310 дақиқадан буён гол уролмаётган Австралия Жанубий Кореянинг нишонига айланди

7 июн 2019, 17:59
ФИФА кунлари доирасидаги ўртоқлик баҳсида Жанубий Корея Австралия билан тўқнаш келди.

Бусандаги "Бусан Асаид Маин" стадионида кечган баҳсда Жанубий Корея Австралия устидан кичик ҳисобда зафар қучди. Пауло Бенту Жанубий Корея рулига келганидан буён жамоа фақатгина Осиё Кубоги ярим финалида қитъа чемпиони Қатарга ютқазди. Мазкур ғалаба Бентунинг Жанубий Корея бош мураббийи сифатидаги юбилей ўнинчи ғалабасига айланди.

Маълумот ўрнида: Бенту Жанубий Корея бошқарувидаги 15 учрашувда 10-ютуғини қўлга киритди. Шунингдек, қолган 4 баҳсда дуранг ва 1 мағлубият қайд этилган.

Ўртоқлик ўйини.

Жанубий Корея - Австралия 1:0

"Busan Asiad Main Stadium".

Гол: Хванг Уи-Жо (76)

Жанубий Корея: 1.Ким Сеюнг Гю, 19.Ким Юнг Гвон, 3.Ким Жин Су (Хонг Чул, 73), 8.Жу Се Йонг, 20.Квонг Кюнг Вон, 23.Ким Мун Хван, 7.Сон Хон Мин, 10.Ли Жае Сунг (На Сангхо, 73), 11.Хванг Хи Чан (Хванг Уи Жо, 67), 6.Хванг Ин Беом.

Австралия: 1.Редмайне, 6.Юрман, 4.Грант, 16.Бехич, 8.Врайт, 17.Амини, 13.Жегго, 23.О`Нилл, 21.Мабил (Борелло, 70), 15.Дуке (Таггарт, 62), 11.Гудвин (Райан Уиллямс, 73).

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›