UZ

Сўнгги янгиликлар

09:17Пол Робинсон: "МЮ ва "Тоттенхэм" ЕЧЛга тайёр эмас"  0 08:50Салоҳ — журналистлар талқинига кўра АПЛда мавсумнинг энг яхши футболчиси  5 08:22"Байер"ни бошқариш учун асосий номзод маълум  0 07:54"Барселона" учта ўртоқлик учрашуви учун 15 миллион олади  1 07:25Суперлига. Бугун 9-турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  4 01:47А Серия. "Милан" иродали ғалабага эришди  6 01:20"Бавария" "Байер" футболчиси билан келишиб олди  0 00:45Расман: Ироқ термасига янги бош мураббий тайинланди  1 00:40Суперлига. Абрамов бошчилигидаги "Динамо" кичик ҳисобда ғалаба қозонди, "Андижон" эса дербида "Нефтчи"га мағлуб бўлди  1 00:19Вадим Абрамов: "Салбий ўйин кўрсатган бўлсак-да, натижа ижобий бўлди. Менга шуниси яхшироқ"  8 23:57Микель Артета: "Ҳакими жавоб ўйинида гол урмаслиги керак эди"  5 23:19Февзи Давлетов: "Ички муаммолар бор, буни биз ҳал қила олмаймиз"  4 22:57Вальверде Мбаппега таъриф берди  2 22:14Абрамов ва "Динамо"нинг навбатдаги қурбони "Сурхон" бўлди. Самарқандликлар мағлубиятсиз юришини давом эттирди  43 21:59"Барселона" ёзда Осиёга келади  3

Жалолиддин Машарипов: “Мен доим машғулотлардан сўнг пенальти тепганман” Янгиликлар

Жалолиддин Машарипов: “Мен доим машғулотлардан сўнг пенальти тепганман”

Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Жалолиддин Машарипов кечаги учрашувдан сўнг қисқа интервью берди.

“Мухлислардан узр сўрайман, сабаби пенальтидан фойдалана олмадим. Умуман олганда, гол ўтказиб юборганимиздан сўнг кўплаб яхши имкониятга эга бўлдик ва гол урдик. Кейинги ўйинларда яхшироқ ҳаракат қиламиз. Қўшимча бўлимларда бироз чарчадик деб ўйлайман. Шу сабабли ҳам сал эҳтиёткор футбол кўрсатишга қарор қилдик.

Агар бугун терма жамоамизда жароҳат олиб, бизга ёрдам бера олмаган футболчилар бўлганида, биз бугун 90 дақиқанинг ичида ғалаба қозонган бўлардик. Чорак финалдаги натижа бизни қониқтирмайди.

Ҳимоявий футбол бизга қанчалик тўғри келади?

Нима биз бугун кўплаб ҳужумлар ташкил қилдик, терма жамоада доим ҳам ҳужум ташкил қилиб бўлмайди. Худо хоҳласа, олдинда ЖЧ саралаш учрашувлари турибди. Ушбу учрашувларда яхши ўтиб, Жаҳон чемпионатига чиқамиз.

Мен доим машғулотлардан сўнг пенальти тепганман. Бугун рақиб дарвозабони бизни яхши ўрганган экан, мен зарба йўллаганимда охиргача марказда турди.

Барчадан узр сўраймиз. Худо хоҳласа, жароҳатдагилар қайтса, биз янада кучаямиз”,, — деди сардоримиз.

Рейтинг: -42   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика