UZ

Сўнгги янгиликлар

10:49ФИФА кунлари бошланди. Миллий жамоа Кувайт ва Уругвайга қарши. Қолган ёш тоифасидаги терма жамоаларимиз кимлар билан ўйнайди?  2 10:48Жеррард мураббийлик фаолиятини давом эттиришга яқин  0 10:24ОФК ЎФАни катта миқдорда жаримага тортди  17 10:23"Бавария" Англия терма жамоаси футболчиси билан музокараларни бошлади  1 09:56Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси Каннаваронинг тайинланиши ҳақида: "Ассоцация қандай мезонларга таянганини билмайман"  18 09:20Туркиялик футболчининг трансфер нархи 80 миллион евро этиб белгиланди  0 08:59ФИФА президенти яна бир бор Ўзбекистон ҳақида фикр билдирди  3 08:15"Челси" январда 50 миллион фунтлик трансферни амалга оширмоқчи  0 07:45Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси Каннаварони терма жамоаси устози бўлгани ҳақида фикр билдирди  7 01:57"Интер" кетма-кет 5 та пенальти қайтарган дарвозабонни сотиб олмоқчи  1 01:18Левандовски билан можаро сабаб ишсиз қолган мутахассис Қозоғистон терма жамоасини бошқариши мумкин  5 00:49"Бавария" "Барселона", "Ливерпул" ва "Реал" қизиқаётган ҳимоячи билан боғланди  0 00:15Жейми Каррагер: "Ливерпуль" деярли баскетбол жамоасига айланиб қолди"  1 23:31УЕФА "Барселона" ва "Милан"га АҚШ ва Австралияда ўйин ўтказишга рухсат берди, лекин ташкилот миллий лигалар ўйинларини чет элда ўтказишни қўллаб-қувватламайди  1 22:31ФИФА президенти Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийини табриклади  40

Осиё ўйинлари. Ўзбекистон ярим финалда мағлуб бўлди, энди бронза медаль учун ўйнаймиз Янгиликлар

Осиё ўйинлари. Ўзбекистон ярим финалда мағлуб бўлди, энди бронза медаль учун ўйнаймиз

Осиё ўйинларининг ярим финалидан ўрин олган Корея Республикаси - Ўзбекистон учрашуви бўлиб ўтди.


Осиё ўйинлари, ярим финал
Корея Республикаси - Ўзбекистон 2:1
4 октябрь 2023 йил. "Huanglong Sports Centre Stadium", Ханчжоу. 17:00 (Тошкент вақти)

Ҳакамлар:
Ашканани Аммар (Кувайт), Сайедали Сайедали (Кувайт), Гуо Жингтао (Хитой), Фу Чуан Хуи (Сингапур).
Комиссар: Запанта Руселле Торрекампо (Шимолий Мариана ороллари)

Голлар: Жеонг Ву Йеонг 4, - 1:0. Жасур Жалолиддинов 25, - 1:1. Жеонг Ву Йеонг 38, - 2:1.

Корея Республикаси: 1.Ли Гванг Йеон, 2.Хванг Жаэ Вон, 4.Парк Жин Сеоб, 14.Ли Хан Беом, 19.Сеол Юнг Ву, 6.Хонг Хюн Сеок (9.Бак Жаэ Йонг, 87), 7.Жеонг Ву Йеонг (15.Жунг Хо Йоен, 59), 8.Паик Сеунг Хо (С), 10.Чо Юнг Вук (13.Гох Юнг Жун, 87), 11.Ум Вон Санг (20.Ан Жаэ Жун, 66), 18.Ли Канг Ин (17.Сонг Мин Кю, 59).
Захира: 12.Мин Сеонг Жун, 21.Ким Жеонг Хун, 3.Чои Жун, 5.Ли Жаэ Ик, 16.Ким Таэ Хеон, 22.Парк Кю Хюн, .

Ўзбекистон: 12.Владимир Назаров, 2.Саидазамат Мирсаидов, 5.Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 8.Иброҳим Ибрагимов (15.Шерзод Эсанов, 85), 9.Улуғбек Ҳошимов (11.Отабек Жўрақўзиев, 85), 10.Жасур Жалолиддинов (6.Беҳзод Шамсиев, 76), 14.Иброҳимҳалил Йўлдошев, 16.Асадбек Раҳимжонов (19.Ҳусайн Норчаев, 46), 17.Абдурауф Бўриев, 18.Алибек Давронов, 20.Русланбек Жиянов (22.Алишер Одилов, 61).
Захира: 1.Отабек Боймуродов, 21.Ҳамидулло Абдунабиев, 3.Маҳмуд Маҳамаджонов, 4.Шоҳжаҳон Султонмуродов, 13.Элдор Бегимов, .

Огоҳлантиришлар: Жасур Жалолиддинов 27, Абдурауф Бўриев 41, Парк Жин Сеоб 53, Алибек Давронов 56, Иброҳимҳалил Йўлдошев 62, Хванг Жаэ Вон 82,

Четлатиш: Абдурауф Бўриев 74 (2СК).


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ


90+6. Ўйин тугади. Корея Республикаси финалга чиқди, Ўзбекистон терма жамоаси эса 7 октябрь куни бронза медали учун Гонконгга қарши майдонга тушади

90+5. Вакилларимизда бурчак тўпи, Назаров ҳам рақиб жарима майдонига борди, аммо ҳимоячилар тўпни қайтаришди

90+2. Вакилларимиз 10 киши бўлса ҳам ҳужумга ўтишмоқда

90. Асосий вақтга 6 дақиқа қўшилди

85. Ўзгаришлар. Ҳошимов ва Ибрагимов ўрнига Эсанов ва Жўрақўзиев тушди

85. ЗАРБА! Чо Юнг Вукнинг зарбаси дарвоза тўрига ташқи томонидан тегди

84. Зарба! Сеол Юнг Вунинг зарбаси ноаниқ чиқди

82. Огоҳлантириш. Хванг Жаэ Вон

76. Ўзгариш. Жалолиддинов ўрнига Шамсиев тушди

74. ҚИЗИЛ КАРТОЧКА! Абдурауф Бўриев иккинчи сариқ карточкани олиб майдонни тарк этди

73. УХХ! Кореяда жуда хавфли жарима тўпи, Бўриев қоида бузди.

64. Жаримадан узатилган тўпни Назаров қайтарди

62. Огоҳлантириш. Йўлдошев

61. Ўзгариш. Жиянов ўрнига Одилов тушди

60. Зарба! Жияновнинг зарбаси кучсиз чиқди

58. Зарба! Жияновнинг жарима майдони ичидан тепган тўпини ҳимоячи қайтарди!

57. Хавфли вазият! Жаримадан узатилган тўпни Назаров ушлаб олди

56. Огоҳлантириш. Алибек Давронов

54. ЗАРБА! Жалолиддиновнинг жаримадан йўллаган зарбасидан кейин дарвозабон тўпни ушлаб олди!

53. Огоҳлантириш. Парк Жин Сеоб

51. Ўзбекистоннинг ҳужуми, Йўлдошевнинг зарбаси ўхшамади, ҳимоячи тўпни қайтарди!

46. Иккинчи тайм бошланди 

46. Ўзгариш. Ҳимоячи Раҳимжонов ўрнига ҳужумчи Норчаев тушди


45+3. Биринчи тайм якунланди,

45. Биринчи таймга 3 дақиқа қўшилди
41. Огоҳлантириш. Абдурауф Бўриев. У ҳам мусобақадаги иккинчи сариқ карточкасини олди

38. ГОЛ! 2:1. Ҳимояда Раҳимжоновнинг қўпол хатосидан кейин яна ўша Жеонг Ву Йеонг гол урди!

37. Кореяда бурчак тўпи. Ҳимоячиларимиз тўпни қайтаришди

27. Огоҳлантириш. Жасур Жалолиддинов мусобақадаги иккинчи сариқ карточкасини олди ва кейинги баҳсни ўтказиб юборади

25. ГОООООООООООООООООООООЛ! ЖАСУР ЖАЛОЛИДДИНОВ 1:1. Жарима тўпидан ажойиб гол урди Жасур!

22. Иккинчи яр2им финалда Япония Гонконг устидан 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва финалга чиқди. Гонконг бронза медали учун ўйинда ҳозир мағлуб бўлган жамоага қарши майдонга тушади.

20. Ўзбекистоннинг ҳужуми, Йўлдошев узатган тўпни Мирсаидов дарвозага йўллашга уринди, ўхшамади

10. ЗАРБА! Чо Юнг Вукнинг узоқдан тепган тўпи ноаниқ кетди

4. ГОЛ! Корея ҳисобни очди. Жеонг Ву Йеонг гол урди - 1:0.

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!

- Учрашув соат 17:00да бошланади.

Рейтинг: -17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика