UZ

Сўнгги янгиликлар

00:50"Бавария" "Ливерпуль"га Диас учун 70 миллион евро ва бонуслар таклиф қилади  0 00:15"Аталанта" Ретегини 65 млн. еврога сотди  1 00:12МЮ "Брентфорд"нинг энг яхши тўпурари Мбемони 65+6 миллион фунтга сотиб олди  2 23:48Сауль Туркияга кўчиб ўтиш фикридан қайтди. Нега?  0 23:13As ўқувчиларининг 72% "Реал" Винисиус билан шартнома узайтиришини хоҳламайди  2 22:45"Реал" ва яна бир қатор жамоалар клублар ўртасидаги ЖЧ ҳар 2 йилда ўтказилишини хоҳлашмоқда, ФИФА эса...  2 22:15Луиджи Ди Бияджо: "Мусобақага қийин ҳолатда тайёргарлик кўрмоқдамиз"  3 21:47"Барселона" 2025 йилда "Камп Ноу"да ўйнай олмаслиги мумкин  3 21:36Дмитрий Плетнёв - "Динамо" футболчиси  4 20:45Назорат учрашуви. "Қизилқум" Про лига жамоасига йирик ҳисобда мағлуб бўлди  0 20:18"Манчестер Сити" "Ньюкасл"нинг 22 ёшли ҳимоячиси учун 65 миллион фунт таклиф қилишга тайёр  6 20:00"Арсенал" ҳимоячиси Саудия Арабистони клублари қизиқишини инкор этди  1 19:38"Манчестер Сити" футболчисини 40 млн еврога сотмоқчи  1 19:16"Сурхон" тажрибали дарвозабонини "Хоразм"га ижарага берди  7 18:55Оливер Кан телевидениега қайтмоқда  3

"Пахтакор" — 2023 йилги Coca Cola Суперлигаси чемпиони! Янгиликлар

"Пахтакор" — 2023 йилги Coca Cola Суперлигаси чемпиони!

Coca Cola Суперлигаси 25-туридан ўрин олган баҳс якунланди.

Coca Cola Суперлигаси. 25-тур

24 ноябрь, жума

СУРХОН – ПАХТАКОР 1:2

Тошкент. "Пахтакор" стадиони. 18:15

Ҳакамлар: Шавкат Насибуллаев, Маҳмуд Турдиев, Феруз Достонов, Давронбек Акмалов

VAR ҳаками: Ильгиз Танташев

AVAR: Санжар Шоюсупов

Назоратчи: Валентин Коваленко

Комиссар: Сардор Қудратиллаев

Гол: 0:1 — 53, Дилшод Саитов, 0:2 — 66, Азизбек Турғунбоев, 1:2 — 72, Сильванус Нимели.

"Сурхон": 1.Артём Потапов (c), 2.Бобиржон Асқаров, 3.Суннатуллоҳ Ҳамиджонов, 5.Азизбек Пирмуҳаммадов (66.Беҳруз Шайдулов, 71), 6.Артём Сокал, 7.Достонбек Турсунов (99.Комрон Сайдазимов, 83), 10.Тамирлан Жамалутдинов (9.Муҳаммад Али Абдураҳмонов, 46), 15.Диёр Рамозонов, 18.Сильванус Нимели, 19.Нуриддин Ҳасанов, 27.Асилбек Жумаев (77.Асадбек Каримов, 71)

Захира: 13.Азизхон Исақов, 35.Шохруҳжон Эшбўтаев, 4.Шаҳзод Таиров, 28.Абдуқодир Амирқулов.

"Пахтакор": 36.Павел Павлюченко, 2.Беҳруз Асқаров (40.Кими Мерк, 71), 3.Ҳожиакбар Алижонов (77.Дилшод Саитов, 8), 5.Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 7.Одилжон Ҳамробеков, 10.Драган Черан (с), 11.Пўлатхўжа Холдорхонов (20.Ҳожимат Эркинов, 54), 17.Достонбек Ҳамдамов (8.Азизбек Турғунбоев, 54), 27.Сардор Собирхўжаев (28.Диёр Холматов, 46), 34.Фарруҳ Сайфиев, 88.Шаҳзод Азмиддинов.

Захира: 35.Санжар Қувватов, 4.Достон Турсунов, 18.Саидумархон Саиднуруллаев, 55.Муҳаммадрасул Абдумажидов.

Огоҳлантириш: Достонбек Турсунов ,13 ("Сурхон").

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди! "Пахтакор" — 2023 йилги Coca Cola Суперлигаси чемпиони!

90+3. Пенальти! "Сурхон" дарвозасига 11 метрли жарима зарбаси белгиланди. Бироқ Ҳакам ВАРни кўриб, пенальтини бекор қилди!

90. Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди.

86. Турғунбоевнинг олисдан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

81. Эркинов ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

72. ГОЛ! Нимели Сайфиевнинг хатосидан кейин рақибнинг икки ҳимоячисидан қочиб кетиб, Павлюченкони ожиз қолдирди!

70. "Пахтакор"да стандрат вазият юзага келди, Турғунбоевнинг зарбасини рақиб посбони қайтарди, қайтган тўпни Черан дарвозага тўғрилаб қўя олмади.

66. ГОЛ! Турғунбоев Сайфиевнинг қанотдан узатган тўпини бош билан рақиб дарвозаига жойлаб қўйди!

61. ГОЛ! Рақиб дарвозасини ишғол қилган Асқаров ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

53. ГОЛ! Саитов жарима майдони чегарасидан кучли зарба билан рақиб дарвозасининг узоқ бурчагини аниқ нишонга олди!

51. Холматовнинг бурчакдан узатган тўпи "Сурхон" ҳимоячисининг қўлига теккан бўлиши мумкин. Ҳакам ВАР билан суҳбатлашмоқда.

48. Ҳамдамов рақиб жарима майдонига оширилган тўпни дарвозага тўғрилаб қўя олмади.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

Тайм якунланди.

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

40. Черан ҳужумда рақибига нисбатан қўполлик ишлатди.

35. Ҳамдамовнинг олисдан йўллаган зарбаси анча ноаниқ кўриниш олди.

34. Сайфиевнинг узатмаси зарбага айланиб кетди, Потапов қийинчилик билан тўпни қайтарди.

31. "Сурхон" футболчилари ҳужумда рақиб посбонига нисбатан қоидабузарлик содир этди.

26. Ҳамдамовга нисбатан Жумаев томонидан қўполлик ишлатилди.

"Сурхон" - "Пахтакор" учрашувида ака-ука Бобур ва Беҳруз Асқаровлар тўқнаш келмоқда.

24. Ҳамдамовнинг бурчакдан узатган тўпига Черан бош билан зарба йўллади, Потапов тўпни ушлаб олди.

23. Ҳамробековнинг олисдан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

22. Сайфиевнинг чап қанотдан узатган тўпни Черан бош билан рақиб дарвозасига йўллади, бироқ зарба кучсиз чиққани учун "Сурхон" посбони тўпни эгаллаб олди.

19. Азмиддинов марказдан олдинга қараб борди ва рақиб жарима майдонига узатма амалга оширди, Потапов эса тўпни эгаллаб олди.

15. Чераннинг жарима зарбаси "жонли девор"га тегиб қайтди.

13. Черанга нисбатан қўполлик ишлатган Турсунов огоҳлантирилди.

10. "Сурхон"нинг кетма-кет икки бурчак зарбаси самарасиз якунланди.

8. Мажбурий ўзгариш: Алижонов ўрнига Саитов майдонга туширилди.

7. Ҳамдамовнинг ўнг қанотдан оширган тўпини Потапов эгаллаб олди.

4. Алижоновга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

3. Хавфли вазият! Чераннинг жарима майдони ичидан йўллаган зарбасига бироз аниқлик етишмади.

1. Учрашув бошланди. "Сурхон" сариқ, "Пахтакор" қора рангли либосларда ҳаракат қилади.

Рейтинг: -2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика