UZ

Сўнгги янгиликлар

10:39Аббосбек Файзуллаев жорий мавсум ушбу натижага эришган энг ёш футболчига айланди  7 10:02Яна бир «юлдуз» Саудия Арабистонидан кетмоқчи  0 09:31Муҳаммад Салоҳ «Ливерпуль»ни тарк этган Клоппга мурожаат қилди  3 09:00Футзал. Бугун Россияга қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушамиз  1 08:36Ўзимизнинг карикатура. Самвел Бабаян 53 ёшда  7 08:05Sofascore. Кечаги учрашувда Аббосбек Файзуллаевнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  21 07:50РПЛ. "Нижний Новгород" - ЦСКА 2:6  0 07:45Серия А. "Болонья" - "Ювентус" 3:3  0 07:36Суперлига. Бугун «Тошкент дерби»си билан 8-тур якунланади  1 02:19Максим Шацких: "Холдорхонов биз кутган ўйинни кўрсата олмаяпти"  26 01:55А Серия. "Болонья" - "Ювентус" баҳсида 6та гол урилди  8 01:51Вадим Абрамов: "Навбатдаги 2 очкони қўлдан чиқардик"  11 01:30Мбаппе Париж марказида 250 кишилик кечки овқат ташкил қилди  8 00:15Мбаппенинг укаси ҳам ПСЖни тарк этади  1 00:02Файзуллаевнинг иккита голли паси ЦСКАнинг йирик ғалабасига ёрдам берди  13

Хосе Венансио Лопес — Ўзбекистон футзал миллий терма жамоаси бош мураббийи! Янгиликлар

Хосе Венансио Лопес — Ўзбекистон футзал миллий терма жамоаси бош мураббийи!

Ўзбекистон футбол ассоциацияси футзал бўйича юртимизда ўтказиладиган 2024-йилги Жаҳон чемпионатига юқори савияда тайёргарлик кўриш мақсадида таниқли испаниялик мутахассис Хосе Венансио Лопес билан музокаралар олиб борди.

Бугун ЎФА раҳбарияти ва тажрибали мураббий ўртасида учрашув ўтказилди. Унда ЎФА Президенти Абдусалом Азизов Ўзбекистонда спортга, хусусан, футбол ва футзалга қизиқиш юқори эканлигини қайд этиб, терма жамоа олдига кейинги йилги мундиалда муносиб иштирок этиш вазифаси қўйилганини таъкидлади. Бу борада халқаро тажрибага эга мутахассислар билан ҳамкорлик қилиш орқали келгусида инфратузилмани Европа стандартлари асосида шакллантиришга хизмат қилишини эътироф этди. 

Хосе Венансио Лопес 2024 йилги Ўзбекистон футзал бўйича Жаҳон чемпионатини қабул қилиши катта воқеа эканлиги, мамлакатда футбол ва футзал ривожланиб бораётгани Ўзбекистон терма жамоасида ишлашга туртки бўлганини қайд этди ва билдирилган ишонч учун миннатдорчилик билдирди. Испаниялик мутахассис терма жамоада ишлаш билан бир қаторда УEФА ва ФИФА инструктори сифатида маҳаллий мураббийларни тайёрлаш, терма жамоаларга футзалчилар етказиб бериш бўйича тизим ишлаб чиқиш, инфратузилмани ривожлантириш, шунингдек, Жаҳон чемпионатининг ташкилий йўналишларида ҳам ўз тажрибаси билан кўмаклашишга тайёргини маълум қилди.

Шундан сўнг, Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Хосе Венансио Лопес ўртасида шартнома имзоланди. ЎФА раҳбари олдинда турган масъулиятли турнирларга муносиб тайёргарлик кўриш бўйича барча шароитлар тақдим этилишини маълум қилиб, бош мураббийга омад тилади.

 

Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика