UZ

Сўнгги янгиликлар

15:53Расман: Балотелли "Ал Иттифоқ" билан шартнома имзолади  0 15:25Салоҳ: "Миср терма жамоасидаги шерикларим билан бирга ўйнаш имкониятидан жуда бахтиёрман"  0 14:58"Динамо" назорат баҳсида "Хоразм" устидан ғалабага эришди  1 14:36Хаби Алонcони "Реал"да нималар кутаётгани маълум бўлди  2 14:09"Ливерпуль" футболчисини мавсум охиригача йўқотди  2 13:42МЮ Англия Кубогидан чиқиб кетди, "Интер" ва "Наполи" муроса кўчасини танлади, Эндрик Францияда ғалаба голидан бошлади  1 13:15Бугунги ўйинлар: Роналду "Ал Насср" билан "Ал Ҳилол" майдонида, "Ювентус" ҳамда "Ливерпуль" эса уйда ва бошқалар  0 12:50"Арсенал" ён чизиқдан тўп ташлаш бўйича машҳур мураббийни таклиф қилди  1 12:22Палмер Бруну Фернандешга эҳтимолий ўринбосар сифатида кўрилмоқда  5 11:55Рейндерс кўприк тагида ташлаб кетилган чақалоқни боқиб олди  5 11:23Ўзбекистонлик ҳакамлар Осиё Кубогининг навбатдаги ўйинида ишлайди  0 10:43Грузия МТЖ собиқ футболчиси "Бухоро" билан шартнома имзолади  6 10:14"Манчестер Юнайтед" клубнинг антирекордини такрорлади  3 09:52"Челси" собиқ футболчиси ҳаёт билан видолашиш арафасида эканини маълум қилди  5 09:25Расман. "Бухоро" деярли 2 метрлик легионер футболчи билан шартнома имзолади  6

Coca Cola Суперлига. "Бунёдкор" Олмалиқда "Нефтчи"га мағлуб бўлди Янгиликлар

Coca Cola Суперлига. "Бунёдкор" Олмалиқда "Нефтчи"га мағлуб бўлди

Coca Cola Суперлиганинг 18-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Нефтчи" учрашуви бўлиб ўтди.


"Бунёдкор" - "Нефтчи" 1:2 (ТУГАДИ)
8 сентябрь 2022 йил. Олмалиқ, ОКМК стадиони. 18:30
Ҳакамлар:
Азиз Асимов, Элнур Дониёров, Артём Калинин, Рустам Чориев.
Назоратчи: Равиль Шаяхмитов.
Комиссар: Бекзод Арипов.

Гол: Дмитрие Побулич (пенальти) 11, Фозил Мусаев 45+3, 1:1, Мирзоҳид Ғофуров 51, 1:2

"Бунёдкор": 32. Суҳроб Султонов, 4. Давронжон Эргашев (сардор), 5. Жасурбек Ёқубов, 6. Авазбек Ўлмасалиев ( 49. Иброҳим Томива, 67), 8. Францис Нарх, 10. Расул Йўлдошев ( 99. Умид Султонов, 75) 11. Дмитрие Побулич (29. Музаффар Олимжонов, 75), 15. Жасур Ҳакимов (19. Билол Туплиев, 67), 21. Ғайрат Азизхўжаев, 25. Муҳаммадсафо Фозилов, 34. Суҳроб Иззатов.
Захира: 91. Зафар Сафаев, 7. Акбаржон Исматуллаев, 17. Фарҳод Мираҳматов, 22. Усмонали Исмоналиев, 37. Муҳаммадодил Қаҳрамонов,

"Нефтчи": 45. Акбар Тўраев, 4. Андрей Мишенко, 13. Лутфулла Тўраев (сардор), 17. Абдуллоҳ Олимов (6. Сирожиддин Қўзиев, 80), 19. Мирзоҳид Ғофуров, 22. Умар Адҳамзода, 26. Олексей Ларин, 28. Фозил Мусаев, 31. Нодирхон Неъматхонов, 46. Шаҳзод Убайдуллаев ( 11. Иззатилла Абдуллаев, 46 (21. Муҳсин Убайдуллаев, 90+2), 77. Аброр Исмоилов (20. Саламат Қуттибоев, 74)
Захира: 69. Евгений Конюхов,  7. Ойбек Қиличев,   44. Дарко Станоевич, 99. Улуғбек Ҳошимов. 

Огоҳлантириш: Олексей Ларин ("Нефтчи") 9, Дмитрие Побулич ("Бунёдкор")


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ



Учрашув якунланди. 

90. Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди. 

84. "Нефтчи"  "Бунёдкор"ни сафарда 2015 йил мағлуб этишга эришган. Бу фарғоналикларнинг "Бунёдкор" майдонида қўлга киритган ҳозигача бўлган ягона ва охирги ғалабаси бўлиб турибди. Бугун анъана бузиладими? Учрашувнинг 84 дақиқаси ўтиб бормоқда. 

80. ЎЗГАРИШ. "Нефтчи", Абдуллоҳ Олимов ўрнига Сирожиддин Қўзиев тушди. 

75. ЎЗГАРИШ. "Бунёдкор", Расул Йўлдошев ўрнига Умид Султонов, Дмитрие Побулич ўрнига Музаффар Олимжонов тушди. 

74. ЎЗГАРИШ. "Нефтчи", Аброр Исмоилов ўрнига Саламат Қуттибоев тушди. 

67. ЎЗГАРИШ. "Бунёдкор", Авазбек Ўлмасалиев ўрнига Иброҳим Томива, Жасур Ҳакимов ўрнига Билол Туплиев тушди. 

64. ЗАРБААААААААА. Умар Адҳамзоданинг чамаси 20 метрлардан берган зарбаси дарвоза тўсини ёнидан ўтиб кетди. 

59. Лутфулла Тўраевнинг бурчакдан ошириб берган тўпини голга айлантирадиган футболчи топилмади. 

51. ГОООООООООООООООООЛ. МИРЗОҲИИИИИИИИИИД ҒОФУРОООООООВ. СУПЕР ГОЛ. Ҳимоячилардан қайтган тўпни Ғофуров дарвозага санчиб қўйди. 

Иккинчи бўлим бошланди. 

Танаффус

45+3. ГООООООООООООЛ. "Бунёдкор" ҳимоячилари Фозил Мусаевни жарима майдончаси ичида ёлғиз қолдирди. У эса вазиятдан фойдаланди. 

45+1. СЕЕЕЕЕЙВ. Суҳроб Султонов пенальтини қайтарди. 

45+1. ПЕНАЛЬТИИ. Мирзоҳид Ғофуров жарима майдончаси ичида йиқитилди. 

42. "Бунёдкор" ҳимоячилари рақибнинг кескин ҳужумини бартараф қилишга эришди. 

39. "Нефтчи" устунликни қўлга олмоқда. 

35. ЗАРБААААААААА. Шаҳзод Убайдуллаевнинг зарбаси ноаниқ кетди. 

30. ЗАРБАААААААА. Побуличдан кучли зарба. Лекин ноаниқ. 

25. ЗАРБААААААААА. "Нефтчи" футболчисининг зарбаси хавфли чиқди. 

13. Бу вазиятда пенальти бор эдими? ГОЛ ВИДЕОСИНИ ТОМОША ҚИЛИНГ

11. ГООООООООООООООЛ. Дмитрие Побулич пенальтини аниқ амалга оширди. 

9. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Нефтчи", Олексей Ларин

8. ПЕНАЛЬТИ. "Нефтчи" ҳимоячичи Олексей Ларин жарима майдончаси ичида Жасур Ҳакимовни йиқитди. Азиз Асимов пенальти белгилади. 

3. Тўп назорати "Бунёдкор"да. 

Ўйин бошланди. 

- Учрашув соат 18:30да бошланади.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика