"Атлетико" "Барселона" ўйинчиси учун 50 млн евро атрофида маблағ тайёрлаб қўйди

Alisher
12 фев 2025, 12:58
"Барселона" ярим ҳимоячиси Фермин Лопесга Мадриднинг "Атлетико" клуби қизиқиш билдирмоқда.

"Рохибланкос" хавбек учун деярли 50 млн евро таклиф қилишга тайёр. "Атлетико" "Барселона" молиявий қийинчиликларни ҳисобга олган ҳолда асосий таркибга кирмаётган ўйинчини сотишга рози бўлади деб тахмин қилмоқда.

Transfermarkt портали Фермин Лопесни 50 млн еврога баҳоламоқда. Испаниялик футболчининг амалдаги шартномаси 2029 йилга қадар мўлжалланган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: El Nacional