мураббийлари қандай фикр билдирди? (тўлиқ матбуот анжумани)  1 18:43"Реал" дарвозабони клубни тарк этишга яқин  1 18:10ҚПЛ. "Турон" меҳмонда "Улитау"га мағлуб бўлди, меҳмонлар сафида уч ўзбекистонлик ҳаракат қилди  0 17:38"Атлетико" Фернандо Торрес билан шартномани узайтирди  0 17:07АПЛнинг учта клуби Барколяни нишонга олди  1

“Бунёдкор”да ёши “урилган” футболчи аниқланди. Иш прокуратурага оширилди Янгиликлар

“Бунёдкор”да ёши “урилган” футболчи аниқланди. Иш прокуратурага оширилди

Теглар :  Бунёдкор
2023 йилги мавсумда 296 нафар футболчи илк профессионал шартномасини тузганди.

Лига кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматлари департаменти билан ҳамкорликда мазкур футболчилар маълумотларини ўрганишга киришди.

Ўрганишлар натижасида 3 нафар футболчининг ҳужжатларида туғилган йили юзасидан тафовут борлиги аниқланганди. Мазкур футболчиларни рўйхатдан ўтказган Суперлиганинг икки клуби ҳамда футболчиларнинг ўзи бу ҳақда расман огоҳлантирилди. Лига футболчиларга муддат тақдим этиб, барча масала қонун доирасида ҳал этилиши лозимлигини тушунтирди.

Мазкур 3 футболчидан 2 нафари ўз айбига иқрор бўлиб, масалани қонун доирасида ҳал этди. "Бунёдкор" клубининг U-19 жамоаси сафида рўйхатдан ўтган футболчи эса Лига томонидан берилган муддат ичида ишни ҳал қилмади. Айни вақтда футболчи Бунёдкор билан бирга эмас. Шунга қарамай, унинг бошқа клуб сафида эҳтимолий рўйхатдан ўтиши инобатга олиниб, Лига Самарқанд вилояти прокуратурасига расмий мурожаат йўллади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 декабрдаги “Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5887-сон Фармонида мамлакатда футболни ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган муаммолар сифатида халқаро ва миллий даражадаги футбол мусобақаларида қатнашувчи спортчиларнинг биологик ёшини сунъий кичрайтириш каби салбий ҳолатларнинг мавжудлиги қайд этилиб, бундай ҳолатлар олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар белгиланган.

Футболчилар ва айниқса уларнинг ота-оналари бу каби иллат яхшиликка олиб келмаслигини тушуниб етиши керак. Бугунга келиб Лига Адлия вазирлиги билан мазкур муаммога мунтазам равишда ечим излаб келаётгани сир эмас. Сўнгги тўрт йилда Лига илк профессионал шартномасини имзолаган футболчилар рўйхатини расман эълон қилади ва кейинчалик уларни ўрганиш ишларини олиб боради. Ҳар йили камида 2-3 нафар футболчи билан боғлиқ юқоридаги ҳолат қайд этилади ва улар кейинчалик ҳам нотўғри йўналишда давом этишининг олди олинади.

Лига ўрганишлар хулосасига кўра футболчилар исм-шарифини расман очиқламайди ва уларнинг карьераси масаласида қайғуради. Футболчининг ота-онаси билан тушунтириш ишлари олиб борилади. Шунга қарамай вазият ҳал этилмаса, Лига тегишли органларга расмий мурожаатнома йўллайди. Эндиликда Лига вазиятни кузатишда давом этади ва у ўнглангач, футболчи билан боғлиқ иш ЎФА тегишли қўмитасига оширилади. Зеро барча учун бир бўлган талаб ижроси ўз вақтида таъминланмаса, Лига бу ишни ўзи истамаган кўринишда бўлсада охирига етказади.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика