

Мамлакатимизнинг амалдаги чемпиони "Пахтакор" Черногория терма жамоаси ҳимоячиси Илия Мартиновични ўз сафига қўшиб олди.
28 ёшли Мартинович фаолиятини Черногориянинг "Ловчен" клубида бошлаган. Кейинчалик у Словениянинг "Алюминий" ва "Марибор" клублари сафида ўйнаган. Украинанинг "Черноморец" клубида эса ушбу мамлакатдаги вазият туфайли ўйнай олмади ва юртига қайтди. Ушбу ҳимоячи Черногория терма жамоасида уч ўйинда майдонга тушган. Мартинович билан бир ярим йиллик шартномага имзо чекилди.

"Умид қиламизки, Мартинович жамоамиз билан кўплаб ғалабаларга эришади. "Пахтакор"га хуш келибсан, Илия!", - дейилади клуб матбуот хизмати берган хабарда.




