UZ

Сўнгги янгиликлар

12:53Модрич "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди  0 12:52Бекободликларнинг ғалабасиз серияси давом этадими? "Андижон" - "Металлург" учрашувига превью  0 12:20"Барселона" Хавини истеъфога чиқарса қанча товон пули тўлайди?  2 12:09Алонсо ва "Байер" бугун Германия футболи тарихига кириши мумкин  4 11:57АПЛга кимлар қайтмоқда?  0 11:43ОКМК — Футбол мактабидан футбол академияси сари  0 11:01Клопп қайси учрашувдан сўнг «инсульт» бўлиб қолиши мумкин бўлгани ҳақида гапирди  2 10:37Томас Тухель Англия клуби билан музокара олиб бормоқда  2 10:34"Нефтчи" 2011 йилдан буён Наманганда ғалаба қозона олмаяпти, "Сурхон" "Насаф"ни фақат бир марта мағлуб этган — Суперлига 8-тур превьюси   6 10:13Мбаппе жароҳат олди  4 09:4839 ёшли Криштиану Роналду Саудияда яна бир рекордни янгилади  32 09:24Хави ёзда «Барселона»дан кетади. Каталония клуби унинг ўрнига уч нафар номзодни кўриб чиқмоқда  4 09:00«Бавария»ни бошқариш учун ягона номзод қолди  2 08:34Sofascore. Туркия чемпионатидаги дебют голини ажойиб тарзда урган Азизбек Турғунбоевнинг ҳаракатлари қандай баҳоланди  3 08:10Юрген Клопп «Ливерпуль»даги фаолиятини сарҳисоб қилди  4

Ўртоқлик ўйини. АҚШ Ўзбекистонни йирик ҳисобда мағлуб этди Янгиликлар

Ўртоқлик ўйини. АҚШ Ўзбекистонни йирик ҳисобда мағлуб этди

АҚШ ҳамда Ўзбекистон ўртасидаги ўртоқлик учрашуви якунланди.

02:30, АҚШ - Ўзбекистон 3:0

"City Park" стадиони, АҚШ

Гол: 1:0 — 4, Тим Веа, 2:0 — 90, Рикардо Пепи, 3:0 — 90, Кристиан Пулишич.

АҚШ: Мэтт Тёрнер, Сержиньо Дест, Крис Ричардс (Марк Маккензи, 64), Антони Робинсон, Юнус Муса, Вестон МакКенни (Кристоффер Лунд, 81), Кристиан Пулишич, Тим Рим, Лука де ла Торре (Таннер Тессманн, 35), Флориан Балогун (Рикардо Пепи, 46), Тим Веа (Бренден Ааронсон, 64).

Ўзбекистон: Ўткир Юсупов, Ҳожиакбар Алижонов, Фарруҳ Сайфиев (Азиз Турғунбоев, 68), Рустам Ашурматов (Азиз Ғаниев, 68), Отабек Шукуров (Жамшид Искандеров, 82), Одил Ҳамробеков, Жалолиддин Машарипов (Аброр Исмоилов, 86), Остон Ўрунов (Шерзод Насруллаев, 67), Элдор Шомуродов (Бобир Абдихолиқов, 82), Умар Эшмуродов, Ҳусниддин Алиқулов.

Захира: Ботирали Эргашев, Умиджон Эргашв, Шаҳзод Азмиддинов, Абдулла Абдуллаев, Акмал Мозговой,  Дилшод Саитов.

Огоҳлантириш: Крис Ричардс (49), Ҳожиакбар Алижонов (63)

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

 Учрашув якунланди!

90+5. ГОЛ! Пулишич ҳисобни йирик кўринишга келтирди!

90+4. Ўзбекистон дарвозасига пенальти белгиланди. 

90. ГОЛ! Пепи орадаги фарқни иккитага оширди!

87. Абдухолиқов Марадона услубида оғёғини ишлатмаган ҳолда рақиб дарвозасини ишғол қилиши мумкин эди.

82. Терма жамоамизда икки ўзгариш содир бўлди.

78. АҚШ мураббийи нимадандир норози. Наҳотки, у ҳам ЎзАвтода навбатини кутиб яшаяпти?!

75. Америкага элчихонасида юртдошларимизнинг кўпчилиги қайтариб юборилса, Юсупов ҳам бунга жавоб тарзида америкаликларнинг кетма-кет тепган тўпларини ортга жўнатиб юбормоқда.

73. Дест тез ҳаракат билан рақиб жарима майдонига кириб борди ва бурчак зарбаси ишлади.

70. Шомуродовнинг юзига сув сепиб юбориш керак.

67. Терма жамоамиз таркибида уч ўзгариш юз берди.

