"Тоттенхэм" бош мураббийи АПЛда тарихий муваффақиятга эришди

Sherzod Nurmatov
24 окт 2023
Илгари буни ҳеч ким уддалай олмаган.

Англия Премьер-лигасининг 9-туридан ўрин олган учрашувда "Тоттенхэм" "Фулхэм"ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди. Ушбу ўйиндан сўнг Лондон клуби устози Ангелос Постекоглу рекорд ўрнатди, деб хабар берди "Squawka".

Постекоглу АПЛ тарихида 9 турда 23 очко тўплашга муваффақ бўлган биринчи мураббийга айланди. Авваллари мавсум бошида бундай кўрсаткичга ҳеч ким эришмаганди.

Айни дамда "Тоттенхэм" АПЛ турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. "Шпорлар" ҳисобида 7 ғалаба ва 2 дуранг бор.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Squawka