

Championat.asia сайтига маълум бўлишича, водий клуби жамоани тарк этган Тома Табатадзе ўрнини бошқа бир грузиялик марказий ҳужумчи Гиорги Никабадзе билан тўлдиради.
32 ёшли футболчи фаолияти давомида "Банга", "Гурия", "Телави", "Динамо Батуми" каби клубларда ўйнаган. Унинг сўнгги жамоаси "Самгурали" ҳисобланади.
Аввалроқ "Нефтчи"нинг Мурод Бобожонов билан хайрлашгани ҳақида хабар берилганди.