63. Алижоновнинг Америка сафарида олган илк эсдалик совғаси сариқ карточка бўлди.

62. Тошкентнинг бир бурчагида Жаноб Бин тавсия қилган усулда гугурт чўплари билан уйқуни олдини олатган бўлсам, Америкадаги стадион бурчагида ўзбекистонлик футболчи уйқусирамаган ҳолда стандарт вазиятни бажаришга тайёргарлик кўрмоқда.

61. АҚШ футболчисининг зарбасидан сўнг унинг "миллионлар ўйини" билан Америка футболини адаштириб юборганини пайқаш мумкин.

52. Алижонов! Америкаларикларнинг дарвозаси жойидан кўтарилиб қочаркан, менимча.

50. Эшмуродов зарба йўллади! Шифокор менга асабийлашмасликни тавсия қилгани ёдимга тушиб қолди.

49. Америкаликларни куч билан енгиб бўлмас, аммо карточка билан тинчлантириб қўйиш мумкин.

47. Мусанинг рейларидини кўриб, болалигим ёдимга тушиб кетди. Сигиримиз шўхлик билан тушовидан бўшалиб, пахтазорга оралаб кетганда, кетидан шундай тезликда югурардим.

46. Иккинчи бўлим бошланди. Буёғига ҳамюртларимиздан аниқлик талаб қиламиз. Зеро, уйқусидан воз кечиб, учрашувни кузатиб бораётган ишқибозларим кимгадир "дил изҳорлари"ни йўллаши керак.

Биринчи бўлим якунланди. Эслатиб ўтамиз, АҚШ 2026 йилги жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади. Кўриб турганингиздек, Ўзбекистон вазифани 3 йил илгари уддалади.

45+1. Шомуродов гол уришни ёддан чиқариб қўйибди.

42. Шомуродов... рақиб хатосини кечирди, зарбасининг спедометри кўтарилмади.

40. Ўруновдан зарба! Нега футболни ўйлаб топишганда, дарвоза бўйини бунчалик паст қилиб яратишган-а!

35. Таннер Тессманн де ла Торрени алмаштирди.

34. Алижонов... Голлар уриб, Мессининг жамоасида қолиб кетмайсанми...

30. Лука де ла Торрега тиббий ёрдам керак. Шу жойга реклама қўйиб юборса, балки ҳаммаси изига тушиб кетар.

28. Алижонов бугун Опен бюджетга овоз йиғаётган акахонлар сингари тиниб-тинчимаяпти.

26. Мусанинг зарбаси голга айланиши учун атиги 16 метр масофа етишмади.

22. УХХХ! Алижоновнинг зарбаси голга айланишига сал қолди. Биламан, хаёлингиз биринчи сўздан нарига ўтмай қолди. Мен ўзбек тилида ёздим. Биринчи сўз "аттанг" деган маънони англатади.

20. Робиртсоннинг узатмаси голга айланиши учун сал қолишига сал қолди.

16. Дарвозамиз томон кетма-кет зарбалар йўлланди. Вазиятларни кўриб, юрагимни ушлаб олдим.  Йўқ, адашиб, ўнг тарафимни ушлаб олган эканман.

12. Америкада қоидабузарлар, албатта, жазоланади, дейишарди. Ёлғон экан, МакКеннининг қўполлиги учун ҳакам ҳеч қандай карточка бермади-ку.

7. Алижонов шеригига тўпни менга узатма деганди, аммо жамоадоши узатма ошир дея тушунибди. Натижада тўп йўқотилди. 

4. ГОЛ! Америкаликларни энг катта орзуларидан бири ушалди — Ўзбекистон дарвозасига тўп киритилди.

4. Америкалик ҳужумчидан зарба! Нима бўлсаям, Озодлик ҳайкалининг қўлидаги маёқ эсон-омон турган бўлсин.

3. Алижонов Пулишичдан тўпни олиб қўйди. Ҳожиакбар, чамадонингни йиғиштириб, бу ердан тўғри Италияга кетавер. 

1. Учрашув бошланди! Америкадаги ўйинни Америкага кета олмаётганлар билан биргаликда кузатиб борамиз.


Бугун 300 дан ортиқ ўзбекистонлик томошабин бевосита стадиондан туриб терма жамоамизни қўллаб-қувватламоқда. Албатта, бу ердаги ўйинларга келиш осонмас. Чипта олиш учун куз аввалида ариза топшириб, баҳор якунида жавобини кутишингизга тўғри келади.

Жамоалар майдонга чиқиб келишди. Бугун мезбонлар оқ, ҳамюртларимиз эса кўк рангли либосда ҳаракат қиларди. 

Ассалому алайкум, уйқу стадионига кетиб қолмаган футбол ишқибозлари!

Рейтинг: +29   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика