UZ

Сўнгги янгиликлар

08:26Клублар ўртасидаги ЖЧда иштирок этаётган Европа жамоалари кечаги машғулотларни бир дақиқалик сукут билан бошлашди  0 07:58Суперлига. Бугун 15-тур баҳслари давом эттирилади  1 07:30Ўзбекистон МТЖга номзод футболчи иккинчи даврани “Сўғдиёна“да ўтказади  1 01:19"Милан" "Торино" футболчисининг трансферини эълон қилди  0 01:13"Милан" Асенсио билан музокаралар ўтказмоқда  0 00:45"Ливерпуль" 20-рақамни "музлатди"  16 00:17"Ал Қодисия" А Серия тўпурари учун 40 млн евро тўлашга тайёр  0 23:57"Бунёдкор" ва "Локомотив" собиқ устози "Хўжанд" бош мураббийига айланди  1 23:36Акмал Рустамов: "Омад биз томонда бўлди"  1 23:14Элдор Мойлиев: "Сирожиддин Қўзиев легионерга айланди"  2 22:58Ди Марцио Элдор Шомуродовнинг янги жамоасини маълум қилди  18 22:40Расман: Абрахам яна "Рома"дан кетди, бу сафар бутунлайга  2 22:19Суперлига. Турнир тубидагилар тўқнашувида "Қизилқум" меҳмонда "Шўртан"дан устун келди  9 21:50Ансу Фати: "Барселона"дан доимо миннатдорман"  0 21:25Расман: Мирко Йеличич "Олимпик"дан кетди  3

ОФК кубоги. Норхонов ва Ҳасановнинг голлари "Сўғдиёна"га иккинчи ўйинда ғалаба келтирди Янгиликлар

ОФК кубоги. Норхонов ва Ҳасановнинг голлари "Сўғдиёна"га иккинчи ўйинда ғалаба келтирди

ОФК кубогининг 2-туридан ўрин олган ЦСКА — "Сўғдиёна" учрашуви бўлиб ўтди.

ЦСКА (Тожикистон) — "Сўғдиёна" (Ўзбекистон) 2:3 (ТУГАДИ)

27 июнь, 2022 йил. Тожикистон. 22:00.

Ҳакамлар: Ҳолид Марҳоун Сулайман Ал Шақси (Уммон), Муҳаммад Саид Ал Ғазали (Уммон), Наваф Шаҳин Муса (Баҳрайин), Суҳаизи Бин Шукри (Малайзия)

Учрашув комиссари: Мид Саид Ал Масри (Сурия)

Учрашув назоратчиси: Нимал Виcкраматунга (Шри Ланка)

Гол: Норхонов, 3 (0:1), Элшибек Рашидбеков, 32 1:1, Жасур Ҳасанов 45, 1:2, Шоҳруз Норхонов 46, 1:3, Хуршед Жўраев 50, 2:3

ЦСКА: 1. Азамат Аҳмедов (16. Маҳмадали Ҳусниддини, 51) 5. Алишер Сафаров, 7. Комрон Мирзоназҳод (77. Ҳуршед Абдуллоев, 83), 10. Ҳуршед Жураев ( 9. Шарафжон Солеҳов, 57), 11. Элчибек Рашидбеков ( 18. Абдулло Шарипов, 57), 15. Амину Иддрис, 17.Навруз Рустамов, 20. Комрон Иброҳимов, 21. Вайсиддин Сафаров ( 4. Иззатилла Рузиев, 57), 22. Жонибек Шарипов, 27 Сергеи Доронин

Захирадагилар:  12. Икромжон Исмоилов, 32. Агҳил Желизи, 

Сўғдиёна: 27. Милан Митрович, 6. Искандар Шайкулов, 7. Шахбоз Журабеков ( 2. Сардор Қулматов, 66), 10. Шохруз Норхонов (9. Бобур Фарходов, 85), 11. Жасур Хасанов (33. Дониёр Абдуманнопов, 67), 16. Артём Филипосян, 19. Жавоҳир Қаҳрамонов (12. Хислат Ҳалилов, 85), 21. Абдужалил Маназаров, 31. Лука Чермел, 77. Даниел Насриддинов, 93. Марко Колакович

Захирадагилар: 1. Ширинбой Абдуллаев, 3. Диан Талхатов, 5. Аюбхон Нўмонов, 8. Марат Бикмаев, 20. Баҳодир Насимов, 23. Беҳруз Шодмонов, 

Огоҳлантириш: Наврўз Рустамов (ЦСКА) 20, 53, Шаҳбоз Жўрабеков 48, Амину Иддрис (ЦСКА), Абдужалил Маназаров ("Сўғдиёна", 87)

Четлатиш: Наврўз Рустамов 54

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди

90. Митровичдан ажойиб сейв. Рақибнинг жарима тўпнидан йўллаган зарбасини Митрович қайтариб юборди. 

90. Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди. 

87. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Сўғдиёна", Абдужалил Маназаров

85. ЎЗГАРИШ. "Сўғдиёна", Жавоҳир Қаҳрамонов ўрнига Ҳислат Ҳалилов, Шоҳруз Норхонов ўрнига Бобур Фарҳодов тушди

83. ЎЗГАРИШ. ЦСКА, Камрон Мирзанажод ўрнига Хуршед Абдуллаев тушди

67. ЎЗГАРИШ. "Сўғдиёна", Жасур Ҳасанов ўрнига Дониёр Абдуманнопов тушди

66. ЎЗГАРИШ. "Сўғдиёна" Шаҳбоз Жўрабеков ўрнига Сардор Қулматов тушди

64. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Сўғдиёна", Амину Иддрис 

57. ЎЗГАРИШ. ЦСКА, Вайсиддин Сафаров ўрнига Иззатилла Рўзиев, Элчибек Рашидбеков ўрнига Абдулло Шарипов тушди

53. ОГОҲЛАНТИРИШ. ЦСКА футболчиси Наврўз Рустамов иккинчи сариқ карточкани олди ва четлатилди. 

51. ЎЗГАРИШ.  ЦСКА, Азамат Аҳмедов ўрнига Маҳмадлали Ҳусниддини тушди

50. ГОЛ. Митрович ва Хуршед Жўраев дуели. Якунда Жўраев осонликча гол урди. 

48. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Сўғдиёна", Шаҳбоз Жўрабеков

48. ПЕНАЛЬТИ. "Сўғдиёна" дарвозасига. Ҳакам жиззахликлар футболчисини қўл билан ўйнади, деб топди. 

46. ГОООООООООООООООЛ. Рақиб дарвозабони тўпни қўлидан чиқариб юборди. Хатодан Шоҳруз Норхонов фойдаланиб гол урди. 

Иккинчи бўлим бошланди. 

Биринчи бўлим якунланди. Танаффус!

45. ГООООООООООООООЛ. Жиззах афсонаси Жасур Ҳасанов жарима зарбасини голга айлантирди. "Қария"дан ажойиб гол!

43. "Сўғдиёна" жарима зарбасини ишлади. Жуда қулай нуқтада. 

37. Ухх. Жавоҳир Қаҳрамонов жарима майдончаси ичида қулай вазиятдан фойдалана олмади

32. ГОЛ! ЦСКА ҳисобни тенглаштирди. Чап қанотдан Жонибек Шариповнинг узатмасини Элшибек Рашидбеков боши билан дарвозани ишғол қилди. 

28. Ухх! Жасур Ҳасановнинг узатмасидан сўнг тўп рақиб футболчисига тегиб майдонни тарк этди

24. Учрашув сокин руҳда ўтмоқда. 

20. ОГОҲЛАНТИРИШ. ЦСКАдан Наврўз Рустамов огоҳлантирилди. 

18. "Сўғдиёна"да навбатдаги ҳужуми Аҳмедовнинг тўпни эгаллаб олиши билан якунланди.

15. ЗАРБА! Ҳасановнинг жаримадан узатмасини жамоадоши бош билан тўғрилаб қўйишида аниқлик етишмади.

14. Қаҳрамоновга нисбатан қўполлик ишлатилди, Жавоҳир бошини чангаллаб ётибди.

12. Норхонов шериги узатган тўпга ета олмади, яна бир вазият юзага келганди.

10. Ухх! Ҳасановнинг чап қанотдаги рейдидан сўнг унинг пасига Норхонов яхши зарба беролмади, акс ҳолда, таблодаги ҳисоб ўзгариши мумкин эди. 

7. Жиззахликларда навбатдаги стандарт вазият юзага келди. Узатмадан сўнг Жўрабеков бош билан зарба йўллади, бироз мўлжалда адашди.

Жасур Ҳасанов 2 ўйинда 3-ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди!

3. ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Ҳасановнинг жаримадан узатмасини Норхонов чиройли якунлаб қўйди!

2. Ўнг қанотда Журабековга нисбатан қўполлик ишлатилди. Стандарт вазият юзага келди. 

1. Мезбонлар ўйинни бошлади. 

Бугун ЦСКА оқ, "Сўғдиёна" эса тўқ кўк рангли либосда ўйнайди.

Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.

Учрашув 22.00 да бошланади.

Рейтинг: +37   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика