UZ

Сўнгги янгиликлар

23:22Расман: Килиан Мбаппе июнь ойида ПСЖни тарк этишини эълон қилди  0 23:09Бразилия термаси Америка кубоги учун қайдномасини эълон қилди. Рўйхатда Каземиро йўқ  2 22:42Хуммельс ЕЧЛда ҳафта ўйинчиси деб топилди. Матс Винисиусни ортда қолдирди  2 22:20Про лигада 7-тур ортда қолди. Турнир жадвали қандай кўринишда?  1 22:03Футзал бўйича Олий лига. "Oil Star" "Навбаҳор"ни мағлубиятга учратиб, кумуш медалларга эга чиқди!  1 21:30ОФК Куала-Лумпур шаҳрида терма жамоалар мураббийлари учун конференция ўтказди. Катанец бу конференцияда кўриниш бермади  6 21:00Про лига. "Бухоро" йирик ҳисобда "Олимпик-MobiUz"ни мағлубиятга учратди  30 20:51Гнабри жароҳати сабаб мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юборади  2 20:35Ўша машҳур дўппи аукционда 50 миллион сўмга сотилди!  13 20:10"Арсенал" чемпионлик парадини режалаштирмоқда  10 19:52Про лига. "Арал" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Хоразм"ни мағлуб этди  7 19:30Футзал бўйича Олий лига. 8 та гол урилган ўйинда "Металлург" "Бунёдкор"дан устун келди  0 19:06Бернардески "Торонто" билан шартномасини узайтириш борасида музокаралар олиб бормоқда  0 18:43Хави Симонс ПСЖга қайтмайди  8 18:01Мбаппесиз. ПСЖ келаси мавсум учун уй либосини тақдим этди  3

Breaking! 32 ёшли Каримов ФИФА реферисига айланди Янгиликлар

Breaking! 32 ёшли Каримов ФИФА реферисига айланди

Бугун ЎФА анжуманлар зали ҳакамларимиз учун навбатдаги семинарга мезбонлик қилмоқда.

Маросимнинг дастлабки қисми танқидий руҳда ўтди. Унда ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов ҳакамларнинг айни пайтдаги ҳолати, уларнинг камчиликлари ҳақида гапириб, маҳоратни ошириш учун ўз тавсияларини берди. Шунингдек, барча реферилардан ишига нисбатан жиддийроқ муносабатда бўлиш сўралди.

Маросимнинг 2-қисмида IFAB ўйин қоидаларига киритилган ўзгаришлар бўйича тушунча берилиб, Валентин Коваленко ҳамда Владислав Цейтлин иштирокида баҳсли вазиятлар таҳлили ўтказиляпти.  

ЎзФҲМ директори Лазиз Қўчқоров эса ташкилот ўз ҳомийсига эга бўлгани, бундан кейин Суперлига баҳсларида ишловчи қанот ҳакамларининг гонорари кўтарилиши (3 млн.га) ҳақида гапирди. Бунгача лайнсменлар 1та баҳс учун 2 млн сўм олар эди.

Ҳозирча айтилган энг муҳим янгилик эса бош ҳакамлар билан боғлиқ. Бу йил Суперлигада энг кўп баҳсда ишлаган Раҳимбек Каримов энди ФИФА реферисига айланди.

Бу жараён жуда қизиқ кечган. 32 ёшли Каримов ушбу мақомни олиши учун тажрибали Азиз Асимов ўз ўрнидан воз кечди. 

Яқинда 42 ёшни қаршилайдиган рефери нима учун бунақа ташаббус кўрсатгани билан қизиқдик.

"Кузатаётгандирсиз, бу йил Раҳимбек ажойиб формага кириб олди. У Суперлигадаги энг барқарор ҳакамлардан бири бўлиб турибди. Каримовнинг ФИФА реферисига айланадиган пайти келган эди.

Ўз ўрнимни унга бўшатиб беришимга келсак, буни  тўғри қабул қилиш керак. 

Сабаби шундаки, ФИФА рўйхатида реферилар сони чекланган. Ушбу мақомга даъвогарлар кўпайиши ёш ҳамкасбларимиз орасидаги рақобатни кучайтиради. Бу ҳолат ичкаридаги муҳитга янада салбий таъсир қилиши мумкин. Тажрибамдан келиб чиқиб, шу ҳақда ўйладим.

Мен эса ВАР ҳаками сифатида халақаро майдондаги фаолиятимни давом эттираман", — дейди Азиз Асимов.

Маълумот учун, ФИФА рўйхатида биздан 7 нафар рефери бўлиши керак. Ҳозир ушбу мақомга қуйидаги ҳамюртларимиз эгалик қилишмоқда: Илгиз Танташев, Аҳрол Рисқуллаев, Аскер Нажафалиев, Акобирхўжа Шукуруллаев, Фирдавс Норсафаров, Рустам Лутфулин ва Раҳимбек Каримов.

Давоми бор...

Муаллиф :
Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика