UZ

Сўнгги янгиликлар

16:47U-20 Осиё кубоги. Қирғизистон мусобақани йирик мағлубият билан бошлади  0 16:24"Барселона" ва Левандовски шартномани бир йилга узайтириш бўйича келишувга эришди  0 15:58Винисиус "Реал" билан шартномани узайтириш борасида музокараларни бошлади  2 15:29Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси - Осиё чемпиони!  19 15:22Тен Хаг Европанинг таниқли клубини қабул қилиб олиши мумкин  1 14:57"Манчестер Юнайтед" ёзда тўрт футболчи билан хайрлашади  0 14:29Ҳусанов атрофидаги турли гап-сўзларга чек қўйиш керак  30 14:27Матбуот анжумани (тўлиқ). Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бош мураббийи Котрина Кулбите: "Футболчиларда катта салоҳият бор, мақсадимиз Жаҳон чемпионати ва Олимпиадага йўлланма олиш"  5 13:58"Ал Насср": Саудия Арабистони лигасини Хитой чемпионати тақдири кутмаяпти  8 13:26Фарҳод Нишонов Осиё кубоги олдидан нималар деди?  4 12:58"Атлетико" "Барселона" ўйинчиси учун 50 млн евро атрофида маблағ тайёрлаб қўйди  18 12:55Ўзбекистон – Яман учрашувини қаердан кўриш мумкин?  4 12:35Винисиус Саудия Арабистони ҳақида: "Реал"да узоқ муддатга қолишга умид қиламан. Бу менинг уйим. Шу ерда тарихга киришни хоҳлайман"  14 12:07Гвардиола: "Бундай ҳолат илгари "Спортинг", "Брентфорд", "Манчестер Юнайтед"га қарши ўйинларда ҳам кўп марта юз берган"  43 11:49"Пахтакор"нинг собиқ мураббийи Россия клубида иш бошлади  4

Япония U-23 бош мураббийи Го Оива: "Ўтган ўйинда нима юз берганидан хабарим бор. Мухлисларни тўлиқ тушунаман" Янгиликлар

Япония U-23 бош мураббийи Го Оива: "Ўтган ўйинда нима юз берганидан хабарим бор. Мухлисларни тўлиқ тушунаман"

Эртага U-23 Осиё кубоги ярим финал ўйинида Ўзбекистон U-23 ва Япония U-23 терма жамоалари ўзаро кураш олиб боришади.

Ўйиндан олдин ташкил қилинган матбуот анжуманида  Япония U-23 бош мураббийи Го Оива ва ўйинчи Мао Хосоя ўзларининг ўйин ҳақидаги фикрларини билдириб ўтишди.

- Ярим финал ўйини ҳақидаги фикрингиз?

- Барча мусобақа ташкилотчиларига раҳмат айтаман. Ярим финалга чиқиш жамоа сифатида биз учун яхши натижа. Ўзбекистон мезбон жамоа ва ўйин қийин бўлиши аниқ. Финалга чиқишга ҳаракат қиламиз.

- Ўйинчи Мао Хосоянинг ўйин ҳақидаги фикралари қандай?

- Ярим финал қийин ўтиши аниқ. Ўзбекистон мусобақа мезбони. Жуда қийин ўйин бўлади. Ўйинга етарлича тайёрланишга ҳаракат қиламан.

- Жаноб мураббий, ҳар ўйинда Япония терма жамоаси ҳужумкор ўйин кўрсатишини таъкидлаб келдингиз. Ўзбекистонга қарши ҳам ҳужумкор ўйин кўрсатасизми?
- Албатта, ҳужумкор ўйин кўрсатиш бу бизнинг услубимиз. Бу жамоани мураббий сифатида қабул қилиб олганимдан бери ҳужумкор ўйин кўрсатиб келмоқдамиз. Ўз ўйин услубимизни сақлаб қолиш биз учун муҳим.

- 2016 йилда айнан шундан мусобақада ғалаба қозонгансиз. Бу сафар ҳам шундай мақсаддамисизлар?

- 2016 йилда нима юз берганини аҳамияти йўқ. Биз айнан ҳозирги мусобақа ҳақида ўйлаяпмиз. Ҳозир ўзимизнинг энг яхши ўйинни кўрсатиш  ниятидамиз. 

- 2018 йил Ўзбекситон Японияга қарши 4:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Ўзбекистондан бу сафар ҳам шунга ўхшаш сюрпризлар кутмоқдамисиз?

- Ўзбекистон билан ўйинда турли совғаларга тайёрмиз. Бу сафар Ўзбекистон жамоаси жуда кучли. Буни биламиз. Уларни ҳурмат қиламиз. Қийин ўйин бўлиши аниқ. Эртага боримизни берамиз.

- Ўзбекистон таркибидаги асосий ўйинчи ким деб ҳисоблайсиз?

- Майдонга тушиши мумкин бўлган барча ўйинчи.

- Эртага агарда мухлислар стадионга киритилса, бу ўйинга қандай таъсир қилади?

 - Ўтган ўйинда нима юз берганидан хабарим бор. Мухлисларни тўлиқ тушунаман. Бу ишлар эмоция натижасида келиб чиқди. Ўзбекистон мезбон жамоа. Биз уларга қарши қандай ўйнашни биламиз. Барча нарсага тайёр бўлишимиз керак. 

- Футболчи Мао Хосоянинг ушбу саволга жавоб қандай?

- Мен ҳам ўтган ўйинда нима бўлганини эшитдим. Ўзбек мухлисларини тўлиқ тушундим. Менинг ишим эса ўйинга тайёрланиш.

- Ўзбекистоннинг қайси позицияларини кучли деб биласиз? Асосий дарвозабон бу ўйинда майдонга туша олмайди. Шу ҳақида фикрингиз...

- Мен рақибнинг ҳар бир позициясидаги ўйинчиларни кучли деб ҳисоблайман. Дарвозабонга келсак, захирадан тушган дарвозабон ҳам жуда иқтидорли экан.

- Ўйинчи Мао Хосояга савол. Ўйин давомида жамоадошларингиз бир-бирларини қандай рухлантиришади?

- Бизда ўзаро ажойиб мулоқот қиламиз. Ўзбекистон термаси ҳақида жуда кўп маълумотга эга эмасман. Ҳозирда айнан ўйинга тайёрланмоқдамиз.

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика