UZ

Сўнгги янгиликлар

08:52Месси навбатдаги совринига эга чиқди  1 08:26"Динамо" етакчиларидан бири жамоани тарк этди  2 08:00Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026даги эҳтимолий рақиби Конго ДРнинг Африка Миллатлари Кубоги учун қайдномаси маълум  4 07:29Суперлига плей-офф. Бугун "Арал"нинг рақиби маълум бўлади  9 03:05ЕЧЛ. Салоҳсиз "Ливерпуль" меҳмонда "Интер"ни мағлубиятга учратди  19 03:05ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди  50 03:00ЕЧЛ. "Челси" Бергамода камбэк қурбони бўлди, "Тоттенхэм" ва "Атлетико"да ғалаба ва бошқа натижалар  8 01:38Слотнинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган икки мураббийнинг номи маълум бўлди  5 00:45Гвардиола Алонсо ҳақида: "Реал" ва "Барса"га мураббийлик қилиш – энг қийини. Хаби бу вазиятдан чиқиб кетишга қодир"  2 00:45ЕЧЛ. "Бавария" ўз уйида "Спортинг"ни мағлубиятга учратди  3 23:33Салоҳ "Ливерпул"ни тарк этса, қайси клубларга бориши мумкинлиги маълум бўлди  3 23:12Суперкомпьютер "Арсенал"ни Чемпионлар лигасининг бош фаворити сифатида кўрсатди  10 22:31ЕЧЛ. "Қайрат" "Олимпиакос"га ютқазди  0 22:12Лукаку қайтди: олдинда Суперкубок ўйини бор  1 21:53Наҳотки?! "Арсенал" Жезусни қайдномага киритди  4

Coca Cola Суперлигаси. "Нефтчи" "Андижон"ни мағлуб этиб. 1-ўринга қайтди Янгиликлар

Coca Cola Суперлигаси. "Нефтчи" "Андижон"ни мағлуб этиб. 1-ўринга қайтди

Coca Cola Суперлигаси 5-туридан жой эгаллаган "Андижон" – "Нефтчи" баҳси якунланди.

Coca Cola Суперлигаси

5-тур

"Андижон" – "Нефтчи" 0:2

8 апрель. Фарғона. "Истиқлол" стадиони. 18:00

Ҳакамлар: Аскер Нажафалиев, Ришат Нугманов, Руслан Серазитдинов, Ғайрат Жўраев

VAR ҳаками: Аҳрол Рисқуллаев

AVAR: Максим Нехочин

Назоратчи: Александр Попов

Комиссар: Диёр Хотамқулов

Гол: 0:1 — 9, Диёржон Туропов (Мирзоҳид Ғофуров), 0:2 — 20, Нурилло Тўхтасинов (Тома Табатадзе).

"Андижон": 72.Игорь Литовка, 5.Абдувоҳид Ғуломов, 7.Бобур Фарҳодов (22.Шаҳбоз Эркинов, 63), 8.Фарҳод Бекмуротов (9.Леван Арвеладзе, 71), 10.Илҳом Абдуғаниев (23.Шерзод Эсанов, 79), 13.Сардорбек Азимов, 15.Владимир Бубанья, 17.Фарҳод Соҳибжонов, 21.Ильдар Маматказин (с), 26.Муҳаммадкарим Тоиров, 91.Ахтам Назаров (14.Абдураҳмон Комилов, 71)

Захира: 12.Моҳир Комилов, 4.Дилшод Комилов, 11.Сардор Абдунабиев, 19.Суҳроб Бердиев, 99.Рубин Хебай

"Нефтчи": 45.Акбар Тўраев, 2.Зоир Жўрабоев (4.Андрей Мишченко, 50), 8.Нурилло Тўхтасинов, 9.Улуғбек Ҳошимов (28.Фозил Мусаев, 66), 19.Мирзоҳид Ғофуров, 21.Муҳсинжон Убайдуллаев, 22.Тома Табатадзе (11.Иззатилла Абдуллаев, 90), 23.Диёржон Туропов (5.Юрий Батюшин, 90), 24.Ғулом Ҳайдар Ғуломов, 26.Олексей Ларин, 70.Аббосжон Ғуломов (7.Умар Адҳамзода)

Захира: 12.Владимир Назаров, 17.Абдуллоҳ Олимов, 20.Анваржон Ғофуров, 35.Муродбек Бобожонов

Огоҳлантириш: Муҳсинжон Убайдуллаев (13), Фарҳод Бекмуродов (15), Нурилло Тўхтасинов (25), Тома Табатадзе (45), Фарҳод Соҳибжонов (46)

Четлатиш: Нурилло Тўхтасинов (65) 

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!

90+7. Тўраевдан ажойиб сейв!

90+5. Ўзгаришлар: Диёржон Туропов Юрий Батюшин, Тома Табатадзе Иззатилла Абдуллаев, Умар Адҳамзода Аббосжон Ғуломов билан алмашди.

90+1. Соҳибжонов қулай вазиятни кўкка совурди.

90. Иккинчи бўлимга 6 дақиқа қўшиб берилди. 

87. Мезбонларда яна бир стандарт юзага келди. Арвеладзе узатган иўпни Тўраев эгаллаб олди.

83. Ғуломовнинг жарима майдонига отиб берган тўпи қайтарилгач, мезбонлар яхши зарба бера олмади.

79. "Андижон"да ўзгариш: Илҳом Абдуғаниев ўрнига Шерзод Эсанов туширилди.

76. "Андижон" ҳужумларга нуқта қўйишда оқсамоқда.

71. "Андижон"да ўзгаришлар: Фарҳод Бекмуротов ўрнига Леван Арвеладзе, Ахтам Назаров ўрнига Абдураҳмон Комилов майдонга туширилди.

66. "Нефтчи"да ўзгариш: Улуғбек Ҳошимов ўрнига Фозил Мусаев майдонга туширилди.

65. Иккинчи сариқ карточка олган Нурилло Тўхтасинов майдондан четлатилди.

63. Мезбонларда ўзгариш: Бобур Фарҳодов ўрнига Шаҳбоз Эркинов майдонга туширилди.

62. Абдуғаниевнинг жаримадан йўллаган зарбасига бироз аниқлик етишмади.

59. Ғуломовнинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси ноаниқ кўриниш олди.

58. Ахтам Назаров томонидан оширилган тўп шеригига аниқ етиб бормади.


50. "Нефтчи"да мажбурий ўзгариш: Зоир Жўрабоев ўрнига майдонга Андрий Мишшенко тушди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

Тайм якунланди. Танаффус.

45. Табатадзега сариқ карточка кўрсатилди. Таймга эса 2 дақиқа қўшиб берилди.

42. Тома Табатадзе рақиб футболчисининг хатосидан унумли фойдалана олмади.

41. Убайдуллаевга нисбатан қўполлик ишлатилди. Ҳакам футболчиларни тинчланишга чақирди.

37. Майдон марказида тўқнашув юзага келди. Стандартдан сўнг жарима майдонида ичида тўп "Нефтчи" футболчисининг қўлига теккандек кўринди, ҳакам эса ўйинни давом эттириш кераклигини кўрсатди.

34. Ларин стандартдан оширилган тўпга зарба йўллади, дарвозабон халақит бериши натижасида зарба кўнгилдагидек чиқмади.

33. Соҳибжонов тиббий ёрдамга муҳтож, ҳакам унинг ҳолидан хабар олди.

31. Абдуғаниевнинг олисдан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

30. Мезбонларга нисбатан ўйин қоидаси бузилди. Бекмуротов амалга оширган стандарт натижаси самарасиз якунланди.

25. Акбар Тўраевдан ажойиб сейв! Стандарт натижасида мезбонлар ажойиб зарба йўллади, "Нефтчи" посбони тўпни қайтарди.

20. ГООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Тома Табатадзенинг пасидан сўнг Нурилло Тўхтасинов ҳужумни чиройли тарзда якунлаб қўйди.


19. Мезбонлар томонидан йўлланган зарба ноаниқ кўриниш олди.

15. Фарҳод Бекмуродовга сариқ карточка кўрсатилди.

13. Муҳсинжон Убайдуллаев огоҳлантирилди.

9' ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛ!!! Мирзоҳид Ғофуровнинг узатмаси Туроповга келиб тушди, Диёр эса совуқонлик билан даврозага зарба бериб, ҳисобни очди — 0-1!

5' Ҳозирча жамоалар тўп билан майдон марказидан ҳаракат қилишмоқда, ҳужумга ўтишда эса сусткашликлар кузатилмоқда


Ўйин бошланибди, "Дунё бўйлаб" телеканалида эса бир акахон тўлқинланиб референдум ҳақида гапирмоқда.

Чироқ ёнибди.

Ўйин бошланиши бироз кечикаркан. Стадионда чироқ ўчиб қолибди.

2 дақиқадан сўнг ҳакам ҳуштаги чалиниши лозим. ТВда эса мириқиб реклама томоша қиляпмиз.

"Андижон" ва "Нефтчи" "Истиқлол" стадионида!

 "Истиқлол" стадиони "Водий дербиси"ни қабул қилишга шай! 

Учрашув 17:50 да бошланади.

Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика