UZ

Сўнгги янгиликлар

19:35"Ноттингем Форест" — "Манчестер Сити". Де Брюйне асосий таркибда, Холанд эса захирада  0 19:25Ўзбекистон кубоги. "Динамо" - "Навбаҳор" 0:1 (Матнли трансляция)  33 19:00Ўзбекистон кубоги. Бугун 6та ўйин бўлиб ўтади  15 18:38Кунде АПЛ клубига ўтиши мумкин  2 18:14Осиё Кубоги. Ўзбекистон Индонезияга қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  4 18:09Футзал бўйича Осиё кубоги. Ярим финалда пенальтилар серияси орқали Ўзбекистондан ўтган Эрон финалда Таиландни қийинчиликсиз мағлуб этди ва 13-бор ғолибликни қўлга киритди  3 18:00Туркия Суперлигаси. "Кайсериспор" "Пендикспор" меҳмони бўлмоқда, Шукуров илк дақиқалардан ўйнамоқда (онлайн ҳисоб)  2 18:00АПЛ. "Тоттенхэм" ва "Арсенал" ўртасида Лондон дербиси бўлиб ўтмоқда (онлайн ҳисоб)  3 17:30А Серия. Чалханоглунинг дубли "Интер"га "Торино" устидан ғалабани тақдим этди  4 16:49Индонезия U-23 бош мураббийи: "Ўзбекистоннинг нега кўп гол уриб, дарвозасидан тўп ўтказмаслигини билиб олдим. Мен бу жамоага ютқазмаганман"  30 16:43Футзал бўйича Осиё кубоги. Хосе Венансио Лопес Тожикистонга қарши ўйиндан сўнг нималар деди?  7 16:08ҚПЛ. "Ордабаси" меҳмонда "Елимай" билан дуранг ўйнади, Яхшибоев ва Умаров эса...  1 15:40"Бавария" — "Реал" ўйинини ким бошқариб боради?  13 15:15Тимур Кападзе Индонезияга қарши кечадиган ярим финал баҳсидан олдин нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  25 15:08"Манчестер Юнайтед" ёзда "Барселона" футболчиси учун 80 млн евродан ортиқ таклиф қилади  1

Осиё кубоги-2004. Дебютант Эрматов ва устаси ўзбек Қосимов, ёқиб юборилган байроқлар ҳамда пенальтилар серияси ўртасида дарвозани алмаштирган ҳакам тўғрисида ҳикоя қиламиз Янгиликлар

Осиё кубоги-2004. Дебютант Эрматов ва устаси ўзбек Қосимов, ёқиб юборилган байроқлар ҳамда пенальтилар серияси ўртасида дарвозани алмаштирган ҳакам тўғрисида ҳикоя қиламиз

Турнир саралашида футболчи майдонга протехника воситаси улоқтирилиши оқибатида шикастланган.

2004 йилги Осиё кубогига Хитой мезбонлик қилган. Мусобақада илк бор 16 мамлакат — Хитой, Япония, Жанубий Корея, Саудия Арабистони, Эрон, Ироқ, Кувайт, Қатар, Индонезия, Таиланд, БАА, Баҳрайн, Иордания, Уммон, Туркманистон ва Ўзбекистон иштирок этди.

Мезбон Хитой ва амалдаги чемпион Япония саралашда иштирок этмаган ҳолда Осиё кубогига йўлланмани қўлга киритди. 

Ўзбекистон терма жамоаси саралаш босқичида Таиланд, Тожикистон ва Гонконгни ортда қолдирган бўлса-да, сўнгги турда Таиландга 1:4 ҳисобида имкониятни бой берди.

Турнир 17 июль–4 август кунлари Пекин, Чонгкинг, Жинан ва Ченгду шаҳарларидаги тўртта стадионда ўтказилди. Adidas компанияси мусобақа учун махсус тўп ишлаб чиқарди.

Мусобақа кутилмаган ҳодисаларга бой бўлди. "А" гуруҳида Баҳрайн рақиблари учун сюрпризга айланди ва мезбондан кейин иккинчи ўрин билан плей-офф йўлланмасини қўлга киритди.

"B" гуруҳида эса Иордания сюрприз кўрсатиб, ҳатто Жанубий Корея билан муроса кўчасини танлади ва чорак финал иштирокчисига айланди. 

Мазкур турнирга илк маротаба ўзбекистонлик ҳакам Равшан Эрматов чақирилди ва унга гуруҳ босқичи доирасидаги БАА — Жанубий Корея учрашуви ишониб топришилди. Мазкур баҳсда корейслар рақиб дарвозасига жавобсиз иккита тўп киритди.

"C" гуруҳи вакили Ўзбекистон терма жамоасида бош мураббий сифатида Равшан Ҳайдаров иш олиб борса-да асосий қарорларни ёрдамчи мураббий германиялик Юрген Гёде қабул қиларди. Умуман олганда, ушбу мусобақага "оқ бўрилар" бир қанча йўқотишлар билан келади. Максим Шацких мамлакатда тарқалган парранда гриппи туфайли мусобақага боришдан бош тортган.

Ўзбекистон терма жамоаси қайдномаси: 1.Александр Полиаков ("Крилья Советов", Россия), 2.Бахтиёр Ашурматов ("Пахтакор"), 3.Андрей Фёдоров ("Рубин", Россия), 4.Миржалол Қосимов ("Алания", Россия), 6.Леонид Кошелев ("Пахтакор"), 7.Андрей Акопянц ("Ростов", Россия), 8.Сервер Жепаров ("Пахтакор"), 9.Анвар Солиев ("Пахтакор"), 11.Владимир Шишелов ("Пахтакор"), 12.Игнатий Нестеров ("Пахтакор"), 13.Шавкат Раимқулов ("Трактор"), 15.Александр Гейнрих (ЦСКА, Россия), 17.Зафар Холмуродов ("Насаф"), 18.Тимур Кападзе ("Пахтакор"), 20.Элдор Магдиев ("Пахтакор"), 21.Евгений Сафонов ("Шинник", Россия), 22.Николай Ширшов ("Ростов", Россия), 24.Асрор Алиқулов ("Пахтакор"), 25.Ислом Иномов ("Пахтакор"), 26.Марат Бикмаев ("Пахтакор"), 28.Алексей Николаев ("Пахтакор").

Гуруҳда Ироқ, Туркманистон ва Саудия Арабистони билан кураш олиб борган ҳамюртларимиз учала ўйинда ҳам 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишган. Илк турда Ироқ Миржалол Қосимовнинг жарима забасидан урган голи эвазига таслим қилинган. 

Ўзбекистон - Ироқ 1:0

Гуруҳ босқичи, 1-тур. 18.07.2004. 1-тур. Ченгду. "Сичуань Лонгцуаньи" стадиони 12400 томошабин

Бош ҳакам: Квон Йонг Чул (Жанубий Корея)

Гол: Миржалол Қосимов 22

Ўзбекистон: Евгений Сафонов, Бахтиёр Ашурматов (Тимур Кападзе, 57), Андрей Фёдоров, Асрор Алиқулов, Алексей Николаев, Миржалол Қосимов (Ислом Иномов, 73), Андрей Акопянц, Сервер Жепаров, Анвар Солиев, Владимир Шишелов, Александр Гейнрих (Николай Ширшов, 85)

Четлатиш: Алексей Николаев 83, Эмад Муҳаммад Ризо 87


Учрашувдан кейин Ироқ бош мураббийи Аднан Ҳамад шундай фикр билдирди: "Учрашув яхши ўтди. Афсуски, кўп имкониятни қўлдан бой бердик. Агар вазиятлардан унумли фойдаланганимизда, натижа бошқача кўриниш олган бўларди. Хитойга ғалаба қозониш учун келгандик, аммо илк натижа бизнинг фойдамизга ишламади. Умид қиламанки, кейинги босқичга йўл оламиз."

Ўз навбатида, Равшан Ҳайдаров ўз таассуротлари билан ўртоқлашди: "Учрашув бошида бироз камчиликлар кўзга ташланди, чунки бу дастлабки ўйин эди. Хайриятки, ягона имкониятдан унумли фойдаландик ва гол урдик. Ушбу ғалабада дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган Сафоновнинг ҳам ҳиссаси бор. Беллашувда бир қатор футболчилар жароҳат олди, шу боис кейинга ўйинга қадар тикланишга ҳаракат қилишимиз лозим."

Иккинчи турда Саудия Арабистонига ёш Александр Гейнрих ажойиб гол урган эди. 

Ўзбекистон - Саудия Арабистони 1:0

Гуруҳ босқичи, 2-тур. Ченгду. "Сичуань Лонгцуаньи" стадиони 22000 томошабин

Бош ҳакам: Кожа Кофи (Бенин)

Гол: Александр Гейнрих, 13

Ўзбекистон: Евгений Сафонов, Андрей Фёдоров, Николай Ширшов, Асрор Алиқулов, Миржалол Қосимов (Ислом Иномов, 64), Андрей Акопянц, Сервер Жепаров, Анвар Солиев (Илёс Зейтуллаев, 60), Тимур Кападзе, Владимир Шишелов, Александр Гейнрих (Марат Бикмаев, 78)


Сўнгги турдан олдин Ўзбекистон гуруҳдан чиқиб бўлганди. Шундай бўлса-да, кўпгина захира ўйинчилари билан ҳаракатланган ҳамюртларимиз Миржалол Қосимовнинг яна бир бор жаримадан урган шедевр голи эвазига Туркманистонни мағлуб этишган. Ўзбекистон терма жамоасининг 4-рақамли юлдузи эса гуруҳ босқичининг энг яхши футболчиси дея эътироф этилган.


Ўзбекистон - Туркманистон 1:0

Гуруҳ босқичи, 3-тур. Чонқинг. "Олимпия" стадиони. 34000 томошабин.

Бош ҳакам: Муҳаммад Кусса (Сурия)

Гол: Миржалол Қосимов 58

Ўзбекистон: Игнатий Нестеров, Андрей Фёдоров, Асрор Алиқулов, Алексей Николаев, Леонид Кошелев, Тимур Кападзе, Илдар Магдеев (Анвар Солиев, 77), Илёс Зейтуллаев (Миржалол Қосимов, 46), Ислом Иномов, Зафар Холмуродов (Владимир Шишелов, 83), Марат Бикмаев

Четлатиш: Ислом Иномов 85

"D" гуруҳида эса кутилганидек, Япония ва Эрон терма жамоалари гуруҳдан чиқиш масаласини ижобий ҳал қилишди.

Форсларнинг қитъа мусобақасига саралаш баҳслари ҳам осойишта ўтмади. Шимолий Кореяга қарши "Озоди" стадионида ўтган баҳсда томошабинларнинг майдонга пиротехника воситалари ташлаши оқибатида корейс футболчиси шикастланган ва ўйин тўхтатилган. Кейинчалик Эрон фойдасига техник ғалаба ёзилган.


“А” гуруҳи

Ў

Ю

Д

М

Т-Н

О

Хитой

3

2

1

0

8:2

7

Баҳрайн

3

1

2

0

6:4

5

Индонезия

3

1

0

2

3:9

3

Қатар

3

0

1

2

2:4

1


“B” гуруҳи

Ў

Ю

Д

М

Т-Н

О

Жанубий Корея

3

2

1

0

6:0

7

Иордания

3

1

2

0

2:0

5

Кувайт

3

1

0

2

3:7

3

БАА

3

0

1

2

1:5

1


“C” гуруҳи

Ў

Ю

Д

М

Т-Н

О

Ўзбекистон

3

3

0

0

3:0

9

Ироқ

3

2

0

1

5:4

6

Туркманистон

3

0

1

2

4:6

1

Саудия Арабистони

3

0

1

2

3:5

1


“D” гуруҳи

Ў

Ю

Д

М

Т-Н

О

Япония

3

2

1

0

5:1

7

Эрон

3

1

2

0

5:2

5

Уммон

3

1

1

1

4:3

4

Таиланд

3

0

0

3

1:9

0



Чорак финалда Баҳрайн билан биз учун алмали ўйин бўлиб ўтган. Асосий вақтда 2:2 ҳисоби қайд Гейнрих ва Шишеловнинг голларига баҳрайнлик Аъло Хубайл икки марта жавоб берган. Пенальтилар сериясида Марат Бикмаев ҳамда Леонид Кошелев гол ура олмайди ва якунда Ўзбекистон терма жамоаси 3:4 ҳисобида мағлубиятга учраб, мусобақа билан хайрлашди.

Ўзбекистон – Баҳрайн. 2:2, пенальтилар серияси - 5:6
Чорак финал. 30.07.2004. Ченду (Хитой). “Лонгжуан” стадиони
Бош ҳакам
: Чон Чул Квон (Жанубий Корея)
Голлар: Александр Гейнрих (60), Владимир Шишелов (86) – Аъло Ҳубайл (71, 76)
Ўзбекистон: 21. Евгений Сафонов, 3. Андрей Фёдров, 24. Асрор Алиқулов, 28. Алексей Николаев, 4. Миржалол Қосимов (6. Леонид Кошелев, 106), 8. Сервер Жепаров, 18. Темур Кападзе (26. Марат Бикмаев, 83), 7. Андрей Акопянц, 9. Анвар Солиев (20. Элдор Магдеев, 33), 11. Владимир Шишелов, 15. Александр Гейнрих


Чорак финалнинг яна бир ўйинида Хитой Ироқни йирик 3:0 ҳисобида таслим этади. 

Иордания эса Японияга ҳам бошоғриқ бўлади. Асосий ва қўшимча вақт 1:1 ҳисобида якунлангач, жамоалар пенальтилар сериясига йўл олади. Дастлабки икки уринишдан сўнг Иордания 2:0 ҳисобида олдинга чиқиб олади. Япония дастлабки иккита зарбани ноаниқ ижро этгач, жамоа сардори Миямото малайзиялик бош ҳакам Субҳиддин Солиҳдан майдоннинг 11 метрли нуқтаси жойлашган қисмидаги майсазорни текширишни илтимос қилди. Комиссар билан маслаҳатлашган ҳакам серияни майдоннининг нариги тарафидаги қисмида давом эттиришга рухсат берди. Якунда эса Япония вазиятни ўнглабгина қолмай, ўз тарафига оғдиришга ҳам муваффақ бўлди.

Яна бир драматик ўйинда эса Эрон Жанбий Кореяни 4:3 ҳисобида мағлубиятга учратган.

Ярим финалда Баҳрайн Японияга жиддий қаршилик кўрсатди. 90-дақиқага қадар ҳисобда олдинда борган араб мамлакати вакиллари сўнгги дақиқаларда ва қўшимча бўлимларда дарвозасидан тўп ўтказиб юбориб, финал чиптасидан қуруқ қолди. Хитой эса Эронни пенальтилар сериясида доғда қолдириб, иккинчи финалчига айланди.

Учинчи ўрин учун баҳсда Бранко Иванкович бошчилигидаги Эрон Баҳрайнни 4:2 ҳисобида мағлуб этиб бронза медалига эга чиққан.

Финалда Зико бошчилигидаги Япония майдон эгаларига ҳеч қандай имконият қолдирмади ва 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Қизиғи, финалда Япония устози биронта ўзгаришни амалга оширмади. Шу тариқа, Япония кетма-кет иккинчи ва умумий учинчи марта Осиё кубогини қўлга киритди.


Чорак финал
Ўзбекистон - Баҳрайн 2:2 (пенальтилар серияси 3:4)
Голлар:
Александр Гейнрих 60, Владимир Шишелов 86 - Аъло Ҳубайл 71, 76

Хитой - Ироқ 3:0
Голлар:
Хао Хайдонг 8, Зенг Зи 81 пенальти, 90+2 пенальти.

Япония - Иордания 1:1 (пенальтилар серияси 4:3)
Голлар:
Сузуки 14 - Шелбаиеҳ 11

Жанубий Корея - Эрон 3:4
Голлар:
Сеул Ки Хён 16, Ли Донг Гук 25, Ким нам Ил 68 - Карими 10, 20, 77, Парк Жин Соп 51 автогол.


Ярим финал
Баҳрайн - Япония 3:4 (қўш.вақт)
Голлар:
Аъло Ҳубайл 7, 71, Носир Абдулла 85 - Наката 48, Тамада 55, 93, Наказава 90.

Хитой - Эрон 1:1 (пенальтилар серияси 4:3)
Голлар
: Шао Жиайи 18 - Алави 38

Учинчи ўрин учун баҳс
Эрон - Баҳрайн 4:2
Голлар:
Некунам 9, Карими 52, Али Дайи 80 пенальти, 90 - Юсуф 48, Фарҳан 57


ФИНАЛ
Хитой - Япония 1:3
7 август 2004. Пекин. "Ишчилар" стдаиони. 62000 томошабин
Бош ҳакам:
Саад Комил Ал Фадҳли (Кувайт)
Голлар:
Ли Минг 31 - Такаши Фукуниши 22, Кожи Наката 65, Кеижи Тамада 90+1.
Хитой: Лиу Юнфеи, Веи Хин, Занг Яокун, Зенг Зи, Сун Ксианг, Ли Минг, Шао Жиайи, Зао Жунзе, Ян Сонг (Сун Жихаи, 68), Хао Хайдонг (Ли Йи, 57), Ли Жиню (Ху Юнлонг, 75)
Бош мураббий: Ари Хаан (Голландия)
Япония: Йошикацу Кавагучи, Акира Кажи, Макото Танака, Цунеясу Миямото, Кожи Наката, Южи Наказава, Такаши Фукуниши, Шунсуке Накамура, Алекс, Такаюки Сузуки, Кейжи Тамада.
Бош мураббий: Зико (Бразилия)

Мусобақа давомида ҳакамлик борасида кўплаб эътирозлар билдирилди. Хусусан, мезбон жамоа иштирокидаги учрашувларда уларга ёнбосиш ҳолатлари учрагани тўғрисида миш-мишлар бонг урди ва расмийларнинг қарорлари кўпчиликнинг шубҳаланишига сабаб бўлди. Бироқ бу ҳолат финалда аксига ишлади. Жумладан, япониялик футболчи Кожи Накатанинг қўл билан урган голи инобатга олинди. Кейинчалик, афсонавий футболчи Диего Марадона жаҳон чемпионати доирасида Англия дарвозасига урган голини "Худонинг қўли" дея атаганидек, Накатанинг голи хитойликлар орасида "Кожининг қўли" атамасини келтириб чиқарди. 

Натижа ва нотўғри ҳисобга олинган гол мезбон мухлисларни ранжитди ва улар "Ишчилар" стадиони ташқарисида ғалаён кўтаришди.


Умуман олганда, хитойликларда Японияга нисбатан тарихий норозилик мавжуд эди. Бу ўйин давомида ҳам ўз таъсирини ўтказди. Мезбон ишқибозлар Япония мадҳияси ижро этилаётганда ва тўп уларда бўлганда, сиёсий баннерларни кўтариб, шовқин кўтаришган. Стадион ташқарисида эса кўчли норосизлик намойиши бўлиб ўтган.

Мухлислар стадион ташқарисида Япония байроқларини ёқиб, ҳақоратли сўзлар айтишган ва ватанпарварлик руҳидаги қўшиқлар куйлашган, кўчаларда 5000 дан ортиқ полициячи уларга қарши саф тортган.

Япониялик Шунсуке Накамура мусобақанинг энг яхши футболчиси деб тан олинди. Бештадан гол урган Аъло Ҳубайл ва Али Карими мусобақа тўпурари бўлишди.

Тўпурар: Аъло Ҳубайл (Баҳрайн), Али Карими (Эрон) - 5тадан гол
Энг яхши футболчи: Шунсуке Накамура (Япония)
Фэйр-плей соврини: Хитой

Осиё Кубоги-2004 рамзий терма жамоаси:
Дарвозабон
: Йошикацу Кавагучи (Япония)
Ҳимоячилар: Цунеясу Миямото (Япония), Южи Наказава (Япония), Зенг Зи (Хитой), Меҳди Маҳдавикия (Эрон)
Ярим ҳимоячилар: Шунсуке Накамура (Япония), Шао Жиайи (Хитой), Зао Жунзе (Хитой), Талал Юсуф (Баҳрайн)
Ҳужумчилар: Аъло Ҳубайл (Баҳрайн), Али Карими (Эрон).


Учрашувлар 80 дақиқа давом этган илк Осиё кубоги тарихи ҳамда турнирнинг урушдан ташриф буюрган ғолиби ҳақида ҳикоя қиламиз

Унутилган ва йўқолган кубоклар, сохта медаллар ҳамда ҳалок бўлган болакай — иккинчи Осиё кубоги ҳақида ҳикоя қиламиз

Осиё кубоги-1964. Чемпиони ОФК тарихидан тушиб қолган турнир ҳақида ҳикоя қиламиз

Осиё кубоги-1968. Муаммолар гирдобидаги Эрон "Олтин давр"ини чемпионлик билан бошлади

Осиё кубоги-1972. Мезбони алмашган турнир омадли кунда ўйнаган жамоанинг чемпионлиги билан якунланди

Осиё кубоги-1976. Рақиб либосларини кийган ҳолда охирги кубогини кўтарган чемпион ҳақида ҳикоя қиламиз

Осиё кубоги-1980. Кубокка эга чиққан мезбонлар, иккинчи ўрин учун уюштирилган парад ҳамда урушда укасини бой берган совриндор ҳақида ҳикоя қиламиз

Осиё кубоги-1984. Саудия Арабистони дебютидаёқ чемпионликка эришди 

Осиё кубоги-1988. Кувайт либосида ўйнаган Платини, талабалари билан келган Япония ҳамда операциядан кейин финалдаги ҳал қилувчи голни урган футболчи ҳақида ҳикоя қиламиз

Осиё кубоги-1992. 56 ёшида фаолиятини давом эттираётган энг яхши футболчи, легионер Рамос, ўйинчиларини алмаштирмаган ҳамда рақиб мағлубияти учун 500 доллар бермоқчи бўлган мураббий ҳақида ҳикоя қиламиз

Осиё кубоги-1996. Дебютант Ўзбекистон, унинг димоғдор ва карта ўйнайдиган рақиблари ҳамда тайинланганидан икки ой ўтгач, чемпионга айланган мураббий ҳақида ҳикоя қиламиз 

Осиё кубоги-2000. Бразилияликлардан иборат мезбон, Ўзбекистоннинг шармандали натижаси ҳамда Қосимовдан супергол 


Оқил Абдубарноев тайёрлади. 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика