Эрон етакчиларидан бири Ўзбекистонга қарши ўйинни ўтказиб юборади

Mirjalol Normatov
17 ноя 2023
"Фейеноорд" ҳужумчиси Европага қайтиб кетади.

Эрон терма жамоаси ҳужумчиси Алиризо Жаҳонбахш ЖЧ-2026 саралаш босқичидан ўрин олган Ўзбекистонга қарши баҳсни ўтказиб юборади.

Терма жамоа шифокорининг маълум қилишича, Алиризо Гонгконгга қарши баҳсда тиззасидан жароҳат олгани боис, даволаниш учун якшанба куни Нидерландияга жўнаб кетади.

Шу сабабли, у Тошкентдаги қарама-қаршиликда жамоасига ёрдам бера олмайди.

Эслатиб ўтамиз, "E" гуруҳи пешқадамлари ўртасидаги баҳс 21 ноябрь куни соат 18:00да старт олади.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: championat.asia