Себальос "Реал" билан шартномасини узайтиришга умид қилмоқда
23 янв 2023 14:27
Янгиликлар
Себальос "Реал" билан шартномасини узайтиришга умид қилмоқда
"Реал" ярим ҳимоячиси Дани Себальос клуб билан шартномасидаги вазият ҳақида фикр билдирди.
26 ёшли испанияликнинг "қаймоқранглилар" билан битими 2023 йилнинг июнь ойи охиригача амал қилади.
"Реал"да ўйнаш шараф – бу дунёдаги энг катта клуб. Шартномам тугашига 4 ой қолди.
Олдинда кўплаб ўйинлар бор, уларда мен савия бўйича жамоага мос эканлигимни ва қолишим мумкинлигини кўрсата оламан", – деди Себальос.
Себальос 2022/23 йилги мавсум "Реал" сафида барча мусобақаларда 17 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Фикрлар