ПСЖ Рамос кетаётганини эълон қилди

Aziz Tukhtamuradov
3 июн 2023, 07:44
ПСЖ Серхио Рамоснинг кетишини эълон қилди.

Испаниялик футболчи клуб сафида икки мавсум ўтказди. 

"Рамос - ҳақиқий профессионал. У ўзи билан тажриба, интизом ва рақобат рухи олиб келди.

Барча даврларнинг энг яхши ҳимоячиларидан бири ПСЖда 57 та ўйин ўтказиб, 5 та гол урди. Рамос клуб шарафини муносиб ҳимоя қилганидан хурсандмиз. Унга келажакдаги фаолиятида барча яхши тилакларни тилаймиз", - дейилади клуб баёнотида. 

Эслатиб ўтамиз, 37 ёшли футболчининг клуб билан шартномаси 2022/23 йилги мавсумда ўз ниҳоясига етди. 

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: psg.fr