UZ

Сўнгги янгиликлар

23:19ЕЧЛ. "Интер" - "Бавария". Бошланғич таркиблар аниқ!  1 23:00Де Брюйнега МЛСнинг қайси клуби жиддий қизиқиш билдираётгани маълум  0 23:00ЕЧЛ. "Реал Мадрид" - "Арсенал". Таркиблар аниқ!  26 22:30"Реал" ўйинчиларининг маошлари маълум бўлди. Энг юқори маош Мбаппега тегишли  3 22:01Серхио Рамос: "Чемпионлар Лигаси кечасида "Реал Мадрид" қандай жамоа эканлигини ҳамма билади"  8 21:40Россия кубоги. "Динамо" – ЦСКА. Файзуллаев асосий таркибда!  1 21:25"Манчестер Сити" 150 млн евролик трансферни амалга ошириши мумкин  5 21:05"Милан" Кайл Уокерни олиб қолиш ниятида эмас  3 20:45"Лион"га қарши ўйинда Онана дарвозани қўриқлайди  4 20:23Жошуа Зиркзе учун мавсум якунланди  0 19:55Ўзбекистон Кубоги. "Динамо" бир киши кам бўлиб қолган "Лочин"ни мағлубиятга учратди  11 19:09"Ал Насср" Мойсес Кайседога қизиқиш билдирмоқда. "Челси" ярим ҳимоячиси 100 миллион фунтдан кўпроққа баҳоланмоқда  0 18:25Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна" меҳмонда "Арал"ни йирик ҳисобда таслим қилди  7 17:39ОФК Чақирув лигаси. Биринчи ўйинда 0:2 ҳисобида мағлуб бўлган "Аркадағ" йирик ғалабага эришди ва финалга йўл олди  8 17:21Чемпионлар лигаси-2. Сингапур клуби австралияликларни мағлуб этиб, финалга йўл олди  1

Футзал. Тожикистонни қийинчилик билан мағлуб этган Ўзбекистон гуруҳдан чиқди Янгиликлар

Футзал. Тожикистонни қийинчилик билан мағлуб этган Ўзбекистон гуруҳдан чиқди

Футзал бўйича Осиё кубогининг 2-туридан ўрин олган Тожикистон - Ўзбекистон учрашуви бўлиб ўтди.


Футзал бўйича Осиё Кубоги
"B" гуруҳи. 2-тур
ТОЖИКИСТОН – ЎЗБЕКИСТОН - 2:3
29 сентябрь 2022 йил. Кувайт Сити, "Саад Ал Абдуллоҳ Ҳалл" спорт мажмуаси. 16.00
Ҳакамлар:
Гелариҳ Нозимидейлами (Эрон), Порннаронг Граирод (Таиланд), Иброҳим Меҳрабиафшар (Эрон)
Таймкипер: Исса Абдулҳуссайн (Кувайт)
Комиссар: Суврат Тхатте (Ҳиндистон)

Голлар: Элбек Тўлқинов 3, - 0:1 (Анасхон Раҳматов). Файзали Сардоров 4, - 1:1. Ҳусниддин Нишонов 7, - 1:2. Анасхон Раҳматов 19, - 1:3 (Дилшод Раҳматов). Файзали Сардоров 38, - 2:3.

Тожикистон (дастлабки бешлик): 1.Фируз Бозмамадов, 3.Баҳодур Ҳожаев, 4.Шавқат Халимов, 7.Рустам Ҳамидов, 11.Иқболи Воситзода.
Захира: 2.Фируз Бекмуродов, 5.Собиржон Гуляков, 6.Идрис Ёров, 8.Муҳаммаджон Шарипов, 9.Файзали Сардоров, 12.Умед Кузиев, 13.Бахтиёр Солиев, 14.Дилшод Саломов.

Ўзбекистон (дастлабки бешлик): 12.Равшан Элибоев, 4.Ихтиёр Ропиев, 6.Илҳом Ҳамроев, 8.Ҳусниддин Нишонов, 10.Даврон Чориев.
Захира: 1.Рустам Умаров (с), 2.Анасхон Раҳматов, 3.Машраб Одилов, 5.Суннат Жўраев, 7.Дилшод Раҳматов, 9.Элбек Тўлқинов, 11.Акбар Усмонов, 13.Шаҳрам Фахриддинов, 14.Давлат Ибрагимов.

Огоҳлантиришлар: Анасхон Раҳматов 4, Идрис Ёров 5, Илҳом Ҳамроев 35,



МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ



Иккита ўйинда ғалаба қозонган Ўзбекистон гуруҳдан чиқиш вазифасини бажарди. 

40. ЎЙИН ТУГАДИ. Тожикистон - Ўзбекистон 2:3

40. Баҳс тугашига 50 сония қолди

39. Ўйин тугашига 1 дақиқа 32 сония қолди

38. ГОЛ! Файзали Сардоров 2:3.  

37. УХХХХХ! Тожикистоннинг ҳужуми, Шавқат Ҳалимовнинг зарбаси тўсинга тегиб қайтди!

36. ЗАРБААА! Тўлқиновнинг зарбасини посбон қайтарди!

35. Тожикистон ўйновчи дарвозабон билан ўйнашни бошлади

35. Тожикистон бош мураббийи тайм аут олди

35. ЗАРБААААА! Ихтиёр Ропиевнинг зарбасидан кейин дарвозабон тўпни қайтарди!

35. Огоҳлантириш. Илҳом Ҳамроев

34. УХХХ! Вакилларимиздан ҳужум, тожикистонлик ҳимоячи тўпни қайтарди

33. Хавфли вазият! Тожикистоннинг ҳужуми, Акбар Усмонов жамоамизни муқаррар голдан қутқарди!

31. УХХХ! Тожикистоннниг ҳужуми Бахтиёр Солиев бирга бир вазиятда ноаниқ зарба берди

30. Баҳодир Аҳмедов тайм аут олди



29. ЗАРБА! Нишоновнинг кучли зарбаси йўлига тўғаноқ бўлди

27. УХХХХ! Тўлқиновнинг узоқдан йўллаган зарбасидан кейин тожикистонлик посбон ўз жарима майдони ташқарисида тўпни боши билан қайтарди! 

27. ЗАРБАААААААААААА! УХХХХ! Тожикистоннинг ҳужуми, Ҳожаевнинг кучли зарбасидан кейин Элибоевдан ажойиб сейв! 

26. ЗАРБААААААА! Равшан Элибоевдан дабл сейв! 

21. Иккинчи тайм бошланди! 



20. Биринчи тайм якунланди, ҳозирча Тожикистон - Ўзбекистон 1:3

20. УХХХ! Анасхон зарба берди, ноаниқ!

19. ГОООООООООООООООООООООООООЛ! Анасхон Раҳматовдан пушка! 



19. Баҳодир Аҳмедов тайм аут олди

19. ЗАРБА! Машраб Одиловнинг зарбаси ҳимоячига тегиб қайтди!

18. ЗАРБА! Анасҳон Раҳматовнинг зарбаси йўлига ҳимоячи тўғаноқ бўлди

18. ЗАРБА! Тожикистонинг ҳужуми Файзали Сардоровнинг зарбаси ноаниқ

17. ЗАРБААААААААААААААААА! Равшан Элибоевдан даҳшатли сейв! 

17. Хавфли вазият! Ропиевдан тўп узатиш, Чориевдан зарба дарвозабондан сейв! 

15. УХХХХ! Ропиев бирга бир вазиятда тўпни дарвозага тўғрилай олмади!

15. ЗАРБААА! Нишоновнинг зарбасидан кейин дарвозабон тўпни қайтарди! 

13. Тўлқиновнинг зарбаси ноаниқ кетди

12. ЗАРБА! Ҳамроевнинг бурчак тўпидан кейин Чориев ноаниқ зарба берди

12. Тожикистон ҳисобни тенглаштириш учун ҳужумкор ўйин намойиш этмоқда, вакилларимиз қарши ҳужумда

10. ЗАРБА! Анасхон Раҳматовнинг кучли зарбаси ноаниқ кетди

8. ЗАРБАААААААААА! Чориевдан ажойиб тўп узатиш ва Нишоновдан бош билан зарба, тўп дарвоза тўсинига тегиб қайтди! 

7. ГОООООООООООООООООООООЛ! Ҳусниддин Нишоновдан супергол 1:2! 



7. ЗАРБАА! Илҳом Ҳамроевнинг зарбаси ноаниқ кетди

6. УХХ! Баҳодир Ҳожаевнинг ўнг қанотдан йўллаган зарбасини Элибоев қайтарди!

6. Тожикистон ҳисобни тенглаштирганидан кейин ташаббусга эга бўлмоқда

5. Бурчак тўпидан кейин Элибоев тўпни ушлаб олди

5. Хавфли вазият! Жарима тўпи бизда эди, аммо тўп узатишдаги хатодан кейин Тожикистон ҳужумга ўтди ва зарба берди, бурчак тўпи!

5. Огоҳлантириш. Идрис Ёров

4. ЗАРБА! Равшан Элибоевдан яна бир сейв

4. Анасхон Раҳматов сариқ карточка олди

4. ГОЛ! Файзали Сардоров узоқ масофадан гол урди - 1:1

4. ЗАРБАААА! Равшан Элибоевдан ажойиб сейв!

3. ГОООООООООООООООООООЛ! ЭЛБЕК ТЎЛҚИНООООВ! 0:1. Анасхон Раҳматовдан тўп узтиш ва Элбек бирга бир вазиятда тўпни дарвозага йўллади! 



3. ЗАРБА! Ҳусниддин Нишоновдан кучли зарба, анча ноаниқ

2. ЗАРБААААА! Ропиевлан кучли зарбага ўхшаган пас, Чориев тўпга ета олмади!

2. Тожикистоннинг илк ҳужуми, Ропиев тўпни қайтарди

2. ЗАРБАААААА! Нишоновдан кучли зарба, ноаниқ!

2. ЗАРБА! Ҳамроевнинг зарбаси ноаниқ чиқди

1. УХХ! Рақиблар Илҳом Ҳамроевга нисбатан қўпол ўйнашди, бизда жарима тўпи

1. Хавфли вазият! Нишоновнинг зарбаси йўлига ҳимоячи тўғаноқ бўлди!



1. Учрашувни телеграмда томоша қилишни истаганалар учун ЖОНЛИ ТОМОША ҚИЛИШ

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ! ОЛҒА ЎЗБЕКИСТОН!

- Навбат Ўзбекистон давлат мадҳиясига!

- Дастлаб номинал мезбон Тожикистон давлат мадҳияси

- Диққат қилинг жамоалар залга чиқиб келишмоқда

- Учрашув Тошкент вақти билан соат 16:00да бошланади.

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика