Гвардиолга 4 та топ-клуб даъвогар

Sherzod Nurmatov
6 дек 2022
Хорватия терма жамоаси ҳимоячиси Йошко Гвардиол Европа грандлари халоватини ўғирлади.

Хорватия терма жамоаси сафида Қатардаги Жаҳон чемпионатида ажойиб ўйин кўрсатиб, ҳимоядаги ҳаракатлари билан барчани лол қолдираётган 20 ёшли марказий ҳимоячи учун "Барселона", "Реал Мадрид", "Челси" ва "Манчестер Юнайтед" кураш олиб боради. 

Гвардиол "Лейпциг" билан 2027 йилгача тузилган шартномага эга, бироқ унинг товон пули кўрсатилмаган. Шу туфайли хорватиялик ҳимоячини сотиб олиш молиявий томондан қийинчилик туғдирмайди. Унинг нархи 60 млн еврога баҳоланмоқда.

Гвардиол жорий мавсум Бундеслига жамоаси таркибида 19 та ўйинда қатнашди ва 1 та гол урди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Sky Sports Germany