"Нефтчи" Туркиядаги йиғинга йўл оладиганлар рўйхатини эълон қилди

Aslanov Jasurbek
7 янв 2024, 00:41
"Нефтчи" янги мавсумга тайёргарликни Туркияда бошлайди.

Клуб матбуот хизмати жамоа бугун Туркияга учиб кетишини, йиғин Антальяда ўтказилишини маълум қилди.

"Янги мавсумга пухта ҳозирлик кўраётган "Нефтчи" футбол клуби аъзолари бугун соат 3:00 да Тошкент-Стамбул авиайўналиши орқали тайёргарликнинг иккинчи босқич жараёнида иштирок этиш учун Туркиянинг Анталья шаҳрига йўл олишади. 


Иккинчи босқич жараёнига  жалб қилинган жамоа аъзолари рўйхати билан таништириб ўтамиз:


Ижрочи директор: Муҳаммадсолиҳ Абдусатторов

Бош мураббий: Виталий Левченко

Мураббийлар: Владимир Ежуров, Анвар Норқулов, Фарруҳ Бердиев, Лутфулла Тўраев

Жамоа шифокори: Муҳиддин Мирзаев

Физиотерапевтлар: Улуғбек Ҳамдамов,Руслан Исхаков

Маъмурлар: Абдували Йўлдашев, Ойбек Алиев.

Оператор: Ильдар Галиулин.

Аналитик: Дониёр Муродов


Футболчилар: Акбар Тўраев, Асрор Кенжаев, Санжар Қувватов, Муҳсин Убайдуллаев, Анвар Ғофуров, Жалолиддин Жумабоев, Мирзоҳид Ғофуров, Дониёр Валиев, Шоҳруҳ Ёқубжонов, Аббос Ғуломов, Ғулом-Ҳайдар Гулямов, Диёр Туропов, Жасур Жалолиддинов, Санжар Қодирқулов, Жавоҳир Қаҳрамонов, Муҳаммадали Холматов, Шоҳруз Норхонов, Билолхон Тошмирзаев, Муҳсин Бозоров, Беҳруз Облақулов" - дейилади клуб Телеграм каналида.


Туркияга учиб кетадиган таркибда ўтган мавсум фарғоналиклар шарафини ҳимоя қилган Шароф Муҳитдинов йўқ.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia