UZ

Сўнгги янгиликлар

20:00Руслан Аҳмедов: "Биз натижа учун ўйнаяпмиз. Чиройли ўйин иккинчи даражали"  0 19:55Суперлига. "Динамо" – "Металлург" 0:1 (матнли трансляция)  6 19:50Улуғбек Бақоев: "Футболда шунақаси ҳам бўлиб туради"  5 19:33Кварацхелия "Наполи"дан кетмоқчи эмас  2 19:11"Арсенал" Йозуа Киммихга қизиқмоқда  6 18:15ПРО лига. Тошкентда ўтган "Бухоро" - "Хоразм" учрашувида дуранг қайд этилди  14 17:43Винченцо Итальяно мавсум охирида клубдан кетади  0 17:25Альфонсо Дэвис "Бавария" билан янги шартнома имзоламайди  1 17:01"Бунёдкор" янги бош мураббий номини эълон қилди  14 16:20"Евро-2024"да ҳеч ким Англия билан тенглаша олмайди"  11 15:57"Қизилқум" "Локомотив" билан ўйин учун қайдномасини эълон қилди  0 15:26Суперлига. 4-тур учрашувларини ўтказиб юборадиган футболчилар  4 15:10Маркус Рэшфорд Евро-2024га бора олмаслиги мумкин  1 14:38Парехо Винисиус ҳақида: "Ажойиб спортчи, аммо ўйинчилар ўзини футболга бағишлаши керак. Мени пиёниста дейишарди, лекин бунга эътибор бермаганман ва жавоб қайтармаганман – бундай одамлардан юқорироқ бўлиш зарур"  3 13:47Суперлига. 9та клуб дастлабки 3та турда фақат бир хил формадан фойдаланди. Бунга сабаб нима?  5

Coca Cola Суперлигаси. "Олимпик" 10 киши бўлиб қолган "Бунёдкор" билан дуранг ўйнади Янгиликлар

Coca Cola Суперлигаси. "Олимпик" 10 киши бўлиб қолган "Бунёдкор" билан дуранг ўйнади

Coca Cola Суперлигасининг 19-туридан ўрин олган "Олимпик" - "Бунёдкор" учрашуви бўлиб ўтди.



Coca Cola Суперлигаси. 19-тур
ОЛИМПИК — БУНЁДКОР - 1:1
15 сентябрь 2022 йил. Тошкент, "Жар" стадиони. 19:30
Ҳакамлар:
Темур Тўхтасинов, Сардор Нишонбоев, Авазбек Абдуллаев, Лочин Долимов
Назоратчи: Дмитрий Роман
Комиссар: Азиза Татлимуратова

Гол: Ҳамралиев (89) - Нарх (45+2)


"Олимпик": 13.Ҳамидулло Абдунабиев, 2. Саидазамат Мирсадиов, 5. Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 7. Руслан Жиянов, 10. Фаррух Мухторов (9. Темур Мамасидиқов), 11. Отабек Жўрақўзиев (22.Пўлатхўжа Холдорхонов), 19. Достон Турсунов, 23. Абдурауф Бўриев, 37. Алишер Одилов (8. Мироншоҳ Сатторов), 44. Шаҳзод Тоиров, Муҳаммадазиз Иброҳимов (99. Муҳаммадали Ғиёсов).
Захира: 12.Владимир Назаров, 6.Беҳзод Шамсиев, 17. Жалоллидин Содиқов, 28. Суннатуллоҳ Ҳамиджонов, 47.Нодирбек Абдихолиқов.

"Бунёдкор": 32. Суҳроб Султонов, 3.Маҳмуджон Маҳамаджонов (88.Жаҳонгир Ўрозов), 4. Давронжон Эргашев, 5. Жасурбек Ёқубов, 6. Авазбек Ўлмасалиев, 8. Францис Нарх (40.Судайси ЖўрабоевҒ, 10. Расул Йўлдошев (25. Муҳаммадсафо Фозилов), 22. Усмонали Исмоналиев (11. Дмитрие Побулич), 29. Музаффар Олимжонов, 34. Суҳроб Иззатов, 99. Умид Султонов (33.Умарали Раҳмоналиев).
Захира: 91. Зафар Сафаев, 15. Жасур Ҳакимов, 19. Билол Туплиев, 37. Муҳаммадодил Қаҳрамонов.

Огоҳлантириш: С. Мирсаидов (22), А. Бўриев (28), Тоиров (90+5) - С. Иззатов (35), Ж. Ёқубов (87), Ш.Тоиров (90+5), Д.Эргашев (90+6).

Четлатиш: Иззатов (48).

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ


90+8. ЎЙИН ТУГАДИ! "Олимпик" - "Бунёдкор" 1:1

90+6. Давронжон Эргашев огоҳлантирилди

90+5. Шаҳзод Тоиров огоҳлантирилди.

90+3. Ғиёсов "Бунёдкор" дарвозасига 2-голни урганди. Ҳакамлар ўйиндан ташқари ҳолат қайд этишди. 

90+2. Алишер Одилов ўрнига Мироншоҳ Сатторов майдонга чиқди.

90. Учрашувнинг асосий вақтига 7 дақиқа қўшиб берилди.

89. Гоооооол! Муҳаммадқодир Ҳамралиев қанотдан узатилган тўпни боши билан дарвозага йўллади.

88. Даврон Эргашев майдонга йиқилди. "Бунёдкор" сардорига шифокорлар ёрдами керакмаслиги айтилди.

87. Учрашув вақтини сунъий равишда чўзган Жасур Ёқубов огоҳлантирилди.

86. Муҳаммадали Ғиёсовнинг кучли зарбасини Суҳроб Султонов қийинчилик билан қайтарди. 

85. Ух! "Бунёдкор" футболчилари ажойиб қарши ҳужумдан фойдалана олишмади. Умарали Раҳмоналиев якуний зарбани йўллашда адашди.

83. Музаффар Олимжонов шифокорлар ёрдамидан фойдаланмоқда.

81. Ғиёсовнинг зарбаси ўта ноаниқ чиқди.

80. Пўлатхўжа Холдорхоновнинг зарбасини "Бунёдкор" ҳимоячилари бартараф қилди.

77. "Бунёдкор"да ўзгаришлар. Нарх, Маҳамаджонов ҳамда Исмоналиев ўрнига Побулич, Судайси Жўрабоев ва Жаҳонгир Ўрозов майдонга тушди. 

76. Мезбонларда қулай имконият пайдо бўлганди. Одилов тўпга улгармади.

75. Иккала жамоа футболчилари ўртасида кичик тўқнашув юзага келди.

71. Мезбонлар сафида ўзгаришлар. Жўрақўзиев ва Иброҳимов ўйиндан олинди. Майдонга Муҳаммадали Ғиёсов билан Пўлатхўжа Холдорхонов туширилди.

70. Усмонали Исмоналиев етказиб берган тўпни Фозилов дарвозага йўллади. "Олимпик" посбони қийинчилик билан зарбани бартараф қилди.

68. Олимжоновнинг узатмасига "Бунёдкор" футболчилари улгуришмади.

67. Ўлмасалиев майдон марказига яқин нуқтада Мирсаидовни йиқитди.

66. Достон Турсунов "Бунёдкор" дарвозаси олдида йиқилди. Тўхтасинов пенальти белгилаш учун асос йўқлигини кўрсатди.

65. Мирсаидовнинг жарима майдонига узатмасини ҳимоячилар бартараф қилишди.

63. Тўп жарима майдони ичидаги Мамасидиқовга етказилган эди. Тимур тўпни ўзига бўйсундира олмади. 

61. Расул Йўлдошев ўрнига Муҳаммадсафо Фозилов майдонга тушди.

56. "Олимпик"да ўзгариш. Мухторов ўрнига Мамасидиқов қўшилди.

54. Мезбонлар яна бир стандартдан наф чиқара олишмади.

51. "Бунёдкор"да ўзгариш. Умид Султонов ўрнига Умарали Раҳмоналиев майдонга тушди.

49. Мезбонлар ҳужумда. Бурчак зарбаси ишлаб олинди.

48. Мана, бурилиш — кескин бурилиш. Жияновга нисбатан қўпол ўйнаган Суҳроб Иззатовга 2-сариқ карточка кўрсатилиб, майдондан четлаштирилди.

46. Иккинчи таймга старт берилди. Тўпни "Олимпик" футболчилари ўйинга киритишди.

Учрашувнинг биринчи бўлимига якун ясалди. Танаффус!

45+2. Гооооол! Францис Нарх 11 метрли нуқтадан адашмади, 0:1.

45+1. Умид Султонов шифокорлар ёрдамидан фойдаланяпти...

45. Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.

44. Ана холос! Тайм давомида устунлик қилган "Олимпик" дарвозаси томон пенальти белгиланмоқда. Жарима майдони ичида Султоновга нисбатан қўполлик ишлатилди.

43. "Бунёдкор" шу қадар бўш ўйнаяптики, марказий ҳимояда ўйнаётган Ҳамралиев ўнг қанот виншери ўрнида юрибди.

42. Жаримани Руслан ижро етди. Тўп жонли деворга тегиб қолди.

41. "Бунёдкор" дарвозаси томон қулай нуқтадан стандарт белгиланди.

40. Устунлик тўлалигича мезбонлар қўлида.

39. Мирсаидов ҳаводан келаётган тўпни усталик билан тўхтатганига ишқибозлар қарсак чалиб юборишди.

38. Исмоналиев ўнг қанотдан олдинга ўтганди. Рақиб ҳимоячилари яхши ўйнашди.

37. Мухторовнинг жарима дан йўллаган зарбаси тўсиннинг ёнидан ўтиб кетди.

36. Майдонда ётган Отабекка шифокорлар ёрдам кўрсатишмоқда.

35. Тўхтасинов Суҳроб Иззатовни огоҳлантирди.

34. Иззатов Жўрақўзиевни қўполлик эвазига тўхтатиб қолди.

33. Жияновнинг узатмасидан кейин Суҳроб Султонов тўп йўналишини қийинчилик билан ўзгартирди.

32. Тўхтасинов Жасур Ёқубовдан хотиржам бўлишни сўраяпти.

31. Айни пайтга келиб, Усмоналиев ўнг қанотга ўтиб олган. Францис марказий ҳужумчига айланди.

30. "Олимпик" дарвозаси томон рейд уюштирган Нарх якуний зарбани беришда адашди.

29. Жўрақўзиевнинг бош билан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

28. Нархга нисбатан қоидани бузган Бўриев огоҳлантирилди.

27. Ҳимояда иш йўқлигидан олдинга ўтган Муҳаммадқодир Ҳамралиев йиқитилди.

25. Бугун Темур Кападзе "Олимпик" сардори Беҳзод Шамсиевни захирада қолдиришга қарор қилган. Ҳозирча унинг йўқлиги сезилмаяпти. 

23. "Бунёдкор"нинг яна бир ҳужуми зарбагача етиб бормади.

22. Темур Тўхтасинов ҳамкасблари билан маслаҳатлашганидан кейин Саидазаматни огоҳлантирди.

21. Хоразмлик футболчига шифокорлар ёрдами кўрсатилмоқда. 

20. Мирсаидов Султоновнинг юзига уриб юборди. Умид ерга йиқилди. 

19. Мухторов Маҳамаджоновга нисбатан қўпол ўйнади. Тўп меҳмонларда қолгани туфайли Тўхтасинов ўйинни давом эттиришга руҳсат берди.

18. Катта тезликда олдинга ўтган Султонов ўнг қанотдаги Нархни тўп билан таъминлади. Франсиснинг чап оёқдаги зарбасига аниқлик етишмади.

17. Тўп назорати тўлалигича олимпиячилар томонга ўтиб кетди.

16. Чап қанотдаги Одилов марказга ташланганди. Жасур Ёқубов Алишерни зарарсизлантирди.

15. Иззатов Умид Султоновни олдинга бошлади. Хоразмлик футболчи тўпни Маҳмудга қайтарди. Шу билан ҳужум кескинлиги пасайди.

14. Тўп "Бунёдкор" жарима майдонига узатилганди. Мирсаидов улгурмади.

13. Саидазаматнинг зарбасини Султонов ушлаб олди.

12. Фарруҳ Мухторовнинг фаоллиги эвазига "Олимпик" навбатдаги бор бурчак тўпи ишлаб олди.

11. Усмонали Исмоналиевни олдинга бошлашни ўйлаган Маҳамаджонов узатмада адашди.

10. Саидазамат Мирсаидов тўпни жарима майдони марказига оширганди. "Олимпик" форварди ҳужумда қоидани бузди.

9. Мезбонларда кетма-кет аутлар серияси...

8. Ўйин анча майдон марказига кўчди. 

7. "Бунёдкор" ўнг қанотдан олдинга ўтганди. Умид Султонов ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

5. Меҳмонлар олдинга ўтишганди. Абдунабиев дарвозасини ташлаб чиқиб, тўпни узоқлаштирди.

4. Маҳамаджонов ва Мирсаидов ўртасида кичик тўқнашув юзага келди. "Олимпик" ҳимоячиси ерда ётибди...

3. Жўрақўзиевнинг зарбаси "Бунёдкор" ҳимоячиларига рикошет ҳосил қилиб қилиб майдонни тарк этди. Бурчак зарбаси...

2. Олимпиячилар олдинга ўтишганди. Маҳмуд Маҳамаджонов тўпни узоқлаштириб юборди.

1. Учрашув старт олди! Тўпни "қалдирғоч"лар ўйинга киритиб беришди.

Жамоалар майдонга чиқиб келишяпти. Бугун турнир жадвалида ёнма-ён бораётган клублар тўқнашувига гувоҳ бўламиз.

- Учрашув соат 19:30да бошланади.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика