UZ

Сўнгги янгиликлар

19:33"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи: "Менга кўп футболчилар керак эмас"  1 19:05ТОП-5 қачон бошланади? Жамоалар янги мавсумга қандай тайёрланмоқда?  2 18:40Легионер посбон, Фарғонада ютган мураббий, дублга эришган футболчи ва собиқ клубига гол урган ҳужумчи — Суперлигада 16-турнинг энг яхшилари   2 18:28"Барселона" "Тэгу"ни йирик ҳисобда мағлуб этди — битта гол Рэшфорд ҳисобида  0 18:10Плетнёв, Таҳсин, Токотаев, Санчес... Суперлига 16-тур рамзий терма жамоаси   2 17:50Машинани эмас, ҳайдовчини алмаштириш керак  6 17:36Манба: Аббос Файзуллаев Конференциялар Лигаси учрашувини ўтказиб юборади  2 17:24Фарғона давлат университети стадиони Про лига баҳсига мезбонлик қилади  7 17:02Парти фаолиятини Ла Лигада давом эттиради  1 16:34Деле Алли фаолиятини якунлагани йўқ  1 16:05Магуайр "Манчестер Юнайтед" сардорлар кенгашида  0 15:42Ирландия клуби футболчи билан тузган шартномасини 4 кун ўтиб бекор қилди  0 15:17"Барча даврларнинг энг ортиқча баҳо бериб юборилган инглиз футболчиси". АПЛ собиқ футболчиси Пол Скоулзнинг буюклигини уйдирма деб ҳисоблайди  9 14:50"Арсенал" 2025/26 йилги мавсум учун учинчи либосини тақдим этди  2 14:25ЖЧ йилида ПФЛ режаларида ўзгаришлар бўлиши мумкин: ташкилот 3 та вариантни илгари сурди  4

Саудия Арабистони U-23 бош мураббийи: "Ҳимояда тартибли ва кучли ўйин намойиш эта олдик" Янгиликлар

Саудия Арабистони U-23 бош мураббийи: "Ҳимояда тартибли ва кучли ўйин намойиш эта олдик"

U-23 Осиё Кубоги финал беллашувидан сўнг Саудия Арабистони бош мураббийи Садд Ал Шеҳри ва учрашувнинг энг яхши футболчиси Ферас Ал Байкан матбуот анжуманида қатнашди.

"Жамоамиз ва бизнинг ғалабамизни кутган барчани муваффақият билан табриклайман. Жуда қийин ўйин бўлди. Бу финалга хос ва кутилган ҳолат. Мухлислар мезбон жамоани ажойиб қўллаб-қувватлаб турди. Шундай бўлса ҳам, ўйинчиларим олдиларига қўйилган вазифани уддалашди. Бунинг учун уларга раҳмат айтаман", – деди мураббий.

"Биз учун жуда қийин бўлди. Ютишимиз лозим бўлган учрашувда олдимизга қўйилган мақсадга ета олдик. Чемпионлик билан барча жамоадошларим, мураббийлар ва яқинларимизни табриклаб қоламан", – деди футболчи.

- Ўзбекистон терма жамоаси ҳақида қандай фикрдасиз?

- Кўриниб турибдики, Ўзбекистон термаси жуда кучли шаклланган. Мезбонлар Париж-2024 Олимпиадаси йўлида ажойиб жамоа тузгани кўриниб турибди. Ўз навбатида, биз ҳам энди бор эътиборимизни келгуси ушбу ёш тоифасидаги мусобақага қаратиб, Париж Олимпиадасига тайёргарликни бошлаймиз. 

- Жамоангиз гол ўтказмай чемпион бўлгани ҳақида нима дея оласиз?

- Аввало, буларнинг барчаси Яратгандан. Қолаверса, ҳимояда тартибли ва кучли ўйин намойиш эта олдик. Рақибга қарши замонавий футболнинг барча йўналишлари бўйича тайёргарлик кўрамиз.

Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика