UZ

Сўнгги янгиликлар

00:58"Атлетико" Симеоненинг ўғли билан шартномани узайтиришга яқин турибди  0 00:16Родриго Лондон клубига ўтадими?  0 23:10"Манчестер Юнайтед" Кеннет Айхгорнга қизиқиш билдирмоқда  1 22:25"Ливерпуль" ва "Ювентус" "Бавария" форварди учун курашмоқда  1 21:38"Барселона" Кейн учун 64,5 млн евро товон пули тўлашга тайёр. "Бавария" форварди Левандовскийнинг ўрнига идеал номзод сифатида кўрилмоқда  8 20:58U-21 биринчилиги. "Пахтакор" - чемпион!  3 20:36Эндрик учун янги даъвогар пайдо бўлди  2 19:55Криштиану Роналду қизини 8 ёши билан табриклади: "Даданг сени жуда яхши кўради ????"  4 19:34Карло Анчелотти: "Реал"да дуранг — бу инқирознинг бошланиши?"  2 18:15Жоан Лапорта: "Ламин Ямал — даҳо, дунёда ўз позициясида энг яхшиси, аммо ҳали чўққига етмаган"  8 17:48Тони Пулис: "ВАР кўрилиши икки дақиқадан ошмасин ва соф ўйин вақтини жорий этиш керак"  4 17:08U-19 чемпионати. Ярим финалда Тошкент ҳамда Қашқадарё дербиси бўлади  1 16:53Жереми Доку: "Арсенал" ёки бошқаларни кузатмаймиз. Агар "Ман Сити" яхши ўйнаса, биз билан рақобат қилиш қийин"  7 16:14Гвардиола ёзда "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин  3 15:27Жоан Лапорта: "Барселона" ва "Реал" ўртасидаги муносабатлар яхши эмас"  1

Суперлига. ОКМК 10 киши бўлиб "Сўғдиёна"ни мағлуб этди Янгиликлар

Суперлига. ОКМК 10 киши бўлиб "Сўғдиёна"ни мағлуб этди

Coca Cola Суперлигаси 21-тури доирасидаги ОКМК - "Сўғдиёна" учрашуви бўлиб ўтди.


ОКМК – "Сўғдиёна" 3:2

7 октябрь 2023 йил. Олмалиқ. ОКМК спорт мажмуаси. 17:00

Ҳакамлар: Иброҳим Исмоилов, Руслан Самандаров, Обид Жумаев, Исроил Имомназаров

VAR: Аскер Нажафалиев

АVAR: Амир Галеев

Назоратчи: Маъмур Саидқосимов

Комиссар: Шоҳруҳ Саид

Голлар: Жавоҳир Қаҳрамонов 37, - 0:1 (Люпче Дориев). Марко Колакович 38 автогол, - 1:1. Мартин Боаке 47, - 2:1 (Сияваш Ҳақназарий). Жавоҳир Қаҳрамонов 72 пенальти, - 2:2. Ислом Тўхтахўжаев 90+1, - 3:2.

ОКМК: 1.Ботирали Эргашев, 2.Акрамжон Комилов, 3.Сардор Раҳмонов, 4.Миржамол Қосимов, 5.Анзур Исмоилов (с), 9.Рубен Санчес (19.Муҳаммаданас Ҳасанов, 85), 10.Ҳуршид Ғиёсов, 15.Ойбек Рустамов, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 27.Мартин Боакье (14.Миржаҳон Мираҳмадов, 85), 88.Сияваш Ҳақназарий (24.Мурат Ерматов, 90). 

Захира: 12.Дилшод Ёқубов, 25.Валижон Раҳимов, 17.Санжар Турсунов, 29.Виталий Денисов, 34.Улуғбек Суннатов, 38.Сирожиддин Башриддинов.

"Сўғдиёна": 27.Милан Митрович, 3.Абдуллоҳ Омоналиев, 10.Жавоҳир Қаҳрамонов, 14.Люпчо Дориев, 15.Тарик Исич, 18.Миржалол Абдумуталов (90.Улуғбек Кенжаев, 72), 22.Санжар Шоаҳмедов, 28.Станислав Андреев, 33.Оллоберган Каримов (7.Муҳаммадсафо Фозилов, 46), 88.Самандаржон Мавлонқулов (11.Жасур Ҳасанов, 60), 93. Марко Колакович.

Захира: 1.Ширинбой Абдуллаев, 2.Жасурбек Ёқубов, 4.Элёр Орифов, 20.Амирбек Файзиев, 21.Шоҳруххон Мухсинов, 80.Самандар Синдаров, .

Огоҳлантиришлар: Миржалол Абдумуталов 39, Сардор Раҳмонов 58, Сияваш Ҳақназарий 76,

Четлатиш: Сардор Раҳмонов 67 (2СК).


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ



90+6. ЎЙИН ТУГАДИ, ОКМК - "Сўғдиёна" 3:2

90+1. ГОЛ! ИСЛОМ ТЎХТАХЎЖАЕВ! Дарвоза тўсинидан қайтган тўпни Ислом дарвозага йўллади - 3:2

90. Учрашувга 6 дақиқа қўшилди

90. Ўзгариш. ОКМК. Ҳақназарий ўрнига Ерматов тушди

88. ЗАРБАА! Ботирали Эргашевдан ажойиб сейв!

85. Ўзгаришлар. ОКМК. Рубен Санчес ва Боаке ўрнига Ҳасанов ва Мираҳмадов тушди

82. УСТУН! Рубен Санчеснинг кучли зарбасидан кейин тўп устунга тегиб қайтди!

80. ЗАРБА! ОКМКнинг чиройли ҳужуми, Ҳақназарий-Ғиёсов-Қосимов комбинациясини Миржамол кучли ва аниқ зарба билан якунлади, Митровичдан сейв!

78. ГОЛ. Мартин Боаке ўйиндан ташқари ҳолатда туриб гол урди, ҳисобланмади 

78. ЗАРБА! Чап қанотдан Ҳасанов узатган тўпни ҳужумга етиб келган Колакович боши билан дарвозага йўллади, ноаниқ

76. Огоҳлантириш. ОКМК. Сияваш Ҳақназарий

72. ГОЛ! ЖАВОҲИР ҚАҲРАМОНОВ пенальтидан гол уриб, ҳисобни тенглаштирди - 2:2!

72. Ўзгариш. "Сўғдиёна". Абдумуталов ўрнига Кенжаев тушди

67. ЧЕТЛАТИШ! Сардор Раҳмонов иккинчи сариқ карточкани олиб майдонни тарк этди!

66. ПЕНАЛЬТИ! ОКМК дарвозаси томон! Бош ҳакам Раҳмонов Қаҳрамоновни йиқитди деб топди

60. Ўзгариш. "Сўғдиёна". Мавлонқулов ўрнига Жасур Ҳасанов тушди

58. Огоҳлантириш. ОКМК. Сардор Раҳмонов

57. ДАРВОЗА УСТУНИ! ОКМКнинг ҳужуми, Қосимов узатган тўпни Анзур Исмоилов боши билан шеригига узатди, Тўхтахўжаевнинг зарбаси устунга тегиб қайтди!

47. ГОЛ! МАРТИН БОАКЕ! Ҳақназарий узатган тўпни Мартин Боаке дарвозага йўллади - 2:1

46. Иккинчи тайм бошланди

46. Ўзгариш. "Сўғдиёна". Каримов ўрнига Фозилов тушди


45+1. Биринчи тайм тугади, ҳозирча 1:1

41. ЗАРБА! Санжар Шоаҳмедовнинг жарима майдони ичидан йўллаган кучли ва аниқ зарбасидан кейин тўпни Эргашев қайтарди! 

39. Огоҳлантириш. "Сўғдиёна". Миржалол Абдумуталов

38. АВТОГОЛ! Марко Колакович ўз дарвозасини ишғол қилди - 1:1.

37. ГОЛ! ЖАВОҲИР ҚАҲРАМОНОВ! Ўнг қанотдан Дориев узатган тўпни жарима майдони марказида пайдо бўлган Қаҳрамонов дарвозага йўллади - 0:1

27. Зарба! Энди Қаҳрамонов узатди, Дориев тепди, ноаниқ

26. ЗАРБА! Дориевнинг ўнг қанотдан узатган тўпини Қаҳрамонов дарвозага йўллади, Ботирали Эргашевдан сейв!

21. Зарба. Абдуллоҳ Омоналиевнинг зарбаси жуда ноаниқ кетди

13. УХХ! ОКМКнинг ҳужуми, бугун ўнг қанот ҳимоясида ўйнаётган Раҳмоновнинг жарима майдонига узатган тўпи зарбага айланиб кетди, Митрович қийинчилик билан тўпни қайтарди!

6. ЗАРБА! ОКМКнинг тезкор ҳужуми, Ғиёсовнинг чап қанотдаги фаоллигидан сўнг Қосимов жарима майдони яқинидан кучли зарба йўллади, бироз ноаниқ!

6. Хавфли вазият! Оллоберган Каримовнинг жаримадан узатган тўпини Мавлонқулов боши билан дарвозага йўллади, ноаниқ!

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!

- Учрашув соат 17:00да бошланади. 

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика