UZ

Сўнгги янгиликлар

09:00Слот «Ливерпуль» бошқарувидаги дебют ўйнида Чемпионшип вакилига мағлуб бўлди  0 08:31«Пахтакор»нинг яна бир футболчиси «Металлург»га ижарага берилди  0 08:05АПЛ. Ким энг кўп ойлик олади?  0 07:37«Манчестер Юнайтед» олти нафар футболчисини сотишга тайёр  2 02:35Тожикистон футзал терма жамоаси бош мураббийи: "Бугун кучлироқ жамоа ғалаба қозонди"  0 01:38Хосе Венансио Лопес: "Адолатли натижа қайд этилди. Жорий йиғин давомида кўпроқ ҳимоя чизиғини яхшилаш ҳаракатидамиз"  1 01:05ОФК президенти Париж Олимпиадасида Осиё номидан иштирок этувчи терма жамоалар ва мусобақа расмийларига табрик йўллади  0 00:46Трент Беллингем билан дўстлиги сабаб "Реал Мадрид"га ўтиши мумкин  0 00:10"Сўғдиёна" Суҳроб Иззатов ва Умид Султонов трансферини эълон қилди  2 23:46"Локомотив" ўртоқлик ўйинида Қувайт клубига имкониятни бой берди  2 23:18"Динамо"да кўрикдан ўтаётган бразилиялик вингерга жавоб берилди  3 22:52Ўртоқлик ўйини. "Динамо" Қирғизистон клубини яна бир марта мағлуб этди  6 22:20Интервью. Шавкат Саидов: "Яна янгиликларимиз бор"  1 21:50Mirabror Usmanov Cup-2024. Ўзбекистон футзал термаси Тожикистонни мағлубиятга учратди  0 21:26Расман: Сергей Лушчан "Навбаҳор" клуби бош мураббийи сифатида таништирилди  27

U-20 Осиё кубоги. Ўзбекистон илк турда Сурияни мағлубиятга учратди Янгиликлар

U-20 Осиё кубоги. Ўзбекистон илк турда Сурияни мағлубиятга учратди

U-20 Осиё кубогининг "А" гуруҳидан ўрин олган Ўзбекистон — Сурия учрашуви якунланди.

Ўзбекистон U-20 - Сурия U-20 2:0

1 март 2023 йил. Тошкент. "Бунёдкор" стадиони. 19:00
Ҳакамлар:
Муҳаммад Назми бин Назаруддин, Муҳаммад Зайрул бин Халил Тан (иккаласи ҳам — Малайзия), Шисуке Такебе (Япония), Қосим Матар Али ал Ҳатми (Уммон).
Назоратчи: Жасим Муҳаммад ал Ҳайл (Қатар)

Гол:1:0 — 37, Файзуллаев, 2:0 — 68, Закария (автогол)

Ўзбекистон U-20:
21. Отабек Боймуродов, 3. Абдуқодир Ҳусанов, 6. Жаҳонгир Ўрозов, 7. Пўлатхўжа Холдорхонов, 8. Беҳрузбек Асқаров, 10. Умарали Раҳмоналиев (к), 13. Зафармурод Абдираҳматов, 14. Аббосбек Файзуллаев, 15. Диёрбек Ортиқбоев, 17. Нодирбек Абдураззоқов, 20. Маҳмуджон Маҳамаджанов.
Захира: 1. Эдем Неманов, 12. Асрорбек Кенжаев, 2. Иззатулло Пўлатов, 4. Абубакр Ашуров, 5. Жавоҳир Ўтамуродов, 9. Шаҳзоджон Неъматжонов, 11. Шаҳриёр Жабборов, 16. Шаҳзодбек Раҳматуллаев, 18. Саидафзалхон Аҳроров, 19. Шаҳзод Акрамов, 22. Шерзод Эсанов, 23. Асадбек Жўрабоев.

Сурия U-20: 1. Максим Сарраф, 3. Холид Алҳежжеҳ, 5. Амир Алфаяд, 6. Малик Жанир, 7. Ҳасан Раван Осман, 8. Маҳмуд Найеф, 9. Закария Ал Рамадан, 10. Маҳмуд Аласвад, 12. Маҳмуд Манна, 14. Алмекдад Аҳмад, 15. Муҳаммад Отман.
Захира: 22. Муҳаммад Ҳассуни, 23.Али Ҳолоу, 2. Аммар Алма, 11. Элиас Сафар, 13. Аннас Ал-Ҳардан, 16. Абдаллаҳ Закрит, 17.Мустафо Ҳамо, 18. Ҳасан Даҳҳан, 19. Муҳаннад Фадел, 20. Мустафо Абдуллатиф, 21. Муҳаммад Асаад.

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ


Учрашув якунланди! Эртага пайшанба куни ғалабани ош билан нишонлаймиз! Қолган учрашувларда ҳам Ўзбекистон терма жамоасига ғалаба тилаб қоламиз.

90. Иккинчи бўлимга 6 дақиқа қўшиб берилди.

90. Ўзгаришлар: Пўлатхўжа Холдорхонов ва Беҳрузбек Асқаров ўрнига Абубакр Ашуров ва Асадбек Жўрабоев майдонга туширилди.

87. Ўзгариш: Ҳасан Раван Осман ўрнига Муҳаммад Асаад майдонга туширилди.

86. Суриялик футболчи рақиб жарима майдонида йиқилди, аммо пенальти белгиланмади.

83. Раҳмоналиевнинг жаримадан йўллаган зарбаси кучли чиқмади.

83. Холид Алҳежжеҳ рақибга нисбатан қўполлик ишлатгани учун огоҳлантирилди.

81. Ўзгариш: Шаҳзодбек Раҳматуллаев Беҳрузбек Асқаровни алмаштирди.

78. Шаҳзод Акрамов офсайддан рақиб дарвозасини ишғол қилди.

32757 томошабин бугунги учрашувга ташриф буюрди.

76. Ўзгариш: Мустафо Абдуллатиф Закария Ал Рамадан ўрнига майдонга туширилди.

73. Суриялик футболчидан зарба хавфли чиқди, тўп қайтарилди.

72. Файзуллаев Холдорхоновга аниқ пас бера олмади, Пўлатхўжа эса охиригача рақибини таъқиб этиб, қоида бузди.

68. Маҳамаджанов бурчак зарбаси ишлаб олди, Файзуллаевнинг стандартидан сўнг тўп рекошет ҳосил қилиб дарвозага кириб кетди! ГОООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! 


67. Раҳмоналиевга нисбатан қўполлик ишлатилди, аммо стандартда тўп йўқотилди.

66. Сурияликларннг ўнг қанотдан оширган узатмасини Боймуродов эгаллаб олди.

62. Ўзгариш: Маҳмуд Манна ўрнига Элиас Сафар майдонга туширилди.

60. Ўзгариш: Шаҳзод Акрамов Нодирбек Абдураззоқов ўрнига майдонга туширилди.

60. Файзуллаев амалга оширган бурчак зарбасини суриялик ҳимоячилар қайтарди.

58. Файзуллаев марказда турган Ортиқбоевга пас берди, аммо Диёр қулай нуқтадан зарба йўллай олмади. 

57. Файзуллаев чап қанотдан зарба йўллади, аммо ўзи кутганидек зарба чиқмади.

54. Абдураззоқовнинг ўнг қанотдан узатмасини Сарраф мушти билан уриб юборди.

53. Суриялик футболчининг чап қанотдан узатмасини Маҳамаджанов майдон ташқарисига чиқариб юборди.

Офсайд: 1-1

51. Ажойиб комбинация натижасида Файзуллаевнинг чап оёқда йўллаган зарбасини рақиб посбони қайтарди.

49. Ўзбекистонлик футболчининг ўнг қанотдан узатмаси шеригига етиб бормади. Сарраф тўпни эгаллаб олди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

Биринчи бўлим якунланди.

45+2. Абдураззоқов салкам 2 метр масофадан ўта ноаниқ зарба йўллади!

45+2. Суриялик футболчи хавфли зарба йўлладии, Боймуродовдан сейв! 

45. Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.

45. Файзуллаев чап қанотдан рақибини алдаб ўтиб зарба йўллади, тўп ҳимоячиларга тегиб қайтди, сўнгра Ҳусанов зарбасига аниқлик етишмади.

43. Холдорхонов чап қанотда рақибидан ўзиб кета олмади, бурчак зарбаси амалга оширилади.

42. Раҳмоналиев Файзуллаевнинг ажойиб пасини дарвоза томон бироз ноаниқ йўллади, акс ҳолда ҳисоб ўзгариши мумкин эди.

41. Беҳрузбек Асқаров жароҳат олди, унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

Фоллар бўйича кўрсаткич: 7-6

39. Сурия бурчак зарбаси амалга оширди, тўп қайтарилди.

38. Закария Ал Рамадан узоқ масофадан дарвозани нишонга олиб кўрди, Боймуродов учун бу қийинчилик туғдирмади.

37. ГОООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Файзуллаев жаримадан супергол урди!!!

36. Ўзбекистонликларда стандарт вазият юзага келди.

35. Суриялик футболчи майдон марказида тўпни қўл билан ўйнади.

33. Суриялик футболчининг ўнг қанотдан узатган тўпини ўзбекистонлик ҳимоячи қайтарди.

32. Марказий зонада кетма-кет иккита ҳужум бошлашда ноаниқ пас беришди ўзбекистонликлар, бироқ рақиблар ҳам хатога йўл қўйишди.

31. Нодирбек Абдураззоқов рақибга ниисбатан қўполлик ишлатгани учун огоҳлантирилди.

Паслар аниқлиги — 80 га 72 %

28. Амир Алфая тиббий ёрдамга муҳтож, у Раҳмоналиев билан тўқнашиб кетди.

27. Чап қанотдан оширилган тўпни суриялик ҳимоячилар қайтарди, сўнгра ҳужум ўнг қанотдан давом этди, аммо якун яна оддий вазиятда тўп йўқотиш билан якунланди.

25. Абдираҳматов майдон марказида қоида бузди, рақиб стандартидан сўнг тўп олиб қўйилди.

24. Холдорхоновга тиббий ёрдам кўрсатилди.

23. Яна ўзбекистонликлар ҳужумида тушунмовчилик юзага келди ва тўп йўқотилди.

22. Сурия ҳужум ташкил этди, Ҳасан Раван Османнинг чап қанотдан узатмасини ўзбекистонлик ҳимоячилар бир амаллаб қайтарди.

21. Ўзбекистонликларнинг бурчак зарбаси ҳеч кимга тегмасдан майдон ташқарисига чиқиб кетди.

21. Холдорхонов зарбасидан сўнг мезбонлар бурчак тўпи ишлаб олди.

20. Бурчак зарбасини Сурия ҳимоячилари бартараф этишди. 

19. Холдорхонов ва Файзуллаев зарба берди, дарвозабон тўпни қайтарди, иккинчиси рекошет ҳосил қилиб, майдонни тарк этди.

18. Холдорхоновни шериги бирга-бир вазиятга чиқаршига ҳаракат қилди, аммо дарвозабон вақтида тўпга чиқди.

16. Суриялик футболчи офсайдда қолиб кетди.

15. Шунга ўхшаш вазият чап қанотда содир этилди, яна тўп ҳимоячидан ўтмади.

14. Ўнг қанотдан очилган Раҳмоналиев марказга тўпни ўтказа олмади.

13. Ҳасан Раван Осман айланма зарба йўллади, хавфли зарба содир бўлди. 

12. Суриялик футболчи ўнг қанотдан узатма амалга оширди, марказий ҳимоячилар тўпни қайтарди.

11. Ўнг қанотдан ўзбекистонлик футболчининг ўтиб кетишига рақиб ҳимоячиси йўл қўймади. 

9. Чап қанотдан яна фаол ташкил этилди, аммо якуний пасда яна аниқлик етишмади. 

7. Прессинг натижасида Ўзбекистон тўпни олиб қўйди, аммо узатмаларда яна аниқлик етишмади.

6. Файзуллаев чап қанотдан икки бор олдинга борди ва узатмаларда ноаниқликга йўл қўйди.

5. Стандартдан сўнг кетма-кет 3-4 зарба йўлланди, аммо уларнинг барчаси қайтарилди.

4. Ўнг қанотда Холдорхоновга нисбатан қўполлик ишлатилди. Стандарт вазият юзага келди.

3. Файзуллаев марказдан олдинга борди ва чап қанотга тўпни узатишда аниқ ўйнай олмади.

3. Ўзбекистон тезкор ҳужум, Сурия эса тезкор қарши ҳужум ташкиллаштиришга ҳаракат қилмоқда.

2. Файзуллаев икки бор бурчак зарбасини амалга оширди, биринчиси қайтарилди, иккинчиси дарвозага киришига бир баҳя қолди.

1. Учрашувни Ўзбекистон терма жамоаси бошлаб берди. Дастлабки дақиқаларда чап қанотдан ҳужум ташкиллаштирилди, рақиб ҳимоячиси тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.


Бугун Ўзбекистон терма жамоаси оқ, Сурия термаси эса қизил рангли либосларда ҳаракат қилади. Ўзбекистон 5-4-1, Сурия эса 4-4-2 схемасида учрашувни бошлайди.

Дастлаб DJ Macarella, сўнгра Шоҳруҳ реп ижодидан баҳраман бўлдик. Энди бўлажак беллашув завқи бундан-да мароқлироқ бўлади деган умиддамиз.

Учрашув аввалида "Бунёдкор" стадионида очилиш маросими бўлиб ўтмоқда. Махсус чироқ эффектлари ёрдамида турли манзаралар ҳосил қилинди.

U-20 Осиё кубоги. Ўзбекистоннинг 1-турдаги рақиби Сурия ҳақида: зилзиладан кейинги ҳолат, нидерландиялик мураббий ва легионер футболчилар

Ассалому алайкум, Ўзбекистонда катта футболни соғинган барча футбол ишқибозлари. Бугун 20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида Осиё кубоги бошланди. Ўзбекистон ёшлари илк учрашувини суриялик тенгқурларига қарши ўтказади. 

Рейтинг: +21   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика