UZ

Сўнгги янгиликлар

03:20АПЛ. МЮ бир тайм ўн киши бўлиб ўйнаган "Ньюкасл"га мағлуб бўлди  26 02:35АПЛ. "Арсенал" меҳмонда муҳим ғалабага эришди, "Челси" эса "Астон Вилла"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  9 02:30АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Ноттингем Форест"ни юта олмади ва "Арсенал"дан 7 очко ортда қолиб кетди  51 00:15Суперлига. "Қизилқум" – "Андижон" 2:1  2 23:39Самвел Бабаян: "Адолатсиз мағлубият бўлди"  45 23:35Акмал Рустамов: "Бир оила бўлиб ўйнасак, бизни ҳеч ким юта олмайди"  7 23:16"Манчестер Сити" — "Ноттингем Форест". Таркиблар маълум  17 22:47Андрей Шипилов: "Танаффусдаёқ 2-3 нафар футболчини алмаштиришимиз керак эди"  16 22:26Юрген Клопп "Атлетико" билан музокараларни бошлади  14 21:50Суперлига. "Қўқон-1912" – "Пахтакор" 1:2  5 21:47Камолиддин Тожиев: "Абдумажидов тез орада терма жамоага чақирилади деб ўйлайман"  5 21:21Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Андижон"ни мағлуб этди  96 20:45Ҳамдамовга аталган оқшомда "Пахтакор" "Қўқон-1912"ни сафарда қийинчилик билан енгди  166 20:27"Лаънати шармандалик!" — "Реал" вингери Мастантуоно ҳакамга айтган сўзлари учун 2 та ўйинга четлатилди  13 19:39АҚШ U-20 терма жамоаси Ўзбекистондаги халқаро турнирга келмайдиган бўлди  4

Шуҳрат Мақсудов "Пахтакор" академияси директори этиб тайинланди Янгиликлар

Шуҳрат Мақсудов "Пахтакор" академияси директори этиб тайинланди

"Пахтакор" академиясининг амалдаги директори Олим Шокиров бошқа ишга ўтиши муносабати билан академияда фаолият олиб бораётган Шуҳрат Мақсудов янги лавозимга тайинланди.

Шу муносабат билан бугун "Пахтакор" стадионининг анжуманлар залида мураббийлар иштирокида тадбир бўлиб ўтди. Унда Тошкент клуби раҳбарияти ҳам иштирок этди.

"Сўнгги икки йилда академиямизда амалга оширган ишларимиз ортидан савия сезиларли даражада кўтарилди. "Пахтакор" ҳамиша ўз тарбияланувчиларига таяниб келган жамоа. Биз буни яхшилаш учун махсус лойиҳа устида иш олиб боряпмиз. Академияга қўшимча майдонлар керак ва бу клубнинг бош вазифаларидан бири бўлиб турибди. Ундан ташқари, Чилонзордаги базамиздаги сунъий майдонни замон талабларига жавоб берадиганига алмаштириш ва ҳомийларимиз кўмагида Қибрайдаги спорт мажмуамизда қўшимча табиий майдонларни қуриб, уни ёшлар ихтиёрига топшириш режалаштирилган. Мана, стадион ичидаги "шахматка" деб номланадиган майдон янгиланди. Кўриб турганингиздек, олдимизда катта ишлар турибди, бу борада Сизлар бизга ёрдам беришингиз керак", - деб таъкидлади "Пахтакор" ФК раис ўринбосари Дилшод Каримов.

Шуҳрат Мақсудовга 1 ой муддат ичида академия истиқболига бағишланган катта дастурни ишлаб чиқиб, уни клубга тақдим қилиш борасида вазифа юклатилди. Бу ишни мутахассис академиядаги мураббий ва ходимлар билан ҳамкорликда бажаради.

Шуҳрат Мақсудов билдирилган ишончга жавобан шундай деди:
- Айни пайтда мураббийлар бўйича аҳил жамоа шакллангани ишим осон кечишига туртки бўлади. Қолаверса, клуб раҳбариятининг аввалги йилларга қараганда маошларни оширгани ва қарздорлик йўқлиги, биз ва жамоамизга фақат тўғри, виждонан ишлаш кераклигини англатади. Ҳақиқатдан, айтилганидек, тез кунларда клубимизга янги академия биноси қуриладиган бўлса, унда асосий жамоага етказиб берадиган футболчиларимизнинг савияси анча баланд бўлади.

Айни пайтда "Пахтакор" футбол клуби ўз академиясини жаҳон стандартларига хос тарзда янгидан бунёд қилиш бўйича иш олиб боряпти.

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика