UZ

Сўнгги янгиликлар

23:30Хосе Венансио Лопес Эронга қарши учрашувдан кейин қандай фикрлар билдирди?  1 23:20Саудия чемпионати. "Ал Ҳилол" - "Ал Фатех" 3:1   1 23:17Ла Лига. "Реал Сосьедад" – "Реал Мадрид". Икки жамоанинг таркиби аниқ!  13 23:15Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  0 23:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  0 22:58Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг (2:0) нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  31 22:11Ўзбекистон футзал термаси Осиё кубоги бронза медали учун Тожикистонга қарши ўйнайди (турнир сеткаси)  6 21:57U-23 Осиё кубоги. Ироқ – Вьетнам. Таркиблар аниқ!  11 21:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон финал остонасида Эронга пенальтилар сериясида мағлуб бўлди  95 21:33Ўзбекистон U-23 Осиё кубоги ярим финалида Индонезияга қарши баҳс олиб боради (турнир сеткаси)  44 21:14U-23 Осиё кубоги. ҒАЛАБА! Ўзбекистон қийин кечган ўйинда Саудия Арабистонини мағлуб этиб, ярим финалга чиқди! Олимпиадага бир қадам қолди  445 20:47Тен Хаг бир неча нашрларга ўзи иштирокидаги матбуот анжуманларида савол беришни тақиқлади  1 20:00"Бавария" мухлислари Тухель қолишини исташади  5 19:41Роналду "Манчестер Юнайтед"да Рангникка ультиматум қўйган  19 19:23Максим Шацких: "Асосийси кейинги босқичга йўл олдик. Ўйин ҳақида эса гапиришни истамайман"  13

Жаҳон чемпионати-2022. Англия Эронни тор-мор этди Янгиликлар

Жаҳон чемпионати-2022. Англия Эронни тор-мор этди

Жаҳон чемпионатининг 1-туридан ўрин олган Англия - Эрон ўртасидаги баҳснинг матнли трансляциясини шу ерда кузатиб бориш мумкин бўлди.


Англия - Эрон 6:2
21 ноябрь 2022 йил. "Халифа Интернейшнл" стадиони. 18:00
Бош ҳакам:
Рафаэль Клаус (Бразилия)
Қанот ҳаками 1: Родриго Фигейредо (Бразилия)
Қанот ҳаками 2: Данило Симон (Бразилия)
Захира ҳаками: Кевин Ортега (Перу)

Голлар: Жуд Беллингем 35, - 1:0 (Люк Шоу). Букайо Сака 43, - 2:0 (Харри Магуайр). Раҳим Стерлинг 45, - 3:0 (Харри Кейн). Букайо Сака 62, - 4:0 (Раҳим Стерлинг). Меҳди Тареми 65, - 4:1 (Амир Голизода). Маркус Рэшфорд 72, - 5:1 (Харри Кейн). Жэк Грилиш 90, - 6:1 (Каллум Уилсон). Меҳди Тареми 90+13 пенальти, - 6:2.

Англия: 1.Жордан Пикфорд, 3.Люк Шоу, 4.Деклан Райс, 5.Жон Стоунс, 6.Харри Магуайр (15.Эрик Дайер, 71), 9.Харри Кейн (24.Каллум Уилсон, 76), 10.Раҳим Стерлинг (11.Маркус Рэшфорд, 71), 12.Киран Триппьер, 17.Букайо Сака (7.Жэк Грилиш, 71), 19.Мейсон Маунт (20.Фил Фоден, 71), 22.Жуд Беллингем.
Захира: 13.Ник Поуп, 23.Аарон Рамсдейл, 2.Кайл Уокер, 8.Жордан Хендерсон, 14.Калвин Филлипс, 16.Конор Коади, 18.Трент Александр Арнольд, 21.Бен Уайт, 25.Жеймс Мэддисон, 26.Конор Галлахер.

Эрон: 1.Алиризо Бейранванд (24.Ҳуссайн Ҳуссайни, 18), 2.Содиқ Моҳаррами, 3.Эҳсон Ҳожсафи, 5.Милад Муҳаммади (16.Маҳди Тораби, 63), 7.Алиризо Жаҳонбахш (17.Али Голизода, 46), 8.Муртазо Пуралиганжи, 9.Меҳди Тареми, 15.Рузбех Чешми (13.Муҳаммад Канаани, 46), 18.Али Карими (6.Саид Иззатуллоҳи, 46), 19.Мажид Ҳуссайни, 21.Аҳмад Нуруллоҳи (20.Сардор Азмун, 78).
Захира: 12.Пайам Ниазманд, 22.Амир Абидзода, 4.Шожаи Ҳалилзода, 10.Карим Ансарифард, 11.Воҳид Амири, 14.Саман Ғоддос, 23.Рамин Ризоиан, 25.Абдулфазли Жалоли.

Огоҳлантиришлар: Алиризо Жаҳонбахш 25, Муртазо Пуралиганжи 48.



МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ



90+14. Ўйин тугади. Англия - Эрон 6:2

90+13. ГОООООООООООООООООООООЛ! Меҳди Тареми пенальтидан гол урди 6:2

90+11. ПЕНАЛЬТИ! Бош ҳакам VAR орқали Англия дарвозаси томон пенальти белгилади.

90+9. ЗАРБАААААААА! Сардор Азмун бирга бир вазиятдан зарба берди, Пикфорд тўпни қайтарди, тўп тўсинга тегиб майдонни тарк этди

90+3. Биринчи таймга 14, иккинчи таймга 10 дақиқа қўшилди. Демак бугунги ўйин 114 дақиқа давом этди

90. Учрашувга 10 дақиқа қўшилди

90. ГООООООООООООООООООООООООООООЛ! ЖЭК ГРИЛИШ 6:1. Уилсондан тўп узатиш ва Грилиш бўш дарвозани ишғол қилди!

78. Ўзгариш. Эрон. Нуруллоҳи ўрнига Азмун тушди. Бу ҳам тарихий ўзгариш бўлди. Эрон олтита ўзгариш қилди. Сабаби дарвозабон жароҳат олиб майдонни тарк этганида яна битта қўшимча ўзгариш мумкин.

76. Ўзгариш. Англия. Кейн ўрнига Уилсон тушди. Ушбу ўзгариш тарихий бўлди. Сабаби Жаҳон чемпионатлари тарихида илк бор битта жамоа битта ўйинда 5та ўзгаришни амалга оширди.

72. ГООООООООООООООООООООООООООЛ! МАРКУУУС РЭШФОООРД! 5:1. Кейндан тўп узатиш ва Рэшфорд тўпга биринчи тегиши билан гол урди! ВИДЕОНИ КЎРИШ



71. Ўзгариш. Англия. Магуайр, Сака, Стерлинг ва Маунт ўрнига Дайер, Рэшфорд, Грилиш ва Фоден тушди

65. ГОООООООООООООООООООООООЛ! МЕҲДИИИ ТАРЕМИИИ! 4:1. Жарима майдонига кириб бориб кучли зарба берган Тареми ажойиб гол урди! ВИДЕОНИ КЎРИШ

63. Ўзгариш. Эрон. Милад Муҳаммади ўрнига Меҳди Тораби тушди

62. ГОООООООООООООООООООООООЛ! БУКАЙОООО САКААААА 4:0.  Стерлингдан тўпни қабул қилиб олган Сака рақиб жарима майдони ичида хоҳлаганини қилди ва гол урди!  ВИДЕОНИ КЎРИШ

61. ЗАРБА! Саид Иззатуллоҳининг узоқдан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди!

51. ЗАРБА! Киран Триппер жарима тўпини амалга оширди, тўп жонли деворга тегиб қайтди!

48. Огоҳлантириш. Эрон. Муртазо Пуралиганжи

46. Иккинчи тайм бошланди! 

46. Ўзгаришлар. Эрон. Жаҳонбахш, Карими ва Чешми ўрнига Голизода, Иззатуллоҳи ва Канаани тушди


45+14. Биринчи тайм якунланди, ҳозирча 3:0

45+11. ЗАРБААААААА! Эронннг тезкор қарши ҳужуми, Жаҳонбахшнинг тўхтатмай берган зарбаси ноаниқ кетди! 

45. Биринчи таймга 14 дақиқа қўшилди, Бейранвандга кўрсатилган ёрдам анча давом этди

45+1. ГООООООООООООООООООООООЛ! РАҲИИИИМ СТЕРЛИНГ 3:0! Кейннинг ўнг қанотдан узатган тўпини Стерлинг дарвозага тўғрилаб қўйди!  ВИДЕОНИ КЎРИШ



43. ГООООООООООООООООООООООЛ! БУКАЙОООО САКА! 2:0. Бурчак тўпи узатилганидан кейин Магуайр боши билан шеригига узатди, Сака ажойиб гол урди! ВИДЕОНИ КЎРИШ

40. Учрашувни стадиондан Дэвид Бекхэм ҳам кузатиб бормоқда



35. ГОООООООООООООООООООЛ! ЖУУУУД БЕЛЛИНГЕЕЕЕМ! 1:0. Чап қанотдан Люк Шоу узатган тўпни Беллингем боши билан дарвозага жойлаб қўйди! ВИДЕОНИ КЎРИШ



32. ЗАРБААААААА! УХХХХ! Англия бурчак тўпига эга бўлди, Триппер узатган тўпни Магуайр боши билан дарвозага йўллади, тўп тўсинга тегиб қайтди! 

30. ЗАРБАААА! Англиянинг ҳужумлари кескинлашмоқда, ўнг қанотдан Сака узатган тўпни Маунт дарвозага йўллади, тўп тўрга ташқи томондан тегди! 

27. Зарба! Букайо Саканинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган кучсиз зарбасидан кейин Ҳуссайни тўпни ушлаб олди

24. Алиризо Бейранванд ва Мажид Ҳуссайни тўқнашиб кетган вазият ВИДЕОСИНИ кўриш



18. Ўзгариш. Эрон. Бейранванд ўрнига Ҳуссайн Ҳуссайни тушди

17. Йўқ, Алиризо ўзи алмаштиришларини сўради. Барибир бўлмади

16. Ўйин давом этади, Алиризо майдонда қолди

14. Ўйин ҳамон тўхтаб турибди, Бейранванд майдонни тарк этгиси келмаяпти. У қон теккан формасини алмаштирмоқда ва майдонга қолмоқчи. Захира посбони эса машғулотни бошлаб юборганди. 



9. Ушбу вазиятда Бейранванд ва Ҳуссайни боши билан тўқнашиб кетишди. Бунинг натижасида Эрон посбонининг бурнидан шаррос қон оқмоқда...

8. УХХХХ! Хавфли вазият! Кейн ўнг қанотдан тўп узатди, Магуайр дарвозага аниқ зарба бера олмади!

4. Ўйиндан аввал эронлик футболчиларнинг ҳеч бири мамлакат мадҳиясини айтгани йўқ. Бу орқали футболчилар мамлакатдаги аёлларга нисбатан қилинаётган муносабатни қоралаб чиқишди.



Учрашувни телеграмда онлайн томоша қилиш мумкин: ЎЙИННИ КЎРИШ

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!

Стадиондаги эронлик мухлислар томонидан кўтарилган баннер



- Учрашув соат 18:00да бошланади.

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика