

Эслатиб ўтамиз, АПЛ 5-тури доирасидаги ўйинда “Манчестер Юнайтед” ўз майдонида “Брайтон”га 1:3 ҳисобида имкониятни бой берганди.
Шу тариқа, Эрик тен Хаг жамоаси АПЛ 23/24 мавсумидаги дастлабки бешта ўйиннинг учтасида мағлуб бўлди, бу уларнинг 1989/90 йилги мавсумдан бери энг ёмон натижаси ҳисобланади. Ўша мавсумда жамоа мавсум якунига кўра 13-ўринни эгаллаган.
Айни вақтда “Манчестер Юнайтед” 6 очко жамғариб, турнир жадвалининг 13-поғонасида бормоқда. Кейинги турда “Манчестер Юнайтед” «Бёрнли»га қарши 23 центабр куни баҳс олиб боради.



