Манба: Гюндоган "Барселона" билан дастлабки шартномани имзолади
19 янв 2023 19:01
Янгиликлар
Манба: Гюндоган "Барселона" билан дастлабки шартномани имзолади
"El Chiringuito TV" телеканали журналисти Хосе Альварес Гайя хабарига кўра, "Барселона" 2023 йилнинг ёзида "Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Илкай Гюндоганни сотиб олишга рози бўлди.
Қайд этилишича, 32 ёшли германиялик ёзда, "шаҳарликлар" билан шартномаси якунланганидан сўнг каталонияликлар сафига ўтади. Гюндоган ва "Барселона" аллақачон дастлабки келишувга эришган. Футболчининг фикрича, унинг "Манчестер Сити"даги фаолияти якунига етди.
Гюндоган Англия клубида 2016 йилдан бери ўйнамоқда. "Сити" билан у тўртта чемпионлик, тўртта Лига Кубоги, Англия Кубоги ва Англия Суперкубогини қўлга киритган. 2021 йилда "кўклар" Чемпионлар Лигаси финалига қадар етиб борган ва у ерда "Челси"га ютқазган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Фикрлар