UZ

Сўнгги янгиликлар

03:15Равшан Эрматов билан дуч келган мундиалда майдонга тушиш учун пул тўлаган, "Атлетико Мадрид" либосини кийган ҳамда Арманистонда рекордлар қайд этган "Насаф"нинг янги легионери билан яқиндан танишамиз   1 00:40"Барселона" бош мураббийи Флик: "Рэшфордни кўп йиллардан бери кузатиб келаяпман"  2 00:16Куртуа фаолиятини якунлагандан сўнг пойгаларда қатнашиш истагини билдирди  1 00:07Ўзбекистонда трансфер ойнаси расман ёпилди  4 23:46"Ал Насср" ўртоқлик ўйинида "Тулуза"ни мағлубиятга учратди. Феликсдан дебют, Роналдудан гол  3 23:27"Ман Юнайтед" "Ман Сити"га керак бўлмай қолган дарвозабонга қизиқмоқда  3 22:59Гёкереш: "АПЛ – дунёдаги энг яхши лига. Бу ерда ўйнашни доим орзу қилганман"  0 22:35Месси МЛСда ой ўйинчиси деб топилди  33 22:07Расман: "Қўқон-1912" Клейди Даци ва Аброр Каримовни ўз сафига қўшиб олди  1 21:23"Ливерпуль" яна бир супер трансферни ҳал қилишга яқин  5 20:51Расман: "Қўқон-1912" яна икки нафар футболчини ўз сафига қўшиб олди  0 20:38Расман: Маҳмуд Маҳамаджонов мавсумнинг иккинчи қисмини "Динамо"да ўтказади  1 20:25Расман: Аббосбек Файзуллаев - "Истанбул Башакшехир" футболчиси!  15 20:06Ўртоқлик ўйни. "Ливерпуль" японларни мағлуб этди  5 19:55Футзал. ОКМК икки нафар бразилиялик футзалчилар билан шартнома имзолади  2

“Шўртан”да уйғониш даври. Клуб яна ўз академиясига эътибор беришни бошлади Янгиликлар

“Шўртан”да уйғониш даври. Клуб яна ўз академиясига эътибор беришни бошлади

Теглар :  Шўртан
Яқин икки йил “Шўртан” учун осон бўлмади.

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси клубдаги муаммолар, қарздорликлар масаласида жиддий иш олиб боришига тўғри келди. 

Узоқ йиллар давомида “Насаф” футбол клуби тизимида ишлаган, клуб академиясини кўтариш, стадионни замонавий кўринишга келтириш каби масалаларда жонбозлик кўрсатган мутахассис Шамил Ярулин “Шўртан”да иш бошлагач, муаммолар ҳал этила бошланди. 

Бугунга келиб “Шўртан” барча қарзларидан қутилгани эътиборга молик. Шунингдек, ўтган мавсум таъмирдан чиққан академия биноси фойдаланишга топширилди. Албатта пандемия даврида “Шўртан” клубига қарашли база ва академияларга осон бўлмади. Вилоят ҳокимияти унинг айрим объектларидан шифохона сифатида фойдаланди. 

Ўтган ҳафтада “Шўртан” ва ниҳоят академияни ислоҳ қилишга кенг урғу бера бошлади. Клуб биринчи навбатда ёш футболчиларни кийим-бош билан таъминлади. Эндиликда академиянинг барча ёш футболчилари киши ҳавасини келиради — уларнинг эгнида бир хилда спорт формаси бор. 

Клуб академия фаолияти билан таништириш, тарбияланувчиларга яратилган шароитлар, овқатланиш ва машғулот жараёнлари ҳақида батафсил маълумот бериш ниятида ёш футболчиларнинг ота-оналарини ҳам таклиф қилди. 

Айни вақтда “Ҳудудгазтаъминот” АЖ узоқ йиллар муаммолар гирдобида қолиб кетган “Шўртан”га катта амалий ёрдам бериб келаётгани эътиборга молик. Ўз навбатида Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси бу борада ташкилотга миннатдорчилик билдиради. 

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика