UZ

Сўнгги янгиликлар

12:45ОКМК "Машъал"ни кичик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 12:23Opta: Клублар ўртасидаги ЖЧда ПСЖ фаворит ҳисобланмоқда  4 11:48Факт: "Динамо" Самарқандда 17 йилдан буён "Насаф"ни юта олмаяпти  0 11:22Балотелли Шимолий Америкага йўл олиши мумкин  0 10:45"Жар"даги жанг: Саҳна тайёр, роллар тақсимланган, навбат спектаклга   15 10:17Алонсо ПСЖга қарши учрашув ҳақида фикр билдирди  20 09:45"Пахтакор" легионери ёзда жамоани тарк этади  3 09:08"Навбаҳор"нинг собиқ легионери фаолиятини "Сўғдиёна"да давом эттириши мумкин  1 08:34Мусиала қанча муддатга сафдан чиққани маълум  7 08:05Суперлига. ОКМК минимал ҳисобда, "Бунёдкор" эса ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  0 07:57Суперлига. Бугун иккита супер учрашув бор  13 07:25МЛС. ЖЧдан қайтган "Интер Майами" рақибини йирик ҳисобда мағлуб этди. Мессидан 2+1  8 03:03Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Реал" "Боруссия"ни мағлуб этиб, ярим финалга чиқди, финал йўлидаги рақиб — ПСЖ  25 01:50"Арсенал" ва Мадуэке шартнома борасида келишиб олди. "Челси" билан музокаралар яқин кунларда бошланади  3 01:02Максим Шацких: "Афсуски, баъзи футболчиларимиз бундай даражадаги ўйинга тайёр эмас"  14

"Сурхон" – Бубаня воқеаси давом этади. Клубга яна трансфер тақиқи қўйиладими? Янгиликлар

"Сурхон" – Бубаня воқеаси давом этади. Клубга яна трансфер тақиқи қўйиладими?

Хабарингиз бор, "Сурхон" футбол клуби ва унинг собиқ футболчиси Владимир Бубаня бир неча бор молиявий мажбуриятлар бажарилмагани сабабли ўзаро келишмовчиликка боришган.

Футболчи ҳар сафар ФИФАга бу борада арз қилган ва ФИФА хатто "Сурхон"нинг трансферини ҳам ёпган. Лекин шундай бўлса-да, клуб узоқ келишмовчиликлардан кейин ҳам яна ушбу сербиялик футболчи билан янги шартнома имзолагани ёдимизда. 

Афсуски, "Сурхон" ва Владимир Бубаня можароси яна давом этмоқда. Қизиқ жиҳати – бу энди умуман янги ҳикоя, лекин воқеалар сюжети ўша-ўша. "Сурхон" клуби ўтган йилги маош ва мукофот пуллари бўйича серб футболчиси билан тўлиқ ҳисоб китоб қилмаган. Қолаверса, Бубаня ўртадаги шартнома бекор қилингани юзасидан товон пули ҳам талаб қилмоқда. 

Апрел ойида ФИФА ушбу низоли иш юзасидан янги қарор чиқариб улгурди. Унга кўра, "Сурхон" 45 кун ичида Владимир Бубаня олдидаги қарздорликни ёпиши лозим. Агар июнгача “Сурхон” ушбу муаммони бартараф этмаса, клуб ёзда умуман янги ўйинчиларни рўйхатдан ўтказа олмайди. 

Кузатамиз, “Сурхон” – Бубаня воқеаси бу гал қандай якун топар экан!.. Сизга ҳам қизиқ-ми, азиз дўстим?

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика