UZ

Сўнгги янгиликлар

21:58Суперлига. "Қўқон-1912"нинг ғалабасиз серияси давом этади, бу сафар жамоа Жиззахда "Сўғдиёна"га енгилди  6 21:55Суперлига. "Сурхон" - "Бухоро" учрашувида ғолиб аниқланмади  7 21:15Филиппе Коутиньо расман "Васко да Гама" футболчисига айланди  1 20:58"Манчестер Юнайтед"да янги тўлқин: беш футболчи клубни тарк этиш ниятида — Романо  2 19:49Аарон Рэмзи фаолиятини Мексикада давом эттиради  0 19:21Салоҳ: "Ҳеч қачон "Ливерпул"га қайтишдан бунчалик қўрқаман деб ўйламагандим. Диогунинг йўқлигига кўникиш ниҳоятда қийин"  1 18:58Хитой клуби рақибларини лаънатлагани учун жаримага тортилди  0 18:32Диогу Жотанинг ҳаётий ҳақиқатлари  1 18:14"Барселона" Уильямснинг трансфери барбод бўлгач, эътиборини "Ливерпуль" футболчисига қаратди  8 17:48"Арсенал" футболчиси билан шартномани муддатидан олдин бекор қилди  1 17:20"Бавария" собиқ ҳужумчиси Остон Ўрунов ўйнаётган жамоага бош мураббий бўлди  2 16:53"Ливерпуль" устози Слот Жота билан охирги суҳбати нима ҳақида бўлганини айтиб берди  0 16:27Расман: "Сўғдиёна" албаниялик ҳужумчи трансферини эълон қилди  13 16:10Дарвин Нуньес: "Табассумингни унутмайман"  1 15:44"Манчестер Сити" португалиялик дарвозабоннинг товон пулини тўлашга тайёр  0

Суперлига. Бир киши кам "Сўғдиёна" ўз уйида "Навбаҳор"ни енгди Янгиликлар

Суперлига. Бир киши кам "Сўғдиёна" ўз уйида "Навбаҳор"ни енгди

Coca Cola Суперлигаси 17-тури доирасидаги "Сўғдиёна" – "Навбаҳор" учрашуви якунига етди.

Сўғдиёна

Самандар Мавлонқулов - 16', Лупче Дориев - 81'

Суперлига. 17-тур

26/08/2023, 19:30

1
:
2
Тугади

Навбаҳор

Остон Ўрунов - 67'

45'
90'
16'  Самандар Мавлонқулов
60'  Станислав Андреев (Самандар Синдаров)
60'  Оллоберган Каримов (Миржалол Абдумуталов)
81'  Лупче Дориев
81'  Лупче Дориев
87'  Лупче Дориев
90'  Санжар Шоаҳмедов (Жасур Ёқубов)
28'  Шаҳбоз Жўрабеков (Даврон Ҳошимов)
28'  Аброр Исмоилов (Тома Табатадзе)
57'  Асадбек Собиржонов (Остон Ўрунов)
57'  Темурхўжа Абдухолиқов (Жасур Яхшибоев)
59'  Даврон Ҳошимов
67'  Остон Ўрунов
87'  Остон Ўрунов

Coca Cola Суперлигаси

17-тур

"Сўғдиёна" – "Навбаҳор" 2:1 (ТУГАДИ) 

Жиззах. "Сўғдиёна" стадиони. 19:30

Гол: Самандаржон Мавлонқулов (Ширинбой Абдуллаев) 16', Люпчо Дориев (Санжар Шоаҳмедов) 81' – Остон Ўрунов 67'

Бош ҳакам: Фарруҳ Янсупов

Ёрдамчи ҳакамлар: Ҳусниддин Шодмонов, Шавкат Раҳматов

Захира ҳаками: Илья Ильин

VAR: Акобирхўжа Шукуриллаев

AVAR: Александр Сидоров

Назоратчи: Маъсур Саидқосимов

Комиссар: Шоҳруҳ Саид

"Сўғдиёна": 1.Ширинбой Абдуллаев, 3.Абдуллоҳ Омоналиев, 6.Алишер Салимов, 7.Муҳаммадсафо Фозилов, 14.Люпчо Дориев, 15.Тарик Исич, 22.Санжар Шоаҳмедов (2.Жасурбек Ёқубов, 90+2), 28.Станислав Андреев ( 80.Самандар Синдаров, 60), 30.Оллоберган Каримов (18.Миржалол Абдумуталов, 60), 88.Самандаржон Мавлонқулов, 93.Марко Колакович (c).

Захира: 13.Шоҳруҳ Исоқов, 4.Элёр Орифов, 11.Жасур Ҳасанов, 12.Хислат Халилов, 21.Шоҳруҳжон Мухсинов, 90.Улуғбек Кенжаев.

"Навбаҳор": 1.Ўткир Юсупов (с), 5.Милош Милович, 6.Иброҳим Йўлдошев, 10.Жамшид Искандеров, 14.Жамшид Болтабоев, 17.Аброр Исмоилов (91.Тома Табатадзе, 28), 21.Темирхўжа Абдухолиқов (8.Жасур Яхшибоев, 57), 22.Игорь Голбан, 23.Йован Жокич, 27.Шаҳбоз Жўрабеков (24.Даврон Ҳошимов, 28), 77.Асадбек Собиржонов (7.Остон Ўрунов, 57).

Захира: 12.Игнатий Нестеров, 4.Азим Аҳмедов, 13.Филип Иванович, 20.Музаффар Мўминов, 31.Лука Чермель.

Огоҳлантиришлар: Жамшид Болтабоев (59), Люпчо Дориев (81), Остон Ўрунов (87).

Четлатиш: Люпчо Дориев (87).

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ



УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ! 

90+6. Баҳс давом этади.

90+5. Миржалол Абдумуталов майдон марказида рақиб билан тўқнашиб кетди ва тиббий ёрдамга муҳтожлик сезмоқда. 

90+2. "Сўғдиёна"да алмаштириш: Шоаҳмедов ўрнига Ёқубов туширилди. 

90. Иккинчи таймга 7 дақиқа қўшилди. 

87. Майдонда жанжал юзага келди. Натижада Остон Ўрунов огоҳлантирилди, Дориев иккинчи сариқ карточкасини олиб, майдондан четлатилди.  

81. ГОЛ! Люпчо Дориев қойилмақом зарбаси орқали жиззахликларни ҳисоьда олдинга олиб чиқди – 2:1!  

79. Зарба! "Навбаҳор" аъзоси Табатадзенинг жарима тўпидан йўллаган зарбасини Абдуллаев бартараф қилди.  

76. Жиззахда чанг-тўзон кўтарилди, лекин бу ўйин темпига таъсир кўрсатгани йўқ. 

73. Остон Ўрунов майдон марказидан ҳужум томон интилаётганди, аммо Алишер Салимов қаршилигига учради, "Сўғдиёна" вакили қоидани бузди. 

70. Тома Табатадзе чап қанотда тўп узатди ва хато қарор қабул қилди, сабаби чапда бошқа футболчи қулайроқ позицияга чиқиб бораётганди. 

67. ГОЛ! Остон Ўруновнинг чап оёқдаги кучли зарбаси дарвоза тўридан жой олди – 1:1!

66. Зарбаааа! Йўлдошевнинг тўққизлик томон берган кучли зарбасини Абдуллаев қайтаришга муваффақ бўлди. 

60. "Сўғдиёна"да 2 та ўзгариш: Андреев ўрнига Синдаров, Каримов ўрнига Абдумуталов майдонга тушди.

59. Даврон Ҳошимов қўполлик ишлатгани боис огоҳлантирилди. 

57. "Навбаҳор"да 2 та алмаштириш: Собиржонов ўрнига Ўрунов, Абдухолиқов ўрнига Яхшибоев туширилди. 

51. Наманганликларда навбатдаги ҳужум. Собиржоновнинг ичкарига ерлатиб оширган тўпи тўғри Ширинбой Абдуллаевга борди.

49. "Навбаҳор" таймни жуда фаол бошлади ва секин-аста олдинга силжимоқда. 

46. Иккинчи тайм бошланди! 

Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча ҳисоб – 1:0. Танаффус! 

45+3. Зарбааааа! Жокичнинг олисдан йўллаган зарбаси ноаниқ кўриниш олди. 

45. Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди. 

41. Табатадзе чап қанотдан ҳужумга ўтиб, зарба йўллади ва тўп ҳимоячиларга тегиб қолди. 

35. ГОЛ! "Навбаҳор" жарима зарбасидан ўзига хос комбинация амалга оширди ва Абдухолиқов гол урди. Аммо гол офсайд туфайли бекор қилинди. 

32. Зарбааааа! Йован Жокичнинг чап оёқда йўллаган зарбаси сал ноаниқ чиқди. 

31. Зарба! Табатадзенинг бош билан берган зарбасидан сўнг тўп йўл-йўлакай Исичга тегиб, майдонни тарк этди.

28. "Навбаҳор"да 2 та ўзгариш: Аброр Исмоилов ўрнига Тома Табатадзе, Шаҳбоз Жўрабеков ўрнига Даврон Ҳошимов майдонга тушди. 

26. Тома Табатадзе ва Даврон Ҳошимов майдонга тушишга ҳозирлик кўрмоқда.  

24. Зарбааа! Алишер Салимовнинг кучли зарбаси анча ноаниқ кетди.

20. Собиржоновнинг бурчакдан ошириб берган пасини жиззахликлар посбони Ширинбой Абдуллаев уриб юборди.

16. ГОЛ! Самандаржон Мавлонқулов Миловичнинг хатосидан унумли фойдаланиб, бирга-бир ҳолатга чиқиб борди ва ҳисобни очди – 1:0!

15. Люпчо Дориев қанотда фаол ҳаракат қилди, бироқ пас беришда адашди. 

11. Зарбааа! Темурхўжа Абдухолиқовнинг зарбасини катта қийинчилик билан қайтарди! 

6. Бурчакдан узатилган тўп Иброҳим Йўлдошевнинг қўлига теккан бўлиши мумкин. Вазият VARда кўрилди, ўйин давом этади.

5. Люпчо Дориев рақиб жарима майдончаси ичига ёриб кирди ва "Навбаҳор" ҳимоячилари унга тўсқинлик қилиб, тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. 

1. Ўйин бошланди! 

- Баҳс 19:30 да бошланади. 

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика