UZ

Сўнгги янгиликлар

10:06Sofascore. Шомуродов кечаги баҳсда қандай баҳога лойиқ кўрилди?  0 09:03«Реал Мадрид» ҳимоячиси бир ойга сафдан чиқди  1 08:32Европа лигаси. Чорак финал жуфтликлари маълум  2 08:20КОНКАКАФ. "Интер Майами" сафарда "Кавальер"ни мағлуб этди, Месси 92-дақиқада гол урди  6 07:58«Атлетик»ка қарши учрашувдан сўнг Элдор Шомуродов нималар деди?  2 07:25Суперлига. Бугун 2-тур баҳсларига старт берилади  1 03:05Конференциялар лигаси. "Челси"дан ишончли ғалаба, Антонидан гол+пас, "Фиорентина" ҳам чорак финалда  4 02:55Европа лигаси. Брунудан хет-трик, "Тоттенхэм"дан камбэк, "Лион"дан йирик ғалаба  10 02:30Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" 90+11-дақиқадаги гол эвазига ғалаба қозонди  6 01:45Лукас Васкес: "Реал" "Атлетико"дан яхшироқ эди"  15 01:10"Барселона" 33 ёшли футболчиси билан шартномани узайтирди  4 00:58Европа лигаси. "Аякс" турнирдан чиқиб кетди, "Лацио" кейинги босқичда!  1 00:40Европа лигаси. "Рома" юришини тўхтатди  51 23:46Германия термасининг Италияга қарши ўйинлар учун қайдномаси эълон қилинди  4 23:25Руни: "МЮдан 10-15 футболчи кетиши керак"  3

Ўзбекистон кубоги. Мухлислар рекордини биласизми? Янгиликлар

Ўзбекистон кубоги. Мухлислар рекордини биласизми?

Эртага ўтказиладиган мамлакат кубогининг ҳал қилувчи баҳси ҳақида маълумот беришда давом этамиз.

Мазкур ўйинга Наманган ва Қаршидан ишқибозларнинг улкан оқими кутиляпти. Бухоро аҳолиси ҳам катта футболни севишини инобатга олсак,  стадион тўлса керак. 

Финаллар тарихига мурожаат қилиб, энг кўп мухлис йиғган “жанг”лар рейтингини шакллантирдик:

Бу борадаги энг яхши натижа 30 минг кишини ташкил қилган. Ушбу рекорд 2000 йил “Пахтакор” стадионида ўтказилган “Дўстлик” ҳамда “Динамо-Самарқанд” жамоалари ўртасидаги учрашувда ўрнатилган.

Орадан 17 йил ўтиб, “Бунёдкор” стадиони мезбонлик қилган пойтахт дербисига яна шунча одам “тўпланди” (Олий ўқув юртлари ёрдамида).

Кейинги поғонага 2009 йилги финал ёзилган. Станислав Андреевнинг голи “Бунёдкор”ни мағлуб қилган баҳсда “Пахтакор”га 27 543 киши йиғилганди.

“Пахтакор” ва “Нефтчи” ўртасида 2001-2002 йилларда ўтказилган иккала финалда ҳам роппа-роса 25 минглик аудитория йиғилган. 

Бу борадаги антирекорд 2020 йил Наманганда қайд этилганди. АГМК ва “Пахтакор” жамоалари ўртасидаги учрашувга атиги 3,5 минг томошабин ташриф буюрган.

Маълумот учун, жуда ноқулай об-ҳавода ўтиб, тарихга “лой жанги” сифатида кирган “Қурувчи” — “Пахтакор” ўйинига ҳам 3 карра кўпроқ мухлис тушган.

❗"Бухоро" спорт мажмуаси ўз бағрига 25 мингга яқин томошабинни сиғдира олади. Финал чипталарини тоифасига қараб 25 мингдан 70 минг сўмгача харид қилишингиз мумкин.

Муаллифнинг телеграмдаги канали → ФР| футбол АНАЛИЗИ

Муаллиф :
Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика