Темурхўжа Абдухолиқов собиқ жамоасига қайтди
05 янв 10:07
Янгиликлар
Темурхўжа Абдухолиқов собиқ жамоасига қайтди
Темурхўжа Абдухолиқов фаолиятини "Бунёдкор"да давом эттиради.
Бу ҳақида "Бунёдкор" матбуот хизмати хабар берди.
"Катта футболга “Бунёдкор” ўринбосарлари сафидаги ажойиб ўйинлари орқали кириб келган тажрибали ҳужумчи Темурхўжа Абдухолиқов уйига қайтди ва янги мавсумни “Бунёдкор” сафида ўтказади. Абдухолиқов билан икки йилга мўлжалланган шартнома имзоланди.
Умид қиламизки, Темурхўжа ўз голлари билан “Бунёдкор”нинг ғалабаларига ҳисса қўшади ва мухлисларимизни хурсанд қилади.
Уйингга хуш келибсан Темурхўжа!", - дейилади "Бунёдкор" клуби матбуот хизмати хабарида.
Ҳавола :
Янгиликларни Телеграмда ўқинг!
Ўхшаш янгиликлар
22:03
Футзал бўйича Олий лига. "Oil Star" "Навбаҳор"ни мағлубиятга учратиб, кумуш медалларга эга чиқди! 2
08:15
Суперлига. Апрель ойининг энг яхши футболчиси ва мураббийи бўлиш учун даъвогарлар эълон қилинди 11
01:07
Жанни Инфантино: "Ўзбекистондаги Жаҳон чемпионатида юқори сифатли ўйинлар бўлишини кутяпман" 1
Фикрлар