Лукаку "Интер"да қолишни истайди

Aziz Tukhtamuradov
27 янв 2023, 09:31
Ромелу Лукакунинг "Интер"даги тақдири унинг ёзгача кўрсатадиган ўйинларига боғлиқ.

"Челси"нинг ижара асосида "Интер"да ўйнаётган футболчиси Италияда қолишни истайди. 

Бироқ, миланликлар раҳбарияти ижара муддатини узайтириш бўйича музокаралар олиб боришга шошилмаяпти. Футболчи жароҳат сабаб кўп вақтни ўтказиб юборди ва яхши формада эмас. 

Ушбу мавсумда Лукаку А Серияда 7 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди. 

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: FC Inter News

Сўнгги янгиликлар

Барча ›