UZ

Сўнгги янгиликлар

10:44"Манчестер Юнайтед" Германия терма жамоаси ҳужумчисини нишонга олди  0 09:53Месси шарафига "Камп Ноу"да унинг ҳайкали ўрнатилади  4 09:26Португалия терма жамоаси устози Роналдунинг қизили ҳақида фикр билдирди  8 09:20Испания терма жамоасининг собиқ бош мураббийи: "Бундай хатти-ҳаракатлари билан Ямал чўққида узоқ туролмайди"  6 09:00Мбаппе ушбу натижага эришган тарихдаги иккинчи футболчи  1 08:32Португалия ЖЧ-2026 га чиққан тақдирда Роналду биринчи турни ўтказиб юборади  4 08:06"Ал Айн Кубоги". Бугун терма жамоамиз Салоҳ бошчилигидаги Мисрга қарши баҳс олиб боради  5 07:41ЖЧ-2026 саралаши. Африка қитъасида ярим финал учрашувлари бўлиб ўтди  0 02:42ЖЧ-2026 саралаш. Италия имкониятни сақлаб қолди, Франция ҳал қилди, Роналду қизил олди ва бошқа натижалар  18 01:26Оскар фаолиятини якунлаши мумкин  1 00:54"Бавария" Нойер билан шартномани узайтирмоқчи  0 00:38Камавинганинг ҳолатига бугун баҳо берилади  0 00:13U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон Хорватияга қарши ўйинга тайёргарликни давом эттирмоқда  1 23:57ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан йирик ғалаба, Холанддан дубль ва мавсумдаги 30-гол  3 23:32ЖЧ-2026 саралаши. "Омадсиз"лар дербисидаги биринчи ўйинда дуранг  3

6та гол, қизил карточка ва 100 дақиқа. Фарғона дербисида ғолиб аниқланмади Янгиликлар

6та гол, қизил карточка ва 100 дақиқа. Фарғона дербисида ғолиб аниқланмади

Суперлига 14-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" – "Нефтчи" учрашуви бўлиб ўтди.



"Қўқон-1912" – "Нефтчи" 3:3 ТУГАДИ

Ҳакамлар: Темур Тўхтасинов, Анвар Маражабов, Зиёдулла Абдураҳмонов, Лочин Долимов

VAR ҳаками: Аскер Нажафалиев

Назоратчи: Маъмур Саидқосимов

Яйпан. "Ўзбекистон" стадиони. 19.00

Голлар: Шаҳзод Убайдуллаев (пенальти) 10, 0:1, Анвар Хожимирзаев  55, 1:1, Андрей Сидоров (Шоҳназар Норбеков) 57, 1:2, Лутфулла Тўраев (Иззатилла Абдуллаев) 75, 2:2, Суннатилла Абдуллажонов (Иззатилла Абдуллаев) 79, 2:3, Шоҳназар Норбеков (Санат Шихов) 84

"Қўқон-1912": 21.Ислом Абдуллаев, 7.Жамшид Ҳасанов, 8.Санъат Шихов, 10.Жавоҳир Сидиқов, 11.Шоҳназар Норбеков, 14.Авазхон Маматхўжаев ( 9.Андрей Сидоров, 50), 15.Ойбек Рустамов, 17.Қувондиқ Рўзиев, 33.Иван Йосович, 70.Билолхон Тошмирзаев (27.Анвар Хожимирзаев, 46), 77.Мурод Холмуҳаммедов (с)

Захира: 1.Музаффар Абдуллаев, 4.Илҳом Ваҳобов, 5.Славко Лукич, 6.Дилшод Раҳматуллаев, 13.Сардор Азимов, 20.Муроджон Комилов, 22.Сардор Етовқўзиев, 

"Нефтчи": 69.Евгений Конюков, 4.Андрей Мишенко, 6.Сирожиддин Қўзиев (17.Абдуллоҳ Олимов, 90+8), 7.Ойбек Қиличев (77.Аброр Исмоилов, 46) 13.Лутфулло Тўраев (с), 19.Мирзоҳид Ғофуров, 20.Саламат Қуттибоев, 26.Алексей Ларин, 46.Шаҳзодбек Убайдуллаев ( 11.Иззатилла Абдуллаев, 46), 70.Аббосжон Ғуломов, 99.Улуғбек Ҳошимов (21.Муҳсинжон Убайдуллаев, (19, 9.Суннатулла Абдуллажонов)

Захира: 45.Акбар Тўраев, 22.Умар Аҳмадхзода, 31.Нодирхон Неъматхонов, 44.Дарко Станоевич, 

Огоҳлантириш: Лутфулла Тўраев ("Нефтчи") 13, Иван Йосович ("Қўқон-1912"), Ойбек Рустамов ("Қўқон-1912") 47, Андрей Мишенко ("Нефтчи") 61

Четлатиш: Аббос Ғуломов  ("Нефтчи") 15


ЯНГИЛАШ


Учрашув якунланди. 

90+8. ЎЗГАРИШ. "Нефтчи", Сирожиддин Қўзиев ўрнига Абдуллоҳ Олимов тушди. 

Ҳаммаси жойида ўйин давом этади. 

90+4. Темур Тўхтасинов Конюков ва Йосович тўқнашиб кетган вазиятни ВАР ёрдамида кўрмоқда. Ҳакам монитор олдига келди. 

90. Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди. 

84. ГООООООООООООЛ. НИМАЛАР БЎЛЯПТИ ЯЙПАНДА? "Қўқон-1912" ҳисобни тенглаштирди. Санат Шихов бирин кетин рақибларни алдади ва тўпни Норбековга узатди. У осонликча дарвозани ишғол қилди. 

80. Мана сизга Фарғона дербиси, мана сизга ўйин, мана сизга "Нефтчи". Яна нима керак?

79. ГООООООООООЛ. Суннатилла Абдуллажонов "Нефтчи"ни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 

75. ГОООООООООООЛ. 10  киши бўлиб қолган "Нефтчи" ҳисобни тенглаштирди. Лутфулла Тўраев гол муаллифи. 

67. Андрей Сидоров Суперлигада охирги маротаба 2021 йилнинг 27 ноябрь куни "Қўқон-1912" таркибида "Навбаҳор"га гол урганди. Орадан 8 ой ўтиб у яна "Қўқон-1912" таркибида гол урди.

63. Кевин де Брюйненинг голи ўйинда бурилиш ясади, дея оламиз. 

61. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Нефтчи", Андрей Мишенко

60. Даврон Файзиевга тасанно. Керакли паллада керакли ўзгаришни қилди. Самараси 2та гол. 

57. ГООООООООООООЛ. Сеҳрли таёқча иш берди. Андрей Сидоров жамоадошларининг тезда бошлаган ҳужумига ажойиб якун ясади. 

55. ГООООООООООООЛ. "Қўқон-1912" ниҳоят ниятига эришди. Анвар Хожимирзаевнинг чамаси 25 метрлардан йўллаган зарбасини Конюков қайтаришда совуққонлик етишмади. 

50. ЎЗГАРИШ. "Қўқон-1912", Аваз Маматхўжаев ўрнига Андрей Сидоров тушди.

45. ЎЗГАРИШ. "Қўқон-1912", Билол Тошмирзаев ўрнига Анвар Хожимирзаев тушди. 

45. ЎЗГАРИШ. "Нефтчи", Ойбек Қиличев ўрнига Аброр Исмоилов, Шаҳзод Убайдуллаев ўрнига Иззатилла Абдуллаев тушди. 

Иккинчи бўлим бошланди. 

Танаффус!

45. "Қўқон-1912 "дан зарбааааааа. Лутфулла Тўраев дарвозабон вазифасини аъло даражада бажарди. 

34. Қўқонликлардан бирин кетин хафли зарбалар. "Нефтчи" дарвозабони Конюковдан кетма кет сейвлар. 

26. "Қўқон-1912"нинг ҳужумларига якун етишмаяпти. 

23. ОГОҲЛАНТИРИШ. Иван Йосович, "Қўқон-1912"

19. ЎЗГАРИШ. "Нефтчи", Улуғбек Ҳошимов ўрнига Муҳсинжон Убайдуллаев тушди. 

15. ЧЕТЛАТИШ. Аббос Ғуломов рақиб футболчисига нисбатан қўпол ўйнагани учун майдондан четлатилди. 

13. ОГОҲЛАНТИРИШ. Лутфулла Тўрев, "Нефтчи". 

12. Шаҳзод Убайдуллаев биринчи даврада "Қўқон-1912"га гол уриб "Нефтчи"га илк ғалабани тақдим қилганди. У бу сафар ҳам стартда гол уриб айни пайтда фарғоналикларга ғалаба келтирмоқда. Учрашув давом этяпти.

10. ГОООООООООООООЛ. УБАЙДУЛАЕЕЕЕЕЕЕЕЕВ. Шаҳзод Убайдуллаев жуда ишончли тарзда зарба йўллаб ҳисобни очди. 

9. ПЕНАЛЬТИИИИИИИИИ. Аббос Ғуломов тўпни жарима майдончасига узатаётган чоғда тўп ҳимоячи Иван Йосовичга тегди. 

6. Ўйиндаги устунлик "Қўқон-1912" томонида. "Нефтчи" ҳали рақиб дарвозасига зарба берганича йўқ. 

5. Санат Шиховнинг зарбаси жуда кучли чиқди. Лекин ноаниқ. 

Ўйин бошланди. 

- Учрашув соат 19:00да бошланади

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика